Mehrigiyo | Doctor Ali


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Tibbiyot


1,5 milliondan ortiq mamnun mijozlar bazasiga ega milliy kompaniya
Organik va ekologik toza mahsulotlarning keng assortimenti
🔸 "Mehrigiyo" – mustahkam sog'lik garovi

Savollar uchun @mehrigiyo_savol

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🩸Қондаги қанд миқдори нима сабабдан кўтарилади? Еган овқатимизданми?

⚠️ Қон хусусияти бузилишига йўл қўймаслик – бу асосий вазифа. Бунга ҳар бир еётган овқатимиз таъсир ўтказади. Зарарли тамаддилар замонида соғлом овқатланишга риоя этиб юриш албатта мураккаб бўлиши мумкин. Аммо бу ўз самарасини бермай қўймайди.

✅ "Оregado Box" табиий ва фойдали маҳсулоти қон таркибини яхшиловчидир. У қондаги қанд ва холестерин миқдорини бир меъёрда бўлишини таъминлаб, қон хусусиятини яхшилайди. Еётган нарсамиз нафақат қорнимизни тўйғазсин, балки танамизга шифо ҳам бўлсин!

Буюртма бериш 👈


Анемия 🩸

Темир моддаси етишмовчилиги, ёки анемия – аёлларда соч тўкилишига сабаб бўладиган энг кенг тарқалган омиллардан биридир.

❗️Танада темир моддасининг етишмаслиги соч сифати ва унинг ҳаётий циклига бевосита таъсир қилади.

Саломатлигингизга эътибор қаратинг! 🌿

Фойдали маслаҳатлар канали 👈


Бўйрак соғлиги учун фойдали маҳсулотлар!

✅ Зайтун ёғи. Бутун организмда, шу жумладан, бўйракларда яллиғланишни камайтиришга ёрдам беради. Унинг таркибидаги олеин кислотаси яллиғланишни камайтиришга ёрдам беради.

✅ Ширин картошка (батат). Витамин ва минералларга бой бўлиб, натрий миқдорини мувозанатлаштиришга ва унинг бўйракларга таъсирини юмшатишга ёрдам беради.

✅ Сув. Фойдали парҳездан ташқари, етарлича сув ичиш ҳам муҳим. Бу сийдикда минераллар даражасининг ортиқча концентрациясини олдини олади ва бўйрак тошларининг ҳосил бўлишининг олдини олишга ёрдам беради.

Фойдали маслаҳатлар канали 👈


Уйқу циклини тартибга соламиз!

🔹 Калий, магний, кальций ва темир каби минералларнинг кўпроқ қабул қилиниши мелатонин ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради. Бу гормон уйқу тартибини бошқаришга масъул.

🔹 Гилос/олча, ёнғоқ ва сулли овёс – мелатониннинг табиий манбалари бўлиб, уларни истеъмол қилиш тунда яхшироқ ухлаш имкониятини оширади.

🔹 Уларни мунтазам истеъмол қилиш уйқу циклини тартибга солишга ёрдам беради.

🔹 Қора шоколад кундузи ҳам, кечқурун ҳам фойдали. У организм ва руҳиятни бўшаштирадиган серотонин моддасини ўз ичига олади.

🔹 Банан таркибида кўп миқдорда магний ва калий мавжуд бўлиб, улар ҳам танани бўшаштиришга ёрдам беради.

Фойдали маслаҳатлар канали 👈


Сиз билармидингиз?

Тарвуз уруғлари – энг фойдали уруғлардан бири. Улар оқсил ва витаминларга бой. Омега-3 ва 6 ёғ кислоталари, магний, цинк, мис, калий ва бошқа фойдали моддаларни ўз ичига олади.


Фойдали маслаҳатлар канали 👈


"Қизил" маҳсулотлар 🔴


Фойдали маслаҳатлар канали 👈


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Биз, “Меhrigiyo” жамоаси навбатдаги кичик хайрли ишимизни Тожикистонда амалга оширдик ва у ердаги беморларимиз ҳолидан хабар олиб келдик.

Бу ерда ҳам Ўзбекистондаги каби чексиз меҳр ва илиқ муносабатни ҳис этдик. Меҳмондўст ва қардош тожик халқи бизда унутилмас таассурот қолдирди.

Тўлиқ саёҳат видеоси "Мehrigiyo" YouTube каналида! Видеони кўриш 👈


Анорнинг фойдали хусусиятлари

🔴 Иммунитетни мустаҳкамлайди – таркибида кўп миқдорда С витамини ва антиоксидантлар мавжуд.

🔴 Юрак-қон томир тизимини яхшилайди – қон айланишини яхшилайди, томирларни мустаҳкамлайди ва холестерин миқдорини камайтиради.

🔴 Қон ҳосил бўлишини қўллаб-қувватлайди – темирга бойлиги сабабли камқонлик (анемия)нинг олдини олади.

🔴 Ошқозон-ичак тизими учун фойдали – ҳазм қилишни яхшилайди ва ичак микрофлорасини нормаллаштиради.

🔴 Антибактериал ва вирусларга қарши таъсир қилади – жигарни тозалайди, организмни зарарли моддалардан холи қилади.

🔴 Тери ва соч учун фойдали – таркибидаги витамин ва минераллар туфайли терига ёшартирувчи таъсир кўрсатади, сочларни мустаҳкамлайди.

🔴 Нерв тизимини тинчлантиради – стресс ва чарчоқни камайтиради, уйқуни яхшилайди.

Анорни мунтазам истеъмол қилиш саломатлик ва ёшликни сақлашга ёрдам беради! 🍷✨

Фойдали маслаҳатлар канали 👈


Бедана тухумлари фойдалими?👌🏻

Беданалар танаси ҳарорати 42 градус бўлгани учун улар ҳеч қачон инфекцион касалликлар, шу жумладан, сальмонеллёз билан касалланмайди. Демак, товуқ тухумларидан фарқли ўлароқ, бедана тухумларини хом ҳолда ҳам бемалол истеъмол қилиш мумкин. Бу эса организмга зарур озуқа моддаларини тўлиқ қабул қилиш имконини беради.

Агар болада диатез бўлса, бедана тухумлари энг яхши ечим ҳисобланади. Уларни болалар овқатида қўллаш орқали боланинг кальцийга бўлган эҳтиёжини камайтириш мумкин.

Бедана тухумлари товуқ тухумларига нисбатан 2,5 баробар кўпроқ В1 ва В2 витаминлари, 5 баробар кўпроқ калий, темир ва бошқа микроэлементлар ҳамда аминокислоталарни ўз ичига олади.

Бедана тухуми пўчоғи таркиби инсон суяклари таркибига мос келади. У суяк ичида қон ҳосил қилиш жараёнини фаоллаштиради ва камқонлик ҳамда рахитда фойдалидир.

Фойдали маслаҳатлар канали 👈


Юриш организмга қандай таъсир қилади?

⏳ 3 дақиқа – Қон босими пасаяди.

💡 5-10 дақиқа – Ижодий тафаккур яхшиланади.

🌿 5 дақиқа (очиқ ҳавода) – Кайфият кўтарилади.

🍽 15 дақиқа (овқатдан кейин) – Қондаги қанд миқдори камаяди.

⚖️ 30 дақиқа (овқатдан кейин) – Вазн камайишига ёрдам беради (юриш тезлигига боғлиқ).

❤️ 40 дақиқа – Юрак ишемик касаллиги ривожланиш хавфи камаяди.

🧘‍♂️ 90 дақиқа (очиқ ҳавода) – Депрессив фикрлар миқдори камаяди.

Фойдали маслаҳатлар канали 👈


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🍃 Биз "Меhrigiyo" оиласи халқларимизга кайфият улашиш, бироз бўлсада кўнгилларини кўтариш мақсадида навбатдаги кичик хайрли ишимизни бу сафар Тожикистонда амалга оширдик.

🤝 Яхшилик замон ва жой танламагандек, қўшни қардошларимиз саломатлиги учун ҳам қайғуришни бошладик. Катта майдонларда органик тарзда етиштирилаётган "Mehrigiyo" маҳсулотларидан нафақат ўзимиз, балки бутун дунё аҳолиси ҳам истеъмол қилаётгани ва бундан шифо тораётганлари Биз учун албатта қувонарли.

🤗 Тожикистонда ҳам худди Ўзбекистондагидек меҳрни ҳис этдик, меҳмондўст, қардош тожик халқи кўнглимиздан чуқур жой олди.

😎 Расмий телеграм канал 👈

🩺🩺🩺🩺🩺🩺🩺


🤗 “Doctor Ali” маҳсулотлари ҳақида мижозларимизнинг қайноқ ва самимий фикрлари...

❓”Doctor Ali” маҳсулотлари ҳақида сизнинг фикрингиз қандай?

🖊 Изоҳларда ёзиб қолдиринг.


😊 Мижозимиздан келган фикрлар)

https://t.me/mehrigiyo_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️Агар инсонда диабетга мойиллик бўлса ва у кучли қўрқувни бошдан кечирса, бу инсонда касалликка чалиниш эҳтимоли бор. Сурункали давом этувчи стресс ҳолатлари, уйқусизлик, гипертония касаллиги ҳамда қандли диабет 2-турига мойил бўлганларда айрим дори препаратларини мунтазам қўлланиши (айниқса, глюкокортикоид гуруҳига кирувчи) ушбу касалликнинг ривожланишига сабаб бўлиши мумкин.

✅ Бу видеони касалман деб доим хазиллашиб юрадиган инсонингизга юборинг!

Фойдали маслаҳатлар канали 👈


Помидорнинг фойдали жихатлари 🍅

Кунига атиги 1 дона помидор истеъмол қилиш қон тозалашга ёрдам беради ва терига силлиқ ҳамда тоза кўриниш бахш этади. Помидор таркибида ликопин, B гуруҳи витаминлари ва минераллар жуда кўп.

Бундай таркиб помидорни ультрабинафша нурларидан ҳимоя қилишда энг яхши воситалардан бирига айлантиради. Помидор шарбати эса тез вазн ташлашга ёрдам беради.

Шунингдек, помидор ошқозон кислоталилиги пасайган инсонларнинг меъда-ичак тизимига фойдали таъсир кўрсатади.

Фойдали маслаҳатлар канали 👈


Минералли сув ва газланган сувнинг асосий фарқлари

Минералли сув ва газланган сув – бу турли хил ичимликлар:

Келиб чиқиши:
• Минералли сув: Ер ости манбаларида қазиб олинади ва табиий минераллар билан тўйинган.
• Газланган сув: Оддий ичимлик суви бўлиб, сунъий равишда углерод гази қўшилган.

Таркиби:

• Минералли сув: Кальций, магний каби минералларни ўз ичига олади.
• Газланган сув: Минераллар мавжуд эмас.

Соғлиқ учун фойдаси
:
• Минералли сув: Танани гидратация қилади ва саломатликка ижобий таъсир кўрсатади.
• Газланган сув: Асосан чанқоқни қондириш учун хизмат қилади.

Қўлланилиши:
• Минералли сув: Касалликларнинг олдини олиш учун тавсия этилади.
• Газланган сув: Кундалик ичимлик сифатида ишлатилади.

Ўзингизга мос вариантни танланг! ✅

Фойдали маслаҳатлар канали 👈


Гаджетларнинг зарари 📱

▫️ Бошни ҳар 2-3 сантиметрга эгиш бўйинга тушадиган оғирликни 4-5 килограммга оширади.

▫️ Смартфонга шундай ҳолатда қараш, худди бўйинга 5 литрли сув идишини осиб қўйиш билан баробар.

▫️ Бу юкламани енгиш учун организм бўйин ва елка соҳасини мустаҳкамлайди. Аммо бу мускуллар ҳисобидан эмас, балки қаттиқ бириктирувчи тўқима орқали содир бўлади.

▫️ Шу тарзда кундан-кунга қон томирлари ва нервлар чарчайди. Бу эса организмда суюқлик айланишига салбий таъсир қилади ва натижада эрталабки шишлар сизнинг доимий ҳамроҳингизга айланади.


❗️ Гаджетлардан фойдаланишда бош ҳолатига эътибор беринг ва имкони борича улардан камроқ фойдаланинг!

Фойдали маслаҳатлар канали 👈


Кундузги уйқу мияни фаоллаштириб, мураккаб муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради — ҳатто 13 дақиқа уйқу ҳам таъсир кўрсатади.

Тадқиқотда кундузи ухлаган иштирокчилар ишдан шунчаки танаффус олган иштирокчиларга қараганда муаммоларни тезроқ ва яхшироқ ҳал қилишди. Бу миянинг уйқу пайтида уланишларни қайта ташкил этиши ва яширин ечимларни топиши билан боғлиқ.

Фойдали маслаҳатлар канали 👈


Шакар ва иммунитет

🔸Шакар яллиғланиш жараёнларини кучайтирувчи асосий омиллардан бири ҳисобланади. Бу иммунитет тизимига жуда катта таъсир кўрсатади.

🔸Бундан ташқари, агар қонда шакар миқдори ошса, тана заифлашади ва инфекцияларга қарши кураша олмайди. Натижа? Сиз тез-тез шамоллаб, гриппга чалиниш хавфига дуч келасиз.

🔸Шунингдек, шакар қон босимини оширади, бу эса иммунитетни янада заифлаштиради.

🔸Соғлиғингизни мустаҳкамлаш учун антиоксидантларга бой маҳсулотлар истеъмол қилинг: балиқ, бодом, ўрик ва қуритилган ўрик...

Фойдали маслаҳатлар канали 👈


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⁉️ Болада иситма кўтарилса қандай чора кўриш керак? Бугун шу саволга жавоб топамиз. Бу видеони эса ёш боласи бор танишларингизга юбориб қўйинг. Чунки бу ҳолат ҳар бир болада кузатилиши мумкин.

✅ Аввало "Боланинг иссиғи чиқди" деганда тана ҳароратининг 37,2 даражадан юқорилаши назарда тутилади. Шифокорлар ҳарорат кўрсаткичи 38 даражадан ошгандагина уни пасайтиришни тавсия қилишади. Унгача болага кўпроқ суюқлик ичириб, хонани шамоллатиб, нам тозалашни амалга ошириб, тана ҳароратини табиий йўллар билан туширишга ҳаракат қилиш керак. Шифокор рухсатисиз турли хил дори воситаларини беришдан сақланинг.

🤗 Болани яхши парвариш қилиш иситмадан тезроқ қутулишга ёрдам беради.

Фойдали маслаҳатлар канали 👈

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.