Меҳнат мигрантлари/Биз ёнингиздамиз


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: ko‘rsatilmagan


Телеграм канали меҳнат мигрантлари ва уларнинг оилаларига ҳуқуқий, психологик маслаҳат бериш мақсадида яратилган
Саволлар учун: @bizyoningizdamizbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Kun.uz | Rasmiy kanal dan repost
Turkiyada yashirinib yurgan O‘zbekiston fuqarolarini ushlash amaliyoti kuchaytiriladi

O‘zbekistonning Istanbuldagi bosh konsulxonasiga ko‘ra, 2024 yilning 10 oyida «javobgarlikdan qutulish maqsadida yillar davomida Turkiyada yashirinib yurgan» 37 kishi qo‘lga olinib, sudga topshirilgan. Diplomatik muassasa, bundan buyon qidiruvdagi shaxslarni qo‘lga olish tadbirlari yanada kuchaytirilishini bildirdi.

👉 https://kun.uz/26101198

Kun.uz rasmiy kanali


Миграция агентлиги матбуот котиби dan repost
🇷🇺🚷Россияда мигрантлар учун қандай касблар тақиқланган?

Сўнгги вақтларда Россия ҳудудлари меҳнат мигрантларининг ишлаши бўйича чекловлар рўйхатини бирин-кетин кенгайтирмоқда.

Россия Меҳнат вазирлиги ташаббуси билан 11 та ҳудудда субъектлар таклифлари инобатга олинган хорижий ишчиларнинг рухсат этилган сонини қисқартиришни назарда тутувчи ҳужжат 2025 йилда кучга киради. Оренбург, Челябинск, Калуга, Магадан, Рязан, Самара ва Амур вилоятлари, Удмуртия ва Доғистон республикалари, Краснодар ва Красноярск ўлкаларида хорижликлар учун қўшимча чекловлар жорий этилиши режалаштирилган.

👇Қайси ҳудудда қандай касблар тақиқлангани ёки тақиқланиши режалаштирилётгани ҳақида кейинги постларда батафсил маълумот бериб борилади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi




Миграция агентлиги матбуот котиби dan repost
200 мингдан ортиқ фуқарони иқтисодий ривожланган мамлакатларга ишга юбориш режалаштирилмоқда

Бош вазир Абдулла Арипов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида 2025 йилда Германия, Буюк Британия, Япония, Корея Республикаси, Исроил, Канада, Польша, Туркия, Саудия Арабистони, БАА каби иқтисодий ривожланган 21 давлатда 200 мингдан ортиқ фуқарони иш билан таъминлаш чораларини кўриш режалаштирилаётганини маълум қилди.

Ҳукумат раҳбарининг таъкидлашича, кейинги йилларда ҳам бу борадаги ишлар давом эттирилади, хорижда ишлаш истагида бўлган фуқароларни касбий маҳорат ва хорижий тилларга ўқитиш учун барча шароитлар яратилади.

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi


Миграция агентлиги матбуот котиби dan repost
🇺🇿🇹🇷Жамоатчилик ўртасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган Уммухан Ўзденнинг Туркиядаги ўзбек аёллари шаънини камситган чиқиши юзасидан Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси муносабат билдирибди.

Таъкидланишича,
Ўзден билдирган салбий фикрлар унинг шахсий қарашлари бўлиб, бу қардош турк халқининг миллатимизга нисбатан муносабатини англатмайди ва икки биродар халқлар ўртасидаги олий даражадаги дўстлик ҳамда мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларига таъсир ўтказмайди.

Туркия Республикаси ваколатли идоралари билан Ўзденнинг ушбу хатти-ҳаракатига ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан тегишли ишлар амалга оширилмоқда,

дейилади баёнотда.

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi


Миграция агентлиги матбуот котиби dan repost
Ўзбекистоннинг Қозоғистон ва Тожикистон билан чегараларидан ID-карта билан ўтишга рухсат берилади

🇰🇿🇹🇯Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида Ўзбекистон фуқароларининг Қозоғистон ва Тожикистонга ID-карта билан бориб-келиш тартиби жорий этилишини маълум қилди.

🇰🇬Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон фуқароларининг Қирғизистон ҳудудига кириши, ундан чиқиши, транзит ўтиши, ҳаракатланиши ва унда бўлиб туриши учун ID-картадан фойдаланиши икки давлат ўртасидаги келишувга кўра, 2023 йил 1 сентябрдан йўлга қўйилган эди.

🗓Шунингдек, ҳозирги вақтда Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари 60 кунгача ID-карта билан икки давлат ҳудудларига кириши, ҳаракатланиши ва унда бўлиб туриши мумкин.

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi


Kun.uz | Rasmiy kanal dan repost
200 mingdan ortiq fuqaro iqtisodiy rivojlangan mamlakatlarga ishga yuborilishi mumkin

O‘zbekiston hukumati 2025 yilda 200 mingdan ortiq fuqaroni ish haqi yuqori bo‘lgan mamlakatlarga ishga joylashtirishni rejalashtirmoqda.

👉 https://kun.uz/85457740

Kun.uz rasmiy kanali


Миграция агентлиги матбуот котиби dan repost
12 минг АҚШ доллари эвазига Англияга ишга жўнатишни ваъда қилган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда фуқаро С.У. 3 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни танишлари ёрдамида Англияга ишга юбориши ва виза олиб бериши эвазига 12 000 АҚШ долларини олган вақтда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

❗️Эслатма!

Фуқароларни хорижга ишга жўнатиш қонунчиликка мувофиқ, лицензияли фаолият ҳисобланади.

👉 Лицензияга эга ХБА рўйхати

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi


Миграция агентлиги матбуот котиби dan repost
🇷🇺Россияда қиш фаслининг бошланиши ва мигрантлар сонининг камайиши муносабати билан бир қатор касб вакилларига талаб ортмоқда.

Кўча тозаловчи, токар, фрезеровщик, шлифовщик, пайвандловчи, сотувчи-консультант, кассир, қарзларни ундириш бўйича мутахассис, ошпаз, новвой, қандолатчи, автослесарь, автомеханик, слесарь, сантехник, дўкон ва савдо расталари администратори, врачлар энг талабгор касблар 10 талигига кирмоқда.

Масалан, яқинлашаётган қиш ва кўчаларни тозалашнинг юқори мавсуми фонида кўча тозаловчиларнинг маоши деярли учдан бирга ошиб, 35,6 минг рублни ташкил этмоқда.

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi


Миграция агентлиги матбуот котиби dan repost
🇰🇷Жанубий Корея визасини бепул олиш мумкинми?

Жанубий Кореяга 2025 йилдан бошлаб минглаб ўзбекистонликлар Е-8 визаси асосида ишга жалб қилиниши режалаштирилмоқда.

Ушбу масала Корея Адлия вазирлиги ва Миграция агентлигининг ушбу давлатдаги ваколатхонаси вакиллари ўртасида ўтказилган учрашувда муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, фуқаро Е-8 визаси билан қонуний ишлашни давом эттирса, кейинчалик виза турини Е-7 га ўзгартириши ва оила аъзолари билан бирга ушбу давлатда яшаб, меҳнат қилиши мумкин бўлади.

Шунингдек, Е-8 визаси асосида ишлаб, иш берувчи тавсияномасини олган фуқаро эса кейинги йилда Кореяга қайтишда визани бепул олиш имкониятига эга бўлади.

Е-8 – мавсумий қишлоқ хўжалиги соҳасига хорижий ишчиларни жалб қилиш визаси.


E-7 – малакали мутахассислар ва техник ходимлар учун 1 йилдан 3 йилгача муддатга бериладиган кўп мартали (мулти) виза.


Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi


Миграция агентлиги матбуот котиби dan repost
🇷🇺💰Россияда қайси соҳаларда кўп маош берилади?

Россияда сўнгги вақтларда пайвандчиларга талаб ортмоқда ва бу касб эгаларига ўртача 196 минг рубль ойлик иш ҳақи таклиф этилмоқда.

Шунингдек, DevOps-инженери (250 минг рубль), кўчмас мулк агенти (164 минг рубль), токар (147 минг рубль), фрезеровщик (147 минг рубль) ва прораб (138 минг рубль) ҳам нисбатан юқори ҳақ тўланадиган касблар ҳисобланмоқда.

Кўча тозаловчи (35 минг рубль), фаррош (39 минг рубль) ва ўқитувчилар (42 минг рубль) эса нисбатан кам маош олади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi


Миграция агентлиги матбуот котиби dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇰🇷⛔️Қовун, гўшт ва тамаки учун 100$ жарима!

Ишлаш мақсадида 12 ноябрь куни Корея Республикасига етиб борган юртдошларимизнинг 2 нафари ушбу давлатга олиб кириш мумкин бўлмаган 🍈қовун, 🥩гўшт, 🚬тамаки маҳсулотларини олиб боргани сабабли 100 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди.

❗️Ушбу давлатга йўл олган бўлсангиз, тақиқланган маҳсулотларни олиб ўтишга уринманг! Бу 1000 АҚШ долларигача жаримага тортилишга сабаб бўлиши мумкин.

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi


#Биласизми

🔰 Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистонда улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган ёки I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган оила аъзоларига касаба уюшмалари тизимидаги санаторий ва профилактик даволаниш муассасаларига бир марталик бепул йўлланма берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Миграция агентлиги ташкил этилди


Манба: ПФ-162-сон, 17.10.2024 й.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Миграция агентлиги матбуот котиби dan repost
2024 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга 11,3 млрд. АҚШ доллари ҳажмида пул ўтказмалари амалга оширилди

2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида республикамизга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 11,3 млрд АҚШ долларини ташкил этган.

Амалга оширилган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 34,8 фоизга ошган (8,4 млрд. АҚШ доллари).

Марказий банк маълумотларига кўра, 2024 йил охиригача Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 15 млрд. АҚШ долларигача, 2027 йилга бориб эса 20 млрд. АҚШ долларигача ўсиши прогноз қилинмоқда.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi


Миграция агентлиги матбуот котиби dan repost
🇺🇿🇦🇪БААга ҳайдовчилар ишга юборилади

Ўзбекистон элчихонаси раҳбарияти ва Дубай рекрутинг бизнес гуруҳи бош котиби, "DULSCO Group" рекрутинг компанияси бизнесни ривожлантириш бўйича директори Маҳди Муҳаммад учрашувида мамлакатимиздан БААга малакали мутахассисларни ишга жалб қилиш мақсадида ҳамкорлик битимини ишлаб чиқиш ва имзолашга келишилди.

Маҳди Муҳаммад икки давлат ўртасида ҳайдовчилик гувоҳномалари ўзаро тан олиниши тўғрисидаги битим 2023 йилда имзоланганига эътибор қаратиб, тажрибали ҳайдовчиларни иш билан таъминлаш имконияти борлигини маълум қилди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi


Rost24 | Расмий канал dan repost
⚡️ Ўзбекистон Россияга меҳнат мигрантлари етказиб беришда пешқадамлик қилмоқда

2024 йилнинг биринчи 9 ойи давомида Россияга меҳнат миграцияси йўналишида энг кўп ўзбекистонликлар йўл олди. Россиянинг Ягона ахборот-статистик тизими маълумотларига кўра, шу даврда 1,748 миллион ўзбекистонлик ишлаш мақсадида Россияга борган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 143 минг кишига кўпайган.

Миграция бўйича иккинчи ва учинчи ўринларни Тожикистон (884 минг киши) ва Қирғизистон (570 минг киши) эгаллади. Қозоғистондан 147 минг, Арманистондан 142 минг, Озарбайжондан 104 минг ва Хитойдан 79 минг киши Россияга иш излаб борган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


XORIJDA ISH dan repost
Qozog‘iston Respublikasida bo‘lib turgan va tranzit yo‘nalishida harakatlanayotgan O‘zbekiston fuqarolari ogohlantiriladi!

So‘nggi kunlarda Qozog‘iston Respublikasi hududlarida ob-havoning keskin sovushi natijasida yo‘llarda harakatlanish bilan bog‘liq qator noqulayliklar yuzaga kelmoqda.

Shuningdek, yaqin haftalar davomida joylarda tuman, kuchli yomg'ir hamda yo'llarda muzlash holatlari Respublika darajasidagi avtoyo‘llarda harakatlanishda qiyinchiliklarni vujudga keltirishi mumkin.

Shu munosabat bilan, ushbu davlatda bo‘lib turgan O‘zbekiston fuqarolaridan yo‘llarda harakatlanishda barcha xavfsizlik qoidalariga qatʼiy rioya qilishni, xavfsiz transport vositalaridan foydalanishni, zarurat bo‘lmaganda uzoq masofali yo‘llarda transport vositalarida harakatlanmaslikni so‘raymiz.

🔻 Axborot kanallarimizni kuzatib boring

Telegram|Facebook|Youtube|Instagram|X|Veb-sayt|Xorijda ish


Rossiyadagi YTHda 3 nafar o‘zbekistonlik halok bo‘ldi

Ichida o‘zbekistonliklar bo‘lgan Cobalt “KamAZ” yuk mashinasi bilan to‘qnashgan.

👉 https://kun.uz/71766408

Kun.uz rasmiy kanali


Xitoy O‘zbekistonda mehnat migrantlari malakasini oshirish markazlarini ochadi

O‘zbekistonlik talabalarni Nankin politexnika institutida fundamental kasblar bo‘yicha yuqori malakali ixtisoslashgan mutaxassislar etib tayyorlash imkoni ham o‘rganilmoqda.

👉 https://kun.uz/76533632

Kun.uz rasmiy kanali

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.