Тошкент шаҳридаги президент мактаби барқарор ривожланиш бўйича
Шайх Зоид Ол Наҳаён номидаги нуфузли мукофотнинг
"Глобал ўрта мактаблар" номинациясида ғолиб деб топилди.
Мукофотни Бирлашган Араб Амирликлари президенти
Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён топширди.
Абу-Дабидаги тақдирлаш маросимида Ўзбекистон президенти
Шавкат Мирзиёев иштирок этди. Давлат раҳбари мактаб вакиллари билан учрашиб, уларни ғалаба билан қизғин
табриклади.Telegram