#tarbiya
КЕЛИНЛАРГА НАСИҲАТ
Қизгинам! Энди сен ўсган ҳаводан айрилдинг. Ўзинг яйраб-яшнаган ошёндан чиқдинг ва нотаниш жойга бориб, аввал ўзинг билмаган шерикка учрайсан. У энди сенинг хожанг, дўстинг ва маҳбубингдир.
Эй, қизгинам! Агар аҳли фазл ва аҳли одобларга насиҳат керак бўлмаганида, сенга ҳам насиҳат қилмасдим. Лекин насиҳат – ғофилга эслатма, оқилга ёрдамдир.
Сен унга чўри бўлсанг, у сенга қул бўлади! Сен унинг учун қуйидаги уч ҳислатни адо этсанг, оилада маъсуд ва бахтиёр ҳаёт кечирасизлар:
1. Қаноат соҳибаси бўл, ундан ҳайиқиб тур. Эринг уйга нима кўтариб келса, хушфеъллик ва одоб-назокат билан қабул қилиб ол, ташаккур айт.
2. Эрингга ҳамиша итоатда бўл, амрларини яхшилаб тингла ва бажар.
3. Эрингнинг назари тушадиган жойларга эътибор қил. У сенда ҳунуклик кўрмасин. Уй ичи ва ҳовлини ниҳоятда озода ва тартибли тут.
4. Эрингнинг бурнига хушёр бўл. Димоғига сендан ёмон ҳид кирмасин, фақат хушбўйлик сезсин.
5. Овқатни вақтида тайёрла, асло кечиктирма. Эринг уйга келиши билан дастурхон сол.
6. Унинг уйқу вақтини, уйғониш пайтини билиб ол. Чунки, очлик ва уйқунинг бузилиши эркакларнинг ғазабини қузғайди.
7. Ҳожангнинг моли ва ашёсига эътиборли бўл, исроф қилма, авайлаб асра! Чунки унинг мол-дунёси сеникидир!
8. Эрингнинг қариндоши ва яқинларини иззат-ҳурмат қил. Бу билан ҳожангни ҳурмат қилган бўласан.
9. Эрингнинг сирларини бошқаларга айтувчи бўлма, унинг ишончини йўқотасан!
10. Ҳожангнинг амрига осий бўлма, унинг динга тўғри келадиган барча буйруқларини адо қил. Шуни яхши билиб олки, ҳожанг хафа бўлганда ҳурсанд кўринишдан, у қувонган пайтда ғамгин бўлишдан ўзингни эҳтиёт қил!
“Бахтиёр оила” китобидан
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
§b @maxfuzamuxtarovna канали
Каналга уланиш учун линкни устига босинг: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE120iGWNuHdWO1fvA