MA’NAVIYAT va MA'RIFAT dan repost
#10kunga_10alloma
#Аl_Fargoniy
#VahimasizKarantin
Аҳмад ал-Фарғоний Халифа Хорун ар-Рашид (786 — 809) ворислари ал-Маъмун (813 — 833), Муътасим (833-842) ва Мутаваккил (846 — 861) ҳукмронлик қилган даврда яшади ҳамда аввал Марв, сўнгра Бағдод, Дамашқ ва Қоҳира шаҳарларида илми ҳайъат (фалакиётшунослик — астрономия), риёзиёт (математика) ва жуғрофия (география) фанлари билан шуғулланди ҳамда қатор илмий ва амалий асарлар ёзиб қолдирди. Аҳмад ал-Фарғоний даставвал (тахминан 811-й.) Фарғонадан Марвга келган. Илк ўрта асрлардаёқ Марв шаҳри Ўрта Осиёнинг йирик маданий ва илмий-маърифий марказларидан бири бўлган, бу масканда ўша даврлардаёқ Мовароуннаҳр, Хоразм ва Хуросондан кўплаб олимлару фозиллар ва мутафаккирлар тўпланиб, Ажамниж маданий ҳаётида муҳим аҳамият касб этганлар. Ҳатто 651-йилда сўнгги Сосонийлар шоҳи Яздигард ИИИ ибн Шаҳриёр (632 — 651) араблар таъқибидан қочиб, пойтахт кутубхонасидаги китобларни ўзи билан Марвга олиб келган.👇