💙💙💙💙💙💙💙💙
Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари- қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб, Раҳимов Улуғбек Одашевич тайинланди.
Улуғбек Раҳимов 1971 йилда Пахтаобод туманида туғилган. 1993 йилда Наманган саноат-технология институтини, 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1994 йилда бошлаб, бугунга қадар Андижоннинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қатор масъул вазифа ҳамда лавозимларда ишлаган.
Ҳозирги лавозимга тайинлангунига қадар Андижон вилоят ҳокимлигининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича котибияти мудири вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.
Саҳифа:
@sh_abdurahmonov