Аt-Tavfiq.uz | Jidda.uz dan repost
Илм олиш фазилати
Илм луғатда бир нарсани асл холатини билишга, моҳиятини англашга айтилади.
Шаръий истелоҳда эса, маълум нарсаларни воқеликда қандай бўлса шундайлигича билишга айтилади.
Динимизда жаҳолатга қарши туриш ва уни қоралаш билан бир қаторда илм-маърифатга қаттиқ тарғиб қилади.
Динимизда илм олиш ҳатто фарз даражасига кўтарилган.
Қуръони каримнинг биринчи ояти каримаси “Ўқинг” сўзи билан бошлангани, илм сўзининг 782 маротаба зикр қилингани илм олишга нақадар катта эътибор қилинганини кўрсатади.
Илм таҳсил қилган кишиларни Аллоҳ мартабаларини кўкларга кўтаради. Бу ҳақида Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади:
يَرْفَعِ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنْكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ ۚ
«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур» (Мужодала сураси, 11-оят).
Ояти каримада айтилган даражани
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам баён қилиб айтадилар: «Олим билан обиднинг ораси юз даражали масофа бўлиб, ҳар даражанинг ораси чопқир отнинг етмиш йиллик елиб чопишичалик масофадир».
Динимизда илм олиш ибодат даражасига кўтарилганини юқорида айтиб ўтдик. Ибодат бўлганда ҳам баъзи нафл ибодатлардан ҳам афзал ҳисобланади. Имом Шофиъий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Илм ўрганиш нафл ибодатидан афзалроқ».
Кимда бўлса донишу, ақлу, тамиз,
Илм ила ҳилм аҳлини тутган азиз.
Сен хатолардан ўзингни тут узоқ,
Эй ўғил! Оқил эсанг солгил қулоқ! (Фаридиддин Аттор раҳматуллоҳи алайҳ)
Ота-боболаримиз илм олишга рағбат қилиб, кўп сохаларда пешқадам бўлганлар. Кўплаб кашфиётлар қилиб, етти иқлимга донг таратганлар. Тарих китобларини ўқир эканмиз, ғарб давлатлари томонидан ўтган аждодларимизни “Мадрасага қатнайдиган халқ” деб этироф қилганлари юқоридаги гапимизнинг тасдиқидир.
Илм фазилати ҳақида гапирган уломалар уни диний ёки дунёвийга ажратишни тўғри деб баҳоламайдилар. Балки илм таҳсил қилаётган толиби илмни ниятига қарашга урғу берадилар.
Қуръони карим ўзида ҳар бир илмни жамлаган. Ибодат, одоб-ахлоқ, шаръий ҳукмлардан ташқари математика, биология, кимё, астраномия, ҳатто она-тили, адабиёт ва тарих фанлари ҳақида сўз юритилгани юқоридаги сўзимиз далилидир.
Сўзимиз сўнгида ушбу ҳикояни келтиришни лозим топдик. Хулоса чиқариш ўзингизга ҳавола.
Мирзо Улуғбекдан сўрадилар:
- Сиз нега сиёсатни қўйиб, илм билан машғул бўлдингиз?
Мирзо жавоб бердиларки:
- Мен илмнинг қудратини бобомдан билдим. Бир сафар мен бобомнинг тиззасида ўтирар эдим, шу пайт ҳузурига бир киши кирди, бобом шошиб унинг истиқболига ўрнидан турди - мен тиззасидан тушиб кетдим. Кейин билсам, у зот олим экан, бобомнинг пири комили экан. Илмнинг обрў-нуфузини мен ана ўшанда кўрдим.
Андижон шаҳар «Жиддаи Муборак» масжиди имом ноиби
Азимов Асадуллоҳ
@at_tavfiquz
⤵️Каналимизга обуна бўлиш учун 🔻
https://t.me/joinchat/AAAAAFGzvRAop3fFUpqIgw