Яндекс такси чақирдим, Озарбайжонлик бир йигит келди.
Қизиқиб қандай келиб қолганлигини сўрадим.
Россияда бир ўзбек қизи билан
танишиб, кейин унга уйланиб шу ерга кўчиб келибди.
Нимага яшаш учун айнан Ўзбекистонни танлаганини сўрадим;
"Аввало бутун дунёда нотинчлик, Ўзбекистон эса тинч, қолаверса яшаш осон ва арзон, одамлари эса меҳрибон ва жуда самимий, шу сабаб менга бу ерда яшаш ёқиб қолди" дейди.
Рости унинг гапларидан энтикиб кетдим, унга "Аслида барча туркий халқлар мана шундай меҳрибон ва самимий, шу қаторда Озарбайжон ҳам" дедим.
Йўл узоқлиги боис анча гаплашиб кетдик, унинг ўзбекча мени эса озарбайжонча билмаслигимиз суҳбатимизга ҳалақит қилмади.
Бизнинг турк, рус, озарбайжон ва авар миллатига мансуб қўшниларимиз бўларди ва уларга ҳам вақтида шу озарбайжонлик болага берган саволимни берганимда улар ҳам худди шундай жавоб қайтаришган.
Демак бошқа миллат вакиллари учун Ўзбекистон ҳақиқатда яшаш учун жуда қулай жой.
Тўғри камчиликлар бор, аммо яхши ва ҳаловатда яшашга бу нарсалар ҳалақит қилмайди мен учун.
Нега бошқа давлатга кўчиб кетишга имкониятим бўла туриб, ҳеч қачон истагим бўлмаганини мана шу одамлар билан бўлган суҳбатдан кейин тушунгандекман.
Манба: Otabek
Суриш кайфиятида юрган инсонлар тафаккур қилишсин!
Реаксиянгизни қолдининг самимий , кунгли оппоқларим 😊
Яқинларга Улашинг.. 🌸
@Marhabo_Karimova_sherlari
@Tonggi_salomlarim