Soliq kodeksi Канал кўчирилмоқда


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Texnik sabab kanal ko'chirilmoqda shu sabab @soliqkodeksi orqali yangi kanalga ulaning.
26.11.19й

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri








Texnik sabab kanal ko'chirilmoqda shu sabab @soliqkodeksi orqali yangi kanalga ulaning.

26.11.19й


Техник сабабларга кўра канал манзили ўзгармоқда @soliqkodeksi орқали янги каналга уланинг.


👉Қонунчиликдаги янгиликлар

Тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектларни ёнғин-профилактика кўригидан ўтказиш тартиби соддалаштирилди

“Тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектларни ёнғин-профилактика кўригидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 2532-1, 03.12.2019 й.).

✅ Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ:
👉 тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектларнинг ёнғин хавфлилигига кўра гуруҳлари қайта белгиланди;
👉 ёнғин-профилактика кўрикларини режалаштириш ва ўтказиш тартиби соддалаштирилди.

Жумладан, ҳозирга қадар тадбиркорлик субъектида ёнғин-профилактика кўригини кечиктириб туриш зарурати бўлганда, бу ҳақда тегишли давлат ёнғин назорати органига кўрик
ўтказиладиган кундан 10 кун олдин ариза билан мурожаат қилиши лозим эди.

Эндиликда тадбиркорлик субъекти 10 кун олдин эмас, балки, кўрик ўтказиладиган кунга қадар мурожаат қилиши мумкин.

Шунингдек, эндиликда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши юзасидан текшириш ўтказилган тадбиркорлик субъектига тегишли объектларда 1 йил давомида ёнғин-профилактика кўриги ўтказилмайди.
Manba:huquqiyaxborot

@soliqkodeksi


Soliq kodeksi Канал кўчирилмоқда dan repost
DSQ ishonch telefonlari
☎️71-244-98-98
Korupsiyaga yo'l qo'ymang

@soliqkodeksi


👉Қарздорлар учун мамлакатдан чикиш тартиби соддалаштирилди.

Ижро ҳужжатлари бўйича қарздор жисмоний шахсларнинг чиқиш ҳуқуқини вақтинчалик чеклаш ҳамда ушбу жараёнда масъул тузилмаларнинг ўзаро муносабатлари бўйича янги тартиб тасдиқланди (рўйхат рақами 3196, 12.11.2019 йил). Илгари амал қилган низом ўз кучини йўқотган.
                                   
Ижро иши бўйича қарздорнинг мамлакатдан чиқишига рухсат бериладиган қарз миқдори 2 БҲМдан 5 БҲМгача оширилди (мақола эълон қилинганда – 1 115 000 сўм) . Яъни ушбу рақамдан ошадиган миқдорда сўндирилмаган қарзлари бўлган шахсларнинг мамлакатдан чиқиши чекланади.
 
Ҳужжатда шунингдек чиқишга чеклов қўйиш ва уни олиб ташлашда айрим тузилмалар ўзаро муносабатларининг янгиланган механизми тақдим этилган.
 
Қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги маълумот давлат ижрочиси томонидан:
• Ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига ҳамда ДХХ Чегара қўшинларига юборилади. Улар, ўз навбатида, электрон базаларига тегишли маълумотларни киритадилар;
• қарздор, шунингдек ундирувчига (чиқишни вақтинча чеклаш ундирувчининг аризасига биноан қўлланилган бўлса) маълумот юборилади. Маълумот электрон почта ёки мобиль телефонга SMS кўринишида йўлланади. Бундай хабардор қилишнинг имкони бўлмаган тақдирда, давлат ижрочиси томонидан қарор чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирмасдан қарорнинг кўчирма нусхалари яшаш манзили бўйича почта орқали юборилади.
 
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари, шунингдек чегара қўшинлари бўлинмалари томонидан қарздорга МИБнинг қайси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикасидан чиқиши чеклангани тўғрисида маълумот берилади. Тўлиқ ахборотни www.mib.uz сайтидан олиш мумкин.
 
Бундан ташқари, алиментлар бўйича қарзлар сўндирилиши чиқишни чеклашни олиб ташлашга асос бўлмайди. Алиментларни олдиндан тўлаш ёки алиментларни тўлаш мажбуриятини таъминлаш учун гаров шартномасини тузиш лозим (батафсил – бу ерда). 
 
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.11.2019 йилдан кучга кирди.  

@soliqkodeksi


👉🧐Солиқ тўловчиларга яратиладиган яшил, сариқ ва қизил йўлаклар нимани англатади


Парламент қуйи палатасидаги сиёсий партия фракциялари ҳамда қўмиталари йиғилишларида кечаётган муҳокамаларда янги таҳрирдаги Солиқ кодекси тўғрисидаги қонун лойиҳаси маромига етказилмоқда.

Депутатлар томонидан лойиҳанинг ҳар бир нормаси иқтисодиётнинг барча жабҳасида макроиқтисодий барқарорликка эришиш, пировардида, мамлакат ривожи ҳамда халқ манфаатлари устуворлигини таъминлаш нуқтаи назардан муҳокама қилинмоқда.

Бундан ташқари, муҳокамаларда солиқ тизимида ҳуқуқни қўллаш амалиётида замонавий ахборот-комуникация технологияларини кенг жорий қилиш ҳисобига солиқ назоратининг тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш, шу билан бирга, назорат функциялари турларини имкон қадар камайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳасига солиқ тўловчилар учун таҳлика-таҳлил асосида солиқ назоратининг янги тартиби (камерал текширув, сайёр текширув, солиқ аудити) таклиф этилмоқда.

Таҳлика-таҳлил дастури фаолият кўрсатаётган барча хўжалик субъектларини муайян мезонлар асосида, хавфлилик даражасига қараб, инсон омилисиз, автоматлаштирилган ҳолда 3 та сегментга (яшил йўлак, сариқ йўлак, қизил йўлак) ажратади.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, ушбу дастур жаҳондаги кўплаб давлатларда, жумладан Канада, Австралия, Янги Зеландия, Россия федерацияси каби ривожланган давлатларда ҳозирда самарали қўлланилиб келинмоқда.

👍👉Хавфлилик даражаси паст бўлган (яшил йўлакча) корхоналарга нисбатан ҳеч қачон солиқ текширувлари амалга оширилмайди ва ушбу корхоналарга юқори даражадаги солиқ хизматлари кўрсатилади.

Хавфлилик даражаси ўртача бўлган (сариқ йўлакча) корхоналарга нисбатан фақат камерал солиқ текшируви амалга оширилади ва ушбу корхоналарга хато-камчиликларини бартараф этиш бўйича ҳисоботини тузатиш имкони берилади ҳамда уларга нисбатан молиявий ва маъмурий жарималар қўлланилмайди.

Солиқларни тўлашдан бўйин товлаш, бухгалтерия ҳужжатларини ва ҳисобварақ-фактураларини сохталаштириш ҳолатлари аниқланган хавфлилик даражаси ўта юқори бўлган (қизил йўлакча) корхоналарга нисбатан солиқ аудити текшируви тадбирлари амалга оширилади. Ўз-ўзидан аниқки, бундай корхоналар доимий назоратда бўлади.

Ушбу тадбирлар солиқ назоратини амалга оширишнинг шаффофлигини таъминлаб, юзага келиши мумкин бўлган коррупция ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилади.

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси тўғрисидаги қонун лойиҳасида соҳани янада такомиллаштириш, солиқ ислоҳотларини тўла-тўкис рўёбга чиқаришга ёрдам берадиган бу каби кўплаб янгиликлар кўзда тутилмоқда.

@soliqkodeksi


Mish-mishlarga qaraganda O'zbekiston YevroOsiya Iqtisodiy Ittifoqiga kuzda qo'shilar ekan. Buni kuzda bo'ladigan MDH davlatlari sammitida e'lon qilishar ekan. Xozirda korxonalarga beriladigan imtiyozlar haqida muzokaralar o'tkazilmoqda.

@soliqkodeksi


Tadbirkor jarayon uchun emas, tayyor mahsulot uchun pul to'lashi lozim. Shunda sifatxam oshadi. Siz ishchi xodimni ishga kelib ketgani uchun emas balki ishini natijasi (sifati) uchun pul to'lasangiz ishchi xodimxam ishga yuzaki yondashmaydi.

@soliqkodeksi


Aql-idrokli insonlarni ishga olib, so‘ngra ularga nima qilish kerakligini o‘rgatish mantiqsizlik. Biz aql-idrokli insonlarni bizga nima qilish kerakligini aytishlari uchun ishga olamiz.
Stiv Jobs
Manba:@buyuklar_olamida

@soliqkodeksi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ҚҚС

⛓ ҚҚС бўйича “занжирнинг узилиши” товарларнинг якуний нархи ошиши ва бюджетга маблағларнинг тўлиқ миқдорда тушмаслигига олиб келади.

❗️ҚҚС занжирининг узилишига йўл қўйманг!
Манба: Soliq xizmati xabarlari.

@soliqkodeksi


#bilasizmi

ЭРИ калитни қандай олиш мумкин

Электрон рақамли имзо калитларини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калити сертификатларини бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 348сонли қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Янги технологиялар” илмий-ахборот маркази томонидан Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилади.

@soliqkodeksi

14 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

977

obunachilar
Kanal statistikasi