Британия бош вазири Украина учун мустаҳкам тинчликнинг уч асосий шартини айтдиКир Стармернинг сўзларига кўра, бунинг учун қуйидагилар зарур:
— Керакли ҳарбий амалиётлар ўтказишга қодир ва музокараларда мустаҳкам позицияга эга бўлган кучли Украина;
— Европанинг ёрдами ва хавфсизлик кафолатлари;
— АҚШнинг қўллаб-қувватлаши.
"Бизга мустаҳкам тинчлик келишуви зарур, барбод бўладиган ва ишончсиз битим тузмаслик шарт. Айнан шу нарса Украина президенти Володимир Зеленскийни ташвишга солмоқда", – дея аниқлик киритди Стармер.
Шу билан бирга, Британия бош вазири, Зеленский ва Трамп ўртасидаги баҳсни томоша қилиш унга ноқулай бўлганини, Украина президенти Оқ уйда" ўзини нотўғри тутган" деб ҳисобламаслигини билдирди.
Каналга уланиш👇👇👇
Telegram |
Instagram |
YouTube