🌧
Ёмғирли кун...
☔️Тинимсиз ёғаётган ёмғир оқибатида ариқларимиз тўлмоқда, баъзи массивларимизда муаммоли вазиятлар ҳам юзага келиши мумкин. Туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари сайи ҳаракатлари эвазига муаммолар бартараф этилоқда. Ҳозирда тумандаги барча маҳаллалар ва кўчаларда ишлар қизғин ташкил этилган.
Кузатган бўлсангиз ёмғирга қарамасдан ободонлаштириш ходимлари ўз иши билан банд ва кўчалар хиёбонлар массивларни чиқиндилардан, хазонлардан тозалаш билан банд. Белгиланмаган ҳудудга ташланган чиқинди оқибатида ариқларда сув тўпланиб қолиш ҳолатлари учрамоқда.
Ҳурматли фуқаролар белгиланмаган ҳудудга чиқинди ташлашдан тийилинг! Зеро сиз-у бизни мушкулимизни осон қилаётган Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари меҳнатини қадрланг!
Маъмур Пармонов
Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати раҳбари
👉
https://t.me/mamurparmonov