Мамай масжиди


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Банда (бошқа бир) банданинг айбини яширса, АЛЛОҲ қиёмат куни унинг айбини яширади»
( Имом Муслим: 2590)
https://t.me/joinchat/AAAAAE2SayNS0kmN-YApcA
Murojaat uchun

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


#ФАРЗАНД_ТАРБИЯСИ

Солиҳ  фарзанд қандай тарбия қилинади?

- Солиҳ ва муслиҳ фарзанд қандай камолга етади? Унинг онаси фақат овқат тайёрлаш, уй ишлари ҳамда интернету бозор билан овораю машғул бўлса?
- Руҳан соғлом, баркамол фарзанд қандай камолга етади...  Онаси фейсбукда соатлаб ўтиришга сабр қила оладию, у билан бир соатгина бирга ўтириб Қуръондан ярим бет ўқишга ёки бирон ҳадисни ёдлашга сабр қилолмаса?
- Солиҳ ва муслиҳ фарзанд қандай камолга етади?  Отаси ёки онаси у билан солиҳларнинг, ўтган буюкларнинг қиссаларидан эшитиб, тинглаш учун бирон соат бирга ўтирмаса, унга вақт ажратмаса?
- Ёмон, синиқ руҳиятли бола қандоқ шаклланади? Бойлик пардоз-андоз, турли упа-элакларга сарф этилсаю, болаларга манфаатли бўлган  таълимига сармоя қилинмаса, йўналтирилмаса...
- Одобли, босиқ бола бўлиб қай йўсинда вояга етади, агар ота-она қўни-қўшниларга бемалол эшитиладиган баланд овозда бақир-чақир қилишса, жанжаллашишса?
- Фарзанд қандай қилиб кучли шахсият соҳиби бўлган етишсинки, у ота-онасидан ўртоқлари олдида ҳамиша сўкиш эшитса, таҳқирланса ва танқид  ва маломат қилинса?
- Солиҳ фарзанд қандай етишсинки, ота-онаси илм мажлислари, зикр ибодатларга ва аҳкомларни таълим олишда бесабр бўлишса, бундай ишларга эътиборсиз бўлишса?
- Салоҳиятли бола қандай вояга етсинки, ота болаларни парваришлашга эътибор қилгану, лекин уларнинг тарбиясини қилишда она билан ҳамкорлик қилмаган, унга бу борада ёрдам бермаган бўлса?
- Солиҳ фарзанд қаердан ҳам вояга етсин, бутун эътибор фарзанднинг ташқи моддиятию дунёсига қаратилиб, унинг руҳияти, намози, Қуръони ва дин асослари таълимидан ғофил қолинган бўлса?
- Солиҳ фарзанд қандай вояга етсин.. Тирноқлари ўса бошлаши биланоқ қўлига ўзи учун смартфон тутқазиб қўйсак. Кейин унда нима билан машғуллиги, интернетда, ютуб каби бошқа ижтимоий тармоқларда нималарни кўраётганини кузатиб, текширмасак... Ушбу интернет номли даҳшатли, ҳамма нарса очиқ-ойдин тўлиб ётган оламга зеҳнини очишида назорат қилмасак...
- Ота-онанинг тарбия борасида салоҳиятли бўлишлари ва бу борадаги жидду-жаҳдлари бутун бир авлоднинг салоҳияти, демакки, бутун умматнинг салоҳияти, ислоҳи, яхшиланишидир.

@mamaymasjidi


#кун_ояти

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ تَتَّقُوا اللَّهَ يَجْعَلْ لَكُمْ فُرْقَانًا وَيُكَفِّرْ عَنْكُمْ سَيِّئَاتِكُمْ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ۗ وَاللَّهُ ذُو الْفَضْلِ الْعَظِيمِ.

«Эй, иймон келтирганлар, агар Аллоҳга тақво қилсангиз, сизга фурқон беради, сизнинг гуноҳларингизни ювиб мағфират қилади. Аллоҳ улуғ фазл эгасидир».
(Анфол сураси, 29-оят).

Тафсир: Яъни тақводор кишига Аллоҳ таоло ҳақдан ботилни, яхшидан ёмонни ажратадиган, фарқлайдиган ҳидоят ва нур бериб қўяди. «Фурқон» дегани ажратувчи – фарқловчи деганидир. Ана ўша ҳидоят ва нур ила тўғри йўлдан юриб борилади. Тақводорларнинг гуноҳлари ҳам ювилади, ҳам мағфират қилинади. Бу катта бахтдир. Аммо Аллоҳ таоло бу билан кифояланиб қолмайди. Тақводорларга яна бошқа мукофотлар беради. «Аллоҳ улуғ фазл эгасидир».


@mamaymasjidi


“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)


2025 ЙИЛ 01 ФЕВРАЛ (1446ҳ - 02 ШАЪБОН)  ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   ⏰ 07:24
🌆 Қиём вақти   ⏰ 12:27-12:37

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     ⏰ 06:03 |   | 06:48
☪️ Пешин       ⏰ 12:40 |   | 12:50
☪️ Аср             ⏰ 15:48 |   | 15:58
☪️ Шом           ⏰ 17:32 |   | 17:32
☪️ Хуфтон      ⏰  18:48 |  | 18:58

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-32 ДА -5 ва +5 қилиб олинган.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

@mamaymasjidi


#БИЛАСИЗМИ:

Ноқис одамгина ичиқоралик қилади.
Иши юришмаган одамгина ҳасад қилади.
Мунофиқ одам ғийбат қилади.
Заиф одамгина фитна чиқаради.
Бекорчи, ичи бўш одамгина сафсата сотиб, маҳмадоналик қилади.

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

@mamaymasjidi


#Жума_муборак

🌨Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу. Кунларнинг саййиди, мискиннинг ҳажи бўлган - Жума муборак бўлсин! ❄️

📖Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

☝️«Ким бир мўминдан дунё ғамини аритса, Оллоҳ ундан қиёмат куни ғамини аритади. Ким қийналганга ёрдам берса, Оллоҳ унга дунё-ю охиратда ёрдам беради. Ким бир мусулмоннинг айбини яширса, Оллоҳ уни дунёю охиратда сатр қилади, айбларини яширади. Банда модомики биродарига ёрдам берар экан, Оллоҳ унга ёрдам бераверади».

(Муслим ривояти).


@mamaymasjidi


“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)


2025 ЙИЛ 31 ЯНВАР (1446ҳ - 01 ШАЪБОН)  ЖУМА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   ⏰ 07:25
🌆 Қиём вақти   ⏰ 12:26-12:36

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     ⏰ 06:04 |   | 06:49
☪️ Пешин       ⏰ 12:40 |   | 12:50
☪️ Аср             ⏰ 15:46 |   | 15:56
☪️ Шом           ⏰ 17:31 |   | 17:31
☪️ Хуфтон      ⏰  18:47 |  | 18:57

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-31 ДА -5 ва +5 қилиб олинган.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

@mamaymasjidi


​​Бақара сурасининг 255-ояти ҳисобланган “Оятал Курсий”ни барча ўринларда кўпроқ ўқиб юриш ва ҳар кеча ётоғига ётган вақтда уни ўқиш мустаҳабдир.

Бу борада Али розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги ҳадисларни ривоят қилганлар: “Ойларнинг саййиди Муҳаррам, кунларнинг саййиди Жума, сўзларнинг саййиди Қуръон, Қуръоннинг саййиди эса оятул курсийдир. Оятул курсийда элликта калима бўлиб, ҳар бир калимада элликта барака бордир”.
Дайламий “Муснадул Фирдавс”да ривоят қилган.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Аллоҳ таоло Бақара сурасидаги “Аллоҳ – Ундан ўзга илоҳ йўқ. У Ҳайй ва Қайюмдир...” оятидан улуғроқ осмонни ҳам, ерни ҳам, жаннатни ҳам, дўзахни ҳам яратмаган”.
Абу Убайд ва Ҳоким ривояти.

Суфён ибн Уяйна айтади: “Чунки Оятал Курсий Аллоҳнинг каломидир, Аллоҳнинг каломи эса махлуқ эмасдир. Ва Аллоҳнинг каломи осмон ва ердан иборат Аллоҳнинг махлуқотларидан улуғдир”. 
Имом Термизий “Қуръон фазилатлари”да зикр қилган.

Убай ибн Каъбдан ривоят қилинади: “Муҳаммаднинг нафси қўлида бўлган Зотга қасамки, албатта, бу оятнинг – “Оятал Курсийнинг” тили ва иккита лаби бор, Аршнинг пойида Аллоҳ таолони улуғлайди”.
Имом Муслим ва Абу Довуд ривояти.

Абдуроҳман ибн Авф уйига кирса, уйининг тўртта бурчагида Оятал Курсийни ўқир эди. Бунинг маъноси – гўёки Оятал Курсий у кишининг тўртала томонидан қўриқчи бўлиб, уйининг бурчакларида туриб, ундан шайтонларни ҳайдашини хоҳларди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: “Қуръондаги энг улуғ оят Оятал Курсийдир”, деганлар. Бази уламолар: “Чунки Оятал Курсийда Аллоҳнинг исми замир ва зоҳир исм кўринишида ўн саккиз марта зикр қилинган”, деганлар.

@mamaymasjidi


#ТАФАККУР

Аллоҳга У ёмон кўрган амални тақдим этганинг ҳолда, Ундан ўзинг севган нарсани тилама!


(Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ)
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉 @mamaymasjidi


ЮЗИМ ПОРЛАСИН ДЕСАНГИЗ...

Абу Дужона розияллоҳу анҳу бемор ётар экан, у кишини кўргали киришди. Бемор бўлса-да, юзи порлаб турарди.
Нега юзингиз порлаб турибди?  сўрашди ундан.
Амалларим ичида иккитасидан кўра мен учун ишончлиси йўқ, деди у.  Бири ҳеч қачон ўзимга алоқадор бўлмаган (мо ло яъни) нарсаларни гапирмаганман. Иккинчиси - қалбим тоза бўлган.
Яъни, одамларга нисбатан ҳасад, ғийбат, ёмон гумон ва шу каби иллатлар бўлмаган
.

Ибн Жавзий, Сифатус

@mamaymasjidi


“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)


2025 ЙИЛ 30 ЯНВАР (1446ҳ - 30 РАЖАБ)  ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   ⏰ 07:26
🌆 Қиём вақти   ⏰ 12:26-12:36

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     ⏰ 06:05 |   | 06:50
☪️ Пешин       ⏰ 12:40 |   | 12:50
☪️ Аср             ⏰ 15:45 |   | 15:55
☪️ Шом           ⏰ 17:30 |   | 17:30
☪️ Хуфтон      ⏰  18:46 |  | 18:56

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-31 ДА -5 ва +5 қилиб олинган.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

@mamaymasjidi


#ТАФАККУР

Қалб поклиги қуруқ гап билан бўлмайди. Қалб поклиги ахлоқни тузатиш, ибодат ва тоат билан бўлади. Шунинг учун ҳам "Менинг қалбим пок" дейишликни ўзи етмайди...

(Маҳмуд Асъад Жўшон) (қ.с.)
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉 @mamaymasjidi


“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)


2025 ЙИЛ 29 ЯНВАР (1446ҳ - 29 РАЖАБ)  ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   ⏰ 07:27
🌆 Қиём вақти   ⏰ 12:26-12:36

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     ⏰ 06:06 |   | 06:51
☪️ Пешин       ⏰ 12:40 |   | 12:50
☪️ Аср             ⏰ 15:44 |   | 15:54
☪️ Шом           ⏰ 17:29 |   | 17:29
☪️ Хуфтон      ⏰  18:45 |  | 18:55

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-31 ДА -5 ва +5 қилиб олинган.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

@mamaymasjidi


#ЭСЛАТМА:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар сизларнинг биронтангиз эснаса, қурби етганча уни қайтарсин, ва сизларнинг бирортангиз эснаса, “ҳоҳ” демасин. Чунки у шайтондан, кулади”, дедилар. 

(Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

Яъни, бу ўринда шайтон унинг мусулмон кишини юзини ўзгартириб, бужмайтириб, оғзига кириб ва устидан кулиш орқали муродига етмаслиги учун эснашни қайтариш ва қўлини оғзига қўйишга амр қилиняпти. Чунки шайтон инсонни эснашини ёқтиради, сабаби бу ҳолатда унинг кўриниши бироз хунукроқ тус олади ва у мазах қилиб кулади.

(«Фатҳул Борий» ва «Шарҳу Муслим линнававий» китобидан).

@mamaymasjidi


#ТАФАККУР:

Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"Салафлар ибодатни рўзада ё намозда эмас, балки одамларнинг обрўсини тўкишдан тийилишда кўрганлар. Кечаси қойим ва кундузи сойим киши агар тилини эҳтиёт қилмаса, қиёматда синган (банкрот)лардан бўлади".


@mamaymasjidi


Кенг ризқ, барака ҳамда яхши ном қолдиришнинг йўли

Анас ибн Молик розияллоҳ анҳу Пайғамбар алайҳиссаломдан эшитганини ривоят қилади: «Ким ризқининг кенг қилиниши ва умрига барака берилишини ёки вафотидан сўнг чиройли эсланишни хуш кўрса, қариндошлик ришталарини узмасин» Бухорий ва Муслим ривоятлари.

@mamaymasjidi


“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)


2025 ЙИЛ 28 ЯНВАР (1446ҳ - 28 РАЖАБ)  CEШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   ⏰ 07:28
🌆 Қиём вақти   ⏰ 12:26-12:36

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     ⏰ 06:06 |   | 06:51
☪️ Пешин       ⏰ 12:40 |   | 12:50
☪️ Аср             ⏰ 15:43 |   | 15:53
☪️ Шом           ⏰ 17:27 |   | 17:27
☪️ Хуфтон      ⏰  18:43 |  | 18:53

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-31 ДА -5 ва +5 қилиб олинган.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••


@mamaymasjidi


​​​​ҒИЙБАТ КУЧИ

Бир аёл қўшнисини ғийбат қилибди. Fийбат гап тезда қишлоқ аҳолисига тарқабди.
Fийбат қилинган одам эса анча изтироб чекибди. Маълум вақтдан кейин ҳалиги аёл қилган ишидан пушаймон бўлибди. Хатосини қандай тузатишни билмай, бир доно зотга мурожаат қилибди.

Донишманд унга шундай маслаҳат берибди:
«Бозорга бориб товуқ сотиб ол ва сўйдир.
Кейин уйга қайтишда, патларини юлиб, йўл
бўйи ерга сочиб кел».

Аёл бу ғалати насиҳатга ҳайрон бўлса-да, донишмандга ҳурмати туфайли, ишни айтилгандек
бажарибди.
Эртаси куни донишманд аёлга:
«Кеча ташлаб келган патларингни бугун
териб кел», деб буюрибди.

Аёл кечаги юрган йўлидан бориб, патларни тўпламоқчи бўлибди. Қараса, шамол барча патларни учириб кетган экан. Соатлаб излаш натижасида, бор-йўғи бир-иккита патни топибди.

Доно зот унга: «Кўрдингми, уларни ерга ташлаш осон, аммо қайта тўплашнинг иложи йўқ. Fийбатни ҳам қилиш осон, бироқ асоратини кетказиш ниҳоятда мушкул» дебди...

@mamaymasjidi


#ЭСЛАТМА 

Шошма-шошарлик ва пухталик бирга жам бўлмайди, келишмайди.

Изоҳ: Шошиб бажарилган ишда пухталик ва мукаммалик бўлмайди, балки у нуқсонли иш бўлади. Бирон ишни мукаммал амалга ошириш шошмасликни, диққат ва сабр-тоқатни талаб этади.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉 @mamaymasjidi


“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)


2025 ЙИЛ 27 ЯНВАР (1446ҳ - 27 РАЖАБ)  ДУШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   ⏰ 07:29
🌆 Қиём вақти   ⏰ 12:26-12:36

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     ⏰ 06:07 |   | 06:51
☪️ Пешин       ⏰ 12:40 |   | 12:50
☪️ Аср             ⏰ 15:42 |   | 15:52
☪️ Шом           ⏰ 17:26 |   | 17:26
☪️ Хуфтон      ⏰  18:42 |  | 18:52

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-31 ДА -5 ва +5 қилиб олинган.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

@mamaymasjidi


#Ҳикмат

Солиҳлардан бири айтди: “Эй Одам боласи, Аллоҳ таолонинг хазинаси тўла экан, ризқинг тор бўлиб қолишидан қўрқма! Унинг хазинаси ҳеч қачон тугамайди. Аллоҳдан Ўзгага боғланма. Агар Ундан ўзгага боғлансанг, сен барча яхшиликлардан қуруқ қоласан. Аллоҳ сенга тақсимлаб берган нарсага рози бўл! Бу билан нафсинг ва баданингга роҳат берасан. Ундан эртанги куннинг ризқини сўрама! У сендан эртанги куннинг ибодатини сўрагани йўқ-ку! У Ўзига исён қилганларни унутмайди, қандай қилиб итоат қилган бандаларини унутсин?! У барча нарсага қодир Зотдир!”.

@mamaymasjidi

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.