3174 —- > 3606 ҳужжатдаги асосий ўзгаришлар:- ҳужжат фақат "қиёслаш" гагина тааллуқли бўлди "
калибрлаш" чиқариб юборилди, аввалги (3174) ҳужжатда "калибрлаш" ҳам бор эди;
- 3174-сон билан АВ да рўйхатга олинган ҳужжат ва унга киритилган ўзгартириш
ўз кучини йўқотган деб топилди;- 3606 ҳужжат эълон қилинган кундан кучга кирди;
- тарозиларнинг фақат
чакана савдода, нарх ва қийматини ҳисоблашда ишлатиладиганигина рўйхатда қолди қолганлари чиқариб юборилди;
- бетон мустаҳкамлигини ўлчаш воситалари қўшилди;
-
дефектоскоплар алоҳида ўлчаш воситаси сифатида қатор сифатида қўшилди;
-
*** белгиси билан "ўлчаш натижалари давлат аҳамиятига эга" тоифалар ажратилди, файлда
катак сариқ бўялган;
-
шовқин ва тебраниш воситалари қўшилди;
- ичимлик, табиий ва оқова сувлардаги
ифлослантирувчи моддалар таркибини тадқиқ қилиш (синаш) ва ўлчаш учун қўлланадиган
ўлчаш воситалари қўшилди;
-
фидер ва антенна анализаторлари, телевизион ва радиосигналлар анализаторлари, сунъий йўлдош ва радиосигналлар анализаторлари, частота модуляцияси ва стереосигналлар ўлчагичлари (анализаторлар) қўшилди;
-
ходимларнинг иш жойларида радиацион назорат учун қўлланадиган ютилган
дозани, фотон-нурланиш дозасининг қувватини ўлчаш воситалари қўшилди;
-
тиббий биологик тадқиқотлар, касалликлар диагностикаси ва уларни даволашда қўлланиладиган радионуклидлар фаоллигини
ўлчаш воситалари қўшилди;
-
коммунал-маиший мақомини олиш учун қўлланиладиган ҳисоблагичларнинг
ўлчаш чегараси 10÷40 m3/h бўлиши кераклиги қўшилди;
- "барча турдаги" сўзлари чиқариб ташланди;
- "ўлчов воситаси" сўзлари
"ўлчаш воситаси" га алмаштирилди;
ва бошқа ўзгаришлар.
Янаям батафсил файл орқали танишасиз:
файлда
шрифтлар,
- қизил ранг чиқариб ташланган- яшил ранг янги қўшилган- кўк ранг ўзгартирилган файлда
катаклар:
- сариқ ранг ва ***
давлат аҳамиятига эга ЎВ
@mahmud_xayrullayev