Postlar filtri




Кўп болали оилаларга уй-жой ажратишда 16 ёшгача етти нафар ва ундан зиёд болалари бўлиши талаби бекор қилинди

Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш, давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилиб, кўп болали оилаларга уй-жой ажратишда 16 ёшгача етти нафар ва ундан зиёд болалари бўлиши лозимлиги талаби бекор қилинди.

👉 https://kun.uz/13882741


#ХуқуқийМаслахат

Алимент тўловчи шахснинг хорижга чиқишига руҳсат бериладими?

Адлия вазирлигининг 2019-йил 12-ноябрь 3196-рақамли Низомига кўра, алимент тўловчи шахс қуйидаги икки ҳолатдагина Ўзбекистон Республикасидан чиқиши мумкин:

1. Алиментнинг барча қисмини олдиндан тўлаш;

2. Алиментни тўлаш мажбуриятини гаров билан таъминлаш.

Акс холда аэропорт, божхона, вокзал ёки чегарада тўхтатиласиз.

Манба

@mahalliy_yangiliklar




Ўзбекистонда 1 февралдан иш ҳақи, бола пули(14ёшгача), жарималар ва талабаларнинг контракти ҳам ошади

Президентнинг тегишли қарорига (ПҚ-4938-сон, 30.12.2020 й.) асосан:

➡️ 2021 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга оширилади.

🔰 2021 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

➖ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм;

➖ базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм этиб белгиланади.

☑️ Шунингдек, қарор билан болали оилаларга нафақа миқдорлари ҳам оширилмоқда.
🔹 1 нафар болали оилаларга 144100 сўм;
🔹 2 нафар болали оилаларга 238700 сўм;
🔹 3 ва ундан кўп болали оилаларга 334400 сўм;

Нега пенсиялар оширилмаяпти?” деган саволларга келадиган бўлсак, пенсиялар коронакризис пайтида, аниқроғи 2020 йилнинг 1 сентябридан оширилган эди. У пайтда бюджет ходимлари ойликлари ошиши музлатиб қўйилган эди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/mahalliy_yangiliklar


2021 йилда ижтимоий реестр ишга тушиб, аҳолининг минимал истеъмол харажатлари эълон қилинади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида иқтисодий ислоҳотлар, хусусан аҳолини камбағалликдан чиқариш масаласига алоҳида урғу берилди.
«Сўнгги тўрт йилда иқтисодиётимизнинг барча жабҳаларига бозор механизмларини жорий этиш борасида жиддий қадамлар ташланди.
Эндиги вазифа – чуқур таркибий ислоҳотлар орқали узоқ муддатли барқарор ўсишнинг пойдеворини яратишдан иборат. Шуларни инобатга олиб, кейинги йилда қуйидаги йўналишларда кенг қамровли ишларни амалга оширамиз.
Биринчидан, камбағалликни қисқартириш борасида комплекс ёндашув ва ностандарт усулларни жорий этамиз.
Бир ҳақиқатни аниқ тушуниб олишимиз керак – камбағаллик масаласи кредит, ижтимоий нафақа ёки уй бериш билан ўз-ўзидан ҳал бўлиб қолмайди.
Бунинг учун таълим, соғлиқни сақлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, ичимлик сув, энергия ва йўл инфратузилмаси билан боғлиқ комплекс муаммоларни ҳал этиб бориш керак.
Нима учун биз «темир дафтар»ни жорий этдик? Бундан мақсад – эҳтиёжманд аҳолини тўғри аниқлаш ва шу асосда улар билан манзилли ишлашни ташкил этиш.
Келгуси йилдан тўлиқ ишга тушадиган «Ижтимоий реестр»да «темир дафтар»даги барча маълумотлар қамраб олиниб, эҳтиёжманд оилаларга 30дан зиёд ижтимоий хизматлар электрон шаклда кўрсатилади.
Биринчи навбатда, камбағал аҳолининг асосий эҳтиёжларини кафолатли таъминлашимиз лозим. Бу масалада халқаро экспертлар билан чуқур таҳлил асосидаги ҳисоб-китоблар якунига етказилмоқда.
Келгуси йил 1 мартдан бошлаб, аҳолининг минимал истеъмол харажатлари эълон қилинади.
«Темир дафтар»га киритилган ҳар бир фуқарони камбағалликдан чиқариш бўйича «мотивация, кўникма ва молиявий кўмак» тамойили асосида янги механизм жорий этилади», дея президентнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

@mahalliy_yangiliklar


2021 йилда давлатимиз ва халқимиз ҳаётида янги бир катта сиёсий воқеа — Президентлик сайлови бўлиб ўтади. Марказий сайлов комиссияси бўлажак сайлов миллий қонунчилигимиз ва умумэътироф этилган халқаро демократик тамойиллар асосида юксак савияда ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратишимиз лозим.

Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти


@mahalliy_yangiliklar


Эришган натижаларимизга маҳлиё бўлмасдан, жаҳондаги вазиятга сергаклик билан қараб, барчамиз ким бўлишимиз, қайси вазифада ишлашимиздан қатъий назар мамлакатимизнинг миллий манфаатларини таъминлаш ҳақида жиддий ўйлашимиз зарур.

Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти

@mahalliy_yangiliklar


⚡️Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши ташкил этилади, унга Танзила Норбоева раҳбарлик қилади

Шавкат Мирзиёев:

«Биз мамлакатимизда истиқомат қилаётган 17 миллиондан зиёд опа-сингилларимиз, қизларимиз, онахон ва момоларимиз юрагидаги орзу-умидларини рўёбга чиқариш учун барча имкониятларни яратиб беришимиз лозим.

Аёлларнинг андиша қилиб, биз эркакларга айта олмаган дарду ташвишлари, кундалик муаммолари, орзу-ниятларини уларнинг ўзидан яхши тушунадиган инсон йўқ. Хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги ролини ошириш бўйича олиб борган ислоҳотларимиз натижасида Парламентимиз янги таркибининг 30 фоизи аёллардан иборат бўлди.

Вилоят, шаҳар ва туман ҳокимларининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилди. Энди хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва нуфузини ошириш, уларга янги имкониятлар яратиш бўйича навбатдаги қадам сифатида, ҳаётни ва аёллар муаммоларини яхши биладиган, фаол ва ташаббускор опа-сингилларимиздан иборат Республика Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашини ташкил этишни таклиф қиламан.

Кенгашга бу борада катта тажрибага эга бўлган Сенатимиз Раиси Танзила Камоловна Норбоева раҳбарлик қилса, деган таклифни билдирсам, ўйлайманки, барчангиз мени қўллаб-қувватлайсиз».

Парламентга Мурожаатномадан

@mahalliy_yangiliklar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Президент: Камбағалликдан чиқиб кетиш учун энг муҳим омил – бу инсоннинг интилиши, ўз кучига таянган ҳолда аниқ мақсад сари ҳаракати бўлиши зарур.

Шавкат Мирзиёевнинг Парламентга Мурожаатномасидан

Каналга уланиш ⬇️
@mahalliy_yangiliklar


"Глобал инқироз шароитида иқтисодий ва сиёсий барқарорликни таъминлаш, жойлардаги мавжуд муаммоларни манзилли ҳал этиш, кўмакка муҳтож юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш, ёшларимизнинг орзу-умидларини рўёбга чиқариш – Президентдан бошлаб, барча даражадаги раҳбарларнинг, бош вазифаси бўлмоғи даркор."

Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти


@mahalliy_yangiliklar


Маҳалла раислари энди ҳокимликка тайинланиши мумкин

Маҳалла раислари туман Халқ депутатлари кенгашига муҳим масалалар юзасидан сўров киритиш ҳуқуқига эга бўлади. Бу қонун билан белгилаб қўйилади. Маҳалла раисларининг ваколати кенгайтирилади.

@mahalliy_yangiliklar


"Барчангизга маълумки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг резолюцияси билан, ҳар йили 30 июль – Халқаро дўстлик куни сифатида кенг нишонланади.
Шу боис, ушбу санани Ўзбекистонда “Халқлар дўстлиги куни” деб белгилашни таклиф этаман."

Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти


Каналга уланиш @mahalliy_yangiliklar


Катта маҳалла dan repost
Анжанда доимгидек йил номи баннерлари қўйиб бўлинди😁

Каналга қўшилинг @katta_mahalla


Энди 2005 йилгача келиб яшаётган фуқаролиги бўлмаган шахсларга фуқаролик берилади

Президент таклифи:

"1995 йилгача кўчиб келганларга фуқаролик бериш масаласи йўлга қўйилганди. Келгуси йилда 2005 йилгача мамлакатга келиб яшаб келаётган фуқаролиги бўлмаган шахсларга тўғридан-тўғри фуқаролик берсак нима дейсизлар?"

Каналга уланинг
👉 @mahalliy_yangiliklar


"Адолатли журналист ва блогерларнинг танқидий чиқишлари, эскича қолипда ишлайдиган раҳбарларнинг фаолиятидаги хато-камчиликларни кўрсатиб, уларни иш услубини ўзгартириш ва масъулиятини оширишга мажбур қилмоқда. Бундан буён ҳар бир давлат органи ўз кундалик фаолиятида, оммавий ахборот воситалари билан, яқин мулоқот ва ҳамкорликни йўлга қўйиши зарур ва шарт."

Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти


@mahalliy_yangiliklar


Президент ОАВ ва блогерларни айтиб, АОКА фаолияти танқидий қайта кўриб чиқилишини айтди

"Танқид ва аччиқ материаллар кўпчилик раҳбарларга ёқмаётгани, тинчини бузаётгани маълум. Қийин бўляпти, лекин ўрганяпмиз".

Давлат раҳбари бундан буён ҳар бир давлат органи ОАВ билан алоқа ўрнатиши лозимлигини айтиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев АОКА фаолияти танқидий қайта кўриб чиқилишини алоҳида таъкидлади.

Каналга уланинг
@mahalliy_yangiliklar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Келгуси йил бошидан ҳар бир вазирлик ўз ишини туман, шаҳар, қишлоқ ва маҳалла кесимида режалаштиради ва ташкил этади.

Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти

Манба studio_67

@mahalliy_yangiliklar


Президент Шавкат Мирзиёев:

Ҳар бир туманнинг имконияти ва ривожланиш ҳолатидан келиб чиқиб, дехқончилик билан шуғулланадиган оилаларга 10 сотихдан 1 гектаргача ер майдонлари ажратилади.

Вақтинча ишсизлик нафақаси миқдори 3 баробарга оширилади ва бунда 6 та ҳужжат талаб қилинадиган тартиб бекор қилинади.

👉@mahalliy_yangiliklar


Президент Шавкат Мирзиёев:

Шу ўринда яна бир масала, туман, шаҳар ва маҳалла бошқарувида самарадорликни ошириш учун ходимлар сони ва маошини ҳудуднинг ўзига хослиги ва иш хажмидан келиб чиқиб белгилашимиз лозим.

Масалан, Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида 150.000 аҳоли яшайди, Ургут туманида 500.000 дан ортиқ аҳоли яшайди. Ёки Шайхонтоҳур аҳолиси қарийб 300.000, Бектемирда эса 46.000. Лекин ушбу туманларда бошқарув ходимлари сони ва уларнинг иш ҳақи бир-биридан катта фарқ қилмайди.

Бу адолатсизликку. Шунинг учун Ҳукумат икки ой муддатда ўрта ва қуйи бўғин бошқарув идораларининг фаолиятини тубдан такомиллшатириш, улардаги ходимлар сони ва меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини қайта кўриб чиқиш бўйича қарор лойиҳасини киритсин.

👉 @mahalliy_yangiliklar

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

294

obunachilar
Kanal statistikasi