Уйдаги гаплар


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Bloglar


No comment
Аралаш-қуралаш хабарлар ва бир нималар

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Bloglar
Statistika
Postlar filtri


АҚШ ва Ўзбекистонда аҳоли ўртасида сўровнома ўтказилиши натижасида ўзбекистонликлар билимлироқ экани аниқланди.

Ўзбекистон хақида биласизми дея берилган саволга АҚШлик сўровнома иштирокчиларининг 70 фоизи ҳа дея жавоб беришди. АҚШ ҳақида биласизмм, деган саволга ўзбекистонлик иштирокчилар 100% ҳа дея жавоб бера олишди))

© Алишер Мамадалиев

🖌 Шунақа Гаплар канали


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Шерзод Қудратхўжаев Сардобада профилактика инспекторига ўзи томонидан қутқариб қолинган қизлар ва ўзининг фарзандлари ҳақида савол берди.


Ғалати ишлар бўляпти 🤔


Bu it sizni tishlamaydi, 😁shunchaki masofa saqlashga ogohlantiradi.

#SPOT deb nomlangan robot kuchukdan Singapurdagi bog'da foydalanishmoqda.

@dunyo_raqamlarda


Ҳиндистонда коронавирус


Путин Россиясининг энг ёқимсиз овозларидан бири — Мария Захарова Ўзбекистонда расмий доираларда давлат тили устувор бўлишини белгиловчи қонун лойиҳаси атрофидаги муҳокамаларга муносабат билдирибди. Унда, жумладан, шундай дейилади:

«Шундай таассурот уйғоняптики, ушбу қонун лойиҳаси тарафдорлари ҳозирча яққол озчиликни ташкил этади. Билдирилаётган фикрларнинг аксарияти рус тилининг расмий мулоқотда сақланиб қолиши муносабатларимизнинг тарихий руҳи ва замонавий сифатига, энг асосийси — кўпинча Россияда ўқиш ёки ишлаш учун танлов қилаётган кўп сонли Ўзбекистон фуқаролари манфаатларига тўла мос келишини кўрсатмоқда».

Энди рус пропагандаси бу фикрни ҳаммаёқда тарқатади, қонун тарафдорлари яққол кўпчилик бўлса-да, жараёндан бехабар, бефарқлар одамларга Мария Захарованинг «яққол озчилик» дегани ишончлироқ кўринади (ахир ёлғон тинимсиз такрорланса, охири у ҳақиқатдек жаранглай бошлайди), «Ҳа, ўзи кўпчилик рус тили қолишини хоҳлаётган экан-ку», деган хулосага келади.

Биз «миллатчилик бўлиб қолади», «ҳурматсизлик бўлади», деб минг иккиланиб, ҳижолат бўлиб фикр билдирамиз, андишанинг оти қўрқоққа чиқади. Улар бўлса юқори минбарлардан туриб «рус тилининг расмий сўзлашувда қолиши ўзбекистонликлар манфаатларига мос» дейди, очиқ-ойдин. Мана шунақа қилганидан кейин Латвия, Литва, Украина тажрибаси ўринли кўринади.

Ўзбекистон ва Россия муносабатларининг замонавий сифати умуман тил масаласи билан ўлчанмаслиги лозим. Россия аввало ўз муаммоларини билсин, Ўзбекистондаги тил муҳокамаларига умуман бурнини суқмасин. Шу ўринда бизнинг ҳам Мария Захаровага тенг минбаримиз жавоб қайтарса мақсадга мувофиқ бўлардику-я...

Йўқ, Мария Захаровасига ҳам, Путин Россиясига ҳам бошқача жавоб қайтариш керак — депутатларимиз ҳам, сенаторларимиз ҳам давлат тилининг устуворлигини мустаҳкамлайдиган ўша қонун лойиҳасини худди ЕОИИга қўшилиш ташаббусини олқишлаганларидек қабул қилсин, маъқулласин, сўнг бу қонун нусхасини уларга юборайлик. Энг яхши жавоб шу.

@muhrim


Markaziy Osiyo dan repost
​​Тожикистонда коронавирусдан ўлганлар сони 190 кишига етди...

Ўлим сони юқорилиги шаффофликданми ёки қолоқ тиббиёт?

Манба: t.co/fcny8RCLUJ

@centerasiastudy


​​Жаҳон тажрибасида Сардоба фожеасига ўхшаш умуммиллий фалокатлар ҳуқуқий-сиёсий жиҳатдан қандай ҳал этилади, бу жуда қизиқ. Ўзимга таниш бўлган Жанубий Корея мисолида яқин ўтмишда сув билан боғлиқ содир бўлган улкан фалокат-Севол(Sewol Ferry)кемасини чўкиши ва унинг ортидан келиб чиққан можаролар ҳамда суд-ҳуқуқ тизими буни қандай ҳал этгани ҳақида қисқача айтиб ўтмоқчиман.

“Севол” кемаси 2014-йил, 16-апрел тонгида 304 та мактаб ўқувчилари билан бирга денгиз қаърига ғарқ бўлади. Фавқулотда қутқарув операцияси иш бермайди. Атиги 113 киши қутқариб олинади холос. Мамлакат шокга тушади. Қандай қилиб, дунёнинг энг ривожланган давлатларидан бири, кемасозлик саноати бўйича пешқадамлардан бўлган давлат бундай улкан йўқотишга учраши мумкин. Албатта, бу инсон омили билан содир бўлган техноген офат бўлиши керак эди.

Зудлик билан марказий комиссия тузилади ҳамда матбуот штаби тузулиб, воқеъа ҳақида халқга ҳисобот бериб борилади.

Ҳодиса юзасидан жиноий иш очилиб тергов Миллий Хавфсилик агентлиги(NSA)га топширилади. Шу билан гумондор шахсларни оператив қўлга олиш бошланади.

Аввало, кеманинг эгаси ҳисобланган Chonghaejin Marine Ltd. компаниясининг барча банк ҳисоб рақамлари жиноий йўл билан ортирилган пуллар сизиб чиқиб кетмаслиги учун музлатилади. Нафақат компания раҳбари Ю Бёнг Ун, балки унга тегишли бир нечта фирмаларни юрутувчи ўғилларининг устидан ҳам процессуал ҳаракатлар бошланади. Бёнг Ун қочувга чиқиб кетишга улгуради ва Сеулдан 403км узоқликдаги далада сирли равишда ўз жонига қасд қилади.

Давлат идоралари ва ҳукумат доирасида ҳам суруштирув-тергов ишлари бошланиб кетади.

Воқеъадан 10 кун ўтмай, 27-апрел куни мамлакат бош вазири истефога чиқади. Унинг раҳбарлиги остидаги взирликлар бундай мудҳиш хатога йўл қўйгани сабабли ўзининг мамлакат бош вазирлигига лойиқ эмаслигини айтиб халқдан узр сўрайди.

29-апрел куни мамлакат президенти Парк Гин Хае телевиденияга чиқиб халқдан узр сўрайди.

Денгиз қутқарув хизмати, Корея денгиз ва балиқчилик вазирлиги, ҳукумат доирасидаги яна бошқа бир қанча мутасаддилар ишдан бўшатилади.

Кема капитани ва 14 нафар экипаж аъзолари ҳам зудлик билан вақтинчалик қамоққа олинади.

Ҳукумат комиссиясидан шубҳа қилган ўлганларнинг оила-аъзолари экспертлардан иборат мустақил комиссия тузади.

Бир неча ой давом этган суриштирув-тергов ишлари тугаб, иш судга оширилади. Кеманинг чўкишига сабаб: ҳаддан ортиқча йук ва кемани нотўғри қайта жиҳозлаш деб топилади. Бундан ташқари суд қотиллик(homicide), хизмат вазифасига совуққонлик билан қараш(negligence) ва яна бир қанча моддалар билан кема капитанига умрбод озодликдан маҳрум қилиш, қолган айбланувчиларга 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини белгилайди.

Энг асосий ҳукм эса давлатга нисбатан чиқади. Суд давлатни асосий айбдор деб топиб марҳумларнинг оиласига 500 млрд вон, таҳминан 409 млн доллар ундириб беради. Бу ўз яқинини йўқотган бир оила учун 164 минг доллардан тўғри келган.

Иш шу билан якунланмай 2017-йил, президент Парк Гин Хаенинг жиноий судида ҳам юқоридаги айбловлардан унга қарши ишлатишда унумли фойдаланишади.

Ҳа, бир сўз билан айтганда “Севол” фожеаси Жанубий Кореянинг янги тарихига улкан “Аср фожеаси” ўлароқ муҳрланади.

© Ойбек Эркин

🖌 Шунақа Гаплар каналида
н


Расул Кушербаевга нисбатан миллатчилик қилинаётганмиш.

Обрўингизни сақланг миллатчилар! Бўлмаса халқни лаънатига қоласизлар! Сиз миллатчилик қилаётган шахс ўз ишига садоқат билан ёндошяпти, сиз бўлса "ҳезалаклик" қилманг!


​​Ўзбекистон пулсиз қолган аҳолига пул тарқатадими?

Ўзбекистонда коронавирус пандемияси пайтида ишсиз ва пулсиз қолган аҳолига моддий ёрдам ажратиш ҳақида ҳали қарор қабул қилингани йўқ.

Ўзбекистон нима қиляпти?

Чет давлатлардан, хорижий ташкилотлардан қарз оляпти, моддий ёрдам қабул қиляпти. Мамлакатдаги ишсизлар учун янги иш ўринлари яратиш кераклиги ҳақида гапириляпти.

Масалан, Инқирозга қарши курашиш жамғармасига 10 трлн. сўм йиғиш юклатилганди. Ёки миллиардер Алишер Усмонов коронавирусга қарши кураш учун 25 млн. доллар хайрия қилган (Сардоба воқеасига қилган хайриясини ҳисобламаймиз).

Бу пуллар ҳаммаси керакли жойларга ишлатиляпти, деган умиддамиз. Чунки Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ҳар бир беморга 32 млн. сўмдан сарфланаётганини айтган. Карантиндагилар учун 2,4 млн., реабилитациядагилар учун 2,8 млн. сўмдан харажат қилиняпти. Бундан ташқари, хориждан тиббий ускуналар сотиб олинмоқда.

Хорижда қандай?

АҚШ
да коронавирусга қарши кураш учун катта пул ажратилган. Шундан Америкадаги ҳар бир фуқарога 1200 (ҳозирги курсда 12 млн. сўмдан ортиқ) доллардан, болаларга эса қўшимча 500 (5 млн. сўмдан зиёд) доллардан пул берилган. Бу суммани ҳозир яна кўпайтиришмоқчи.

Россияда эса аҳолига пул ажратиш ҳақида гап йўқ ҳозирча, аммо кичик бизнес ва тадбиркорлик, солиқ имтиёзлари учун ёрдамлар бор. Шунингдек, президент фармони билан 3-7 ёшгача болаларнинг ҳар бирига 6344 (877 121 сўм) рублдан пул берилади.

Ёки қўшнимиз Қозоғистонни олайлик. Қозоқ ҳукумати 4,5 млн.дан ортиқ аҳолининг ҳар бирига 2 ой давомида энг кам иш ҳақининг бир баравари, яъни 42500 (1 млн. сўмдан ошиқ) тенгедан беради.

Ёки Японияда коронавирус туфайли ишсиз ва даромадсиз қолган ҳар бир одамга 100 000 (9,5 млн. сўмдан зиёд) иенадан пул тарқатилади.

Ҳозирча Ўзбекистон аҳолисига пул тарқатиш ҳақида гап йўқ. Коронавирусдан ташқари ҳам 2020 йил Ўзбекистонга оғир келган. Аввалига Бухорода тўфон, кейинроқ Сардобада сув тошқини, бугун эса Навоий кучли сел кузатилган.

Ҳозирги ҳолат

Ўзбекистонда ҳозиргача коронавирусга чалинганлар сони 2596 тани ташкил қилса, шундан 2055 таси тузалган, 10 нафари вафот этган.

Манба: @Zed News


Эндиги 🎯 нишон Расул Кушербаевми? 😳


Тушиниш қийин бўлган терминлар оддий сўзлар билан:

Феминизм
Эркаклар ва аёллар тенг хуқуқли. Лекин идишни эркак ювиши керак.

Теократия
Агар идишларни хижобда туриб ювмасам тошбўрон қилишади ва ўлимимдан кейин дўзахга тушаман.

Демократия
Оилавий кенгашда идиш ювишнинг зарурати учун овоз бердик.

Суверен демократия
Оила бошлиғи хеч қачон идиш ювмайди, чунки бу учун оиланинг 146% аъзоси овоз берган.

Анархизм
Хар ким ўзини идишини ўзи ювади. Агар биров мени уни идишини ювишга мажбурласа, ўртоқ Молотов билан танишиб олади.

Трансгуманизм
Мен идиш ювадиган машинадан фойдаланаман.

Коммунизм
Оила бошлиғини айтишича, қанча юва олсам, шунча идиш юваман ва тоза идишни қанча хохласам шунча ишлатаман. Аммо агар у учун идишларни ювмасам - отиламан.

Технократия
Идишнинг қачон ва қандай ювилиши кераклиги идиш ювиш бўйича энг зўр мутахасис томонидан аниқланади.

Либерализм
Бу мени пиёлам ва мен уни қачон хохласам юваман. Уни қандай ишлатишим, нима қилишим хақида кўрсатма беришга хеч кимни хаққи йўқ. Ўзингни идишинг билан нима қиласан, тупурганман. Аммо сен бу хақида гапириш хуқуқига эгасан.

Примитивизм
Идиш ювиш - инсониятнинг асосий муаммоси. Фақат қўл билан ифлос ердан олиб овқатланиш керак.

Фашизм
Тоза идиш менинг хаётимдан хам қадрлироқ. Қўшниларимизда фақат ювилмаган идишлар, шунинг учун уларни ўлдириш керак. Оила бошлиғи ўрнига идишларни ювмасам - қириб юбориламан.

Капитализм
Укамга уй вазифаларига қарашганим учун у мени идишимни ювиб қўйди.

Пацифизм
Идишлар фақат зарар келтиради.

Антисемитизм
Хамма идишларимни яхудийлар булғаб ташлади.

Антиглобализм
Дунё хокимяти бизга тоза тарелкаларни ишлатишни уқтирган холда оиламнинг ўзига хос қадриятларини йўқ қилмоқчи.

Монархизм
Оила бошлиғи хеч қачон идишни ювмаслиги керак, чунки унинг дадаси ва бобоси хам уммуман идиш ювмаган.


Агар аҳоли сонини 33 млн десак ва бир оилани ўртача тўрт кишидан иборат деб оладиган бўлсак...

33 000 000 ÷ 4 = 8 250 000

Бизда 8млн 250минг оила бор бўлади.(тахминан)

Агар ҳар бир оилага бир дона нон олинса ва нонни 1500 сўм деб ҳисобласа,

8 000 000 × 1 500 =
12 375 000 000

12млрд 375млн сўм бўлади.

Энди ушбу суммани $га айлантирсак.

12 375 000 000 ÷ 10 300 = 1 201 456

1млн 200минг доллар бўларкан. 1 кунга 1 оилага 1та нон.

Энди, чет элдан келадиган миллион ва миллиардлар халқни боқа олмаслигини тушунгандирмиз?

Бу халқ фақат ўзини ўзи боқа олади. Ўзини ўзи қутқара олади.

© Жамолиддин Муҳаммаджон

🖌 Шунақа Гаплар канали


​​#Машҳурлар
🇺🇿 ТАНЗИЛА НАРБАЕВА

❓ Нима учун машҳур?

Ўзбекистонда Сенат раислигига сайланган илк аёл. ЎзA томонидан ўтказилган "Йил танлови — 2019" бўйича Ўзбекистоннинг йил одами дея эътироф этилган. "Шуҳрат" медали, "Меҳнат шуҳрати" ва "Фидокорона хизматлари учун" орденлари соҳибаси. ХДП аъзоси.

❓ Қандай машҳур бўлган?

Танзила Нарбаева 1956 йили 24 июль куни Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида туғилган. 1981 йилда Tошкент давлат университетини битирган, педагогика фанлари номзоди. Иш фаолиятини 1974 йили Шаҳрихон туманидаги 1-мактаб ёшлари етакчиси лавозимидан бошлаб, 1975-1995 йилларда Тошкент шаҳрида мактабда ўқитувчи, директор ўринбосари ва Тошкент шаҳар ўқувчилар уйи директори, кейинчалик турли даражадаги давлат органларида масъул лавозимларда ишлаган. Шу билан бирга Халқ демократик партиясида фаолият олиб борган. 1995-2010 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида турли лавозимларда ишлаган. 2010-2016 йилларда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси, 2016-2019 йилларда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси — Бош вазир ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган. 2019 йил июнда Олий Мажлис Сенат раиси лавозимига тайинланди. Президент Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, Танзила Нарбаеванинг ҳукуматдаги фаолияти доирасида қилган ишлари, айниқса, болалар меҳнатини йўқотишдаги ҳаракатлари алоҳида аҳамиятга эга. Сенат раисининг севимли асарлари "Мартин Иден", "Ўтган кунлар", "Муқаддима" (Ибн Халдун). Кинофильмлари "Паразитлар", "Берлин-Оққўрғон". Орзуси: Янги Ўзбекистоннинг гуллаб-яшнашини, фарзандларининг бахтини кўриш. 2 нафар қиз фарзанди бор.

❓ Машҳур нима дейди?

"Ватанпарварлик — бу аввало оилани севиш демакдир. Чунки ҳаммаси оиладан бошланади. Иккинчидан, бу Ватанга хизмат қилишга ҳар доим, ҳар қандай вазиятда тайёр туришдир. Қилаётган ишга жонини беришдир".

"Мен лавозим ёки бирор вазифага тайинловларда ҳамиша гендер нуқтаи назаридан эмас, балки профессионал томондан ёндашиш тарафдориман (Аммо, аёл бу касб эгаси бўлиши учун у қўллаб-қувватланиши керак)".

"Мен хотин-қизлар қўмитасида ишлаганимда биз аёлларни сайлов жараёнига тайёрлаш борасида кўп ишларни амалга оширдик. Биз сиёсий фаолият билан шуғулланишни истайдиган аёлларни саралаганимизда, улар бутун дунё мамлакатлари бўйича 6000 дан ортиқ экани маълум бўлди".

Каналимизга уланинг ва дўстларга улашинг
👉 https://t.me/fikrat 👈


Германия Жиноят кодексининг 203-қисмига мувофиқ шахсий сирни бузганлик учун жавобгарлик белгиланган. Кодекснинг 32- ва 34-қисмларига мувофиқ фуқаролар шахсий ҳимояси учун телефон сўзлашувларини ёзиб олишлари мумкин.


*** dan repost
🇺🇸 AQShda ishsizlik o'smoqda.

O'tgan haftada ishsizlik sug'urtasi topshirilgan arizalar 3,17mln tashkil etdi, oxirgi yetti hafta ichida esa 33,5mlnga yetdi, deya xabar beradi AQSh Mehnat Departamenti. Bu degani hozir AQShda salkam 🇺🇿 O'zbekiston aholisiga teng bo'lgan inson ishsiz. Bu AQSh aholisini deyarli 10dan 1 qismini tashkil qiladi.

© CNBC

To'liq tafsilotlar shu yerda

@dunyo_raqamlarda


davletovuz dan repost
Асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов Сирдарё вилоятининг Сардоба туманидаги сув омбори тўғонининг бузилишидан жабр кўрган аҳолига кўмак бериш учун 15 миллион доллар миқдорида хайрия маблағи ажратибди. Унга кўра, 10 миллион доллар ўзбекистонликлар учун, 5 миллион доллари эса Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Мақтараал тумани аҳолиси учун тақдим этилибди.

Хабарнинг қай даражада ҳақиқийлигини текширишнинг имкони бўлмади.

@davletovuz


Tafakkur egalari dan repost
Тафаккур эгалари канали ижодкорлари сизни яқинлашаётган "Хотира ва қадрлаш куни" билан табриклайди. Шу муносабат билан биз байрамга ўз хиссамизни қўшиш ниятида сизга Россиянинг
pamyat-naroda.ru сайти хаволасини тақдим қиламиз. Бу хавола орқали сиз Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари ҳақидаги маълумотларни олишингиз мумкин.
Маълумот олиш учун қуйидаги ҳавола орқали киринг: 👇👇👇

https://pamyat-naroda.ru/heroes

Бунда, урушда иштирок этган ота-боболаримизнинг фамилия, исми ва шарифини киритиш кифоя.

@tafakkur3


ILDIZ dan repost
Коронавирус оилаларга зарба бермоқда

Президент тинмай гапиряпти: ''Уйда қолинг, вақтни оилангиз, яқинларингиз билан ўтказинг''.

Агар шу яқинларингдан безиб кетсанг, нима қиласан? Бизнинг халқ 24 соат уйда ўтиришга кўникмаган. Хуллас, карантиндан сўнг Россияни ажралишлар тўлқини кутётгани инкор қилиб бўлмайдиган ҳақиқатдир. Оилавий зўравонлик қурбонлари сони тобора ўсиб бормоқда.

Расмий статистикага кўра, бир ой ичида оилавий зўравонлик қурбонлари сони 2.5 бараварга ўсган. Ҳали мартнинг ўзидаёқ 6054 ҳолат, апрелда 13 минг ҳолат қайд этилган.

Аёнки, кейин карантиндан омон қолганлар аҳиллик билан ажралиш томон югуришади. Ҳозир ҳатто судялар ва ЗАГСлар иш фаолиятида эмас, ҳеч қандай вариант йўқ.

Олдин ҳам жанжаллашган оилаларни шунчаки тасаввур қилинг, уларнинг биргаликда ўтказадиган вақти кам бўлган. Фақат кечки овқат устида, нонуштада сал камроқ кўришишган.

Агар кун бўйи иккови ҳам уйда ўтирса? Эркаклар барга тўйгунча ичишга бормаса, аёллар гўзаллик салонига қатнамаса, зўмбиқути ва болаларнинг бақир-чақиридан бўлак, ҳеч нарса билан чалғий олмайсан. Атроф-мухит гўзаллигидан бахра олай, деб балкондан қарасанг, ахлатхона кўринса.

Карантинни биринчи бўлиб бошидан кечирган Хитойни мисол қилиб олайлик. У ерда ажралиш +25 фоиз. Яъни, биз ажралишларнинг камида 600 мингдан миллионгача ўсишини кутишимиз мумкин.

Смотрящий


⚡️⛈⚡️Яна кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда

4-6 май кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Каспий денгизининг жанубий районлари устида шаклланган нам ҳаво оқими киради.
4 майда Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қашқадарё, Самарқанд вилоятларида кечга бориб ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик бўлмайди.
5 майда республикада айрим жойларга ёмғир, кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин. Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кечга бориб ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди.
6 майда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида айрим жойларга ёмғир, кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик бўлмайди.

4-6 майда шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, шамол шиддати 23-28 м/с гача етиши мумкин.

4-7 май кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

«Ўзгидромет»

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

57

obunachilar
Kanal statistikasi