БИЛАСИЗМИ?
Етим болалар “Инсон” марказига йўналтирилади
Қонунчиликка кўра, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар аниқланганда, улар тўғрисидаги маълумотлар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг туман (шаҳар)лардаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига йўналтирилади.
Бу жараённи қуйидаги шахслар ва ташкилотлар 24 соат ичида асослантирувчи ҳужжатлар билан бирга (шу жумладан, электрон шаклда) амалга ошириши зарур:
ижтимоий ходим, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси;
ички ишлар органлари;
нотариуслар;
соғлиқни сақлаш органлари;
судлар;
таълим муассасалари;
фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари.
Ваколатли органга тақдим этиладиган маълумотларнинг асосланганлиги, ишончлилиги ва белгиланган муддатда тақдим этилиши учун маълумотни киритаётган идораларнинг раҳбарларига шахсий жавобгарлик юкланади.
Facebook | Instagram | Telegram