#Ҳадисни_қалбга_муҳрла
Саъид ибн Абдулазиз Рабийъа ибн Язиддан, у Абу Идрис Хувлонийдан, у Абу Зарр Жундуб ибн Жунода розияллоҳу анҳудан, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таборака ва таолодан қуйидагиларни ривоят қилдилар:
«Аллоҳ таоло: «Эй бандаларим, Ўзимга зулмни ҳаром қилдим ва уни ораларингизда ҳам ҳаром қилдим. Бас, бир-бирларингизга зулм қилманглар. Эй бандаларим, барчангиз залолатдасиз. Фақатгина Мен ҳидоят қилганларгина тўғри йўлдадир. Шундай экан, ҳидоятни Мендан талаб қилинглар. Ўзим сизларни ҳидоят қиламан. Эй бандаларим, барчангиз очдирсиз. Фақатгина Мен таомлантирганларгина бундай эмас. Бас, шундай экан, Мендан таом талаб қилинглар, сизларни (Ўзим) таомлантираман. Эй бандаларим, барчангиз яланғочдирсиз. Фақатгина Мен кийинтирганларгина бундай эмас. Кийинишни Мендан талаб қилинглар, Мен сизларни (Ўзим) кийинтираман. Эй бандаларим, сизлар кеча-ю кундуз хато қиласизлар. Мен эса гуноҳларингизнинг барчасини кечираман. Бас, шундай экан, Мендан истиғфор талаб қилинглар, сизларнинг гуноҳингизни (Ўзим) кечираман. Эй бандаларим, Менга зарар бермоқчи бўлсангиз, ҳаргиз зарар бераолмайсиз. Ва Менга фойда бермоқчи бўлсангиз ҳам, ҳаргиз фойда бераолмайсиз. Эй бандаларим, агар аввалларингиз ва охирларингиз, инс ва жинларингиз сизлардаги энг тақволи қалб кишиси бўлса, мулкимда бирор нарса зиёда бўлиб қолмайди. Эй бандаларим, агар аввалларингиз ва охирларингиз, инс ва жинларингиз сизлардаги энг фожир қалб кишиси бўлса, мулкимдан бирор нарса камайиб қолмайди. Эй бандаларим, агар аввалларингиз ва охирларингиз, инс ва жинларингиз бир тепаликда туриб Мендан сўрашса, Мен ҳарбир киши сўраган нарсасини берсам ҳам, ҳузуримдаги бирор нарса камаймайди. Фақатгина денгизга игнани бир марта тиқиб олгандаги камайганчалик озаяди, холос. Эй бандаларим, у сизларнинг амалингиздир. Мен амалларингизни ҳисоблаб сизларга сақлаб қўяман. Кейин уни сизларга тўла-тўкис қилиб бераман. Кимки унинг яхшисини топса, Аллоҳга ҳамд айтсин. Кимки бундан бошқасини топса, фақатгина ўзини маломат қилсин», деди».
Саид айтдилар: «Абу Идрис агар мана шу ҳадисни гапирсалар, тиз чўкиб, икки тиззаси билан ўтирардилар».
Имом Муслим ривоятлари.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ: «Шом аҳлига мана шу ҳадисдан кўра шарафлироқ ҳадис йўқдир», деб айтганлар.
Каналга аъзо бўлиш учун ушбу линкни босинг! 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBsDkt79gLMZp8pvQ