Huquqiy axborot dan repost
Мамлакатимизда илмий-тадқиқот муассасаларининг фаолияти янада ривожлантирилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 ноябрдаги “Илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3365-сон қарори қабул қилинди.
Қарор билан 2017-2021 йилларда илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Шу билан бирга, қарорга мувофиқ давлат илмий-тадқиқот муассасалари ходимларига (илмий ходимлардан ташқари) бюджет ташкилотлари ходимлари учун белгиланган моддий рағбатлантириш шартлари жорий этилиши;
2018 йилнинг 1 январидан бошлаб эса вазирлик ва идораларнинг гуманитар ва бошқа ижтимоий аҳамиятга эга давлат илмий-тадқиқот муассасалари бино ва иншоотларини сақлаш, шунингдек, уларнинг айрим тоифадаги ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштириш асосида амалга оширилиши белгилаб қўйилди.
Қарорнинг тўлиқ матни билан қўйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:
👇👇👇
http://lex.uz/Pages/GetPDFView.aspx?lact_id=3398528