#Ҳукумат_қарори
❗️Давлат органларининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолияти самарали ташкил этилади
“Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Ҳукумат қарори (212-сон, 09.04.2025 й.) қабул қилинди.✅Қарорга мувофиқ,
2025 йил 1 майдан:🔹республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолияти
Давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи томонидан баҳолаб борилади;
🔹республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари
раҳбарлари ушбу қарор талаблари асосида Давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи томонидан
аттестациядан ўтказилади.Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7469644Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial