⚡️
Она 8 ёшли ўғлини жазолаш мақсадида қўлини куйдирди
Болалар омбудсманига кўра, 33 ёшли аёл ўтган йил 30 октябрда куни 8 ёшли ўғли уйдаги ширинликларни рухсатсиз егани учун уни жазолаш мақсадида бармоқлари ораси ва танасининг айрим жойларига пахта тиқиб, ёққан.
Натижада бола 1 ва 2-даражали куйиш жароҳатларини олган.
Олмалиқ шаҳар ИИБ онага нисбатан жиноят иши қўзғатди. У яширингани сабабли қидирувга берилган ва 7 феврал куни қўлга олиниб, суд қарори билан қамоққа олинган.
https://t.me/+OskRF35lDbM3YzEy