#Мурожаатга_муносабат
«Ўтказгичлар яроқсиз ҳолга келган»
Кеча Кармана тумани, Гулобод маҳалласида яшовчи аҳолининг газ ва электр энергияси таъминоти бўйича мурожаати эълон қилинганди. «Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ мазкур мурожаатга муносабат билдирди.
«Соат 18:00дан кейин электр энергиясидан уйларни иситиш, овқат тайёрлаш мақсадларида фойдаланиш ҳолатларининг кўплиги тармоқларнинг зўриқиб ишлашига, мавжуд қурилмаларнинг муддатидан олдин ишдан чиқишига олиб келмоқда.
Жорий йилнинг 6-8 декабр кунлари кечки вақтда Кармана туманининг Гулобод маҳалласини электр энергияси билан таъминловчи 201 ва 315-сонли трансформатор пунктлари ўтказгичлари меъёридан ортиқча юклама уланиши натижасида яроқсиз ҳолатга келган. Фавқулодда ҳолат Кармана туман электр таъминоти корхонасининг тезкор чиқиш бригадаси томонидан 1-2 соатда бартараф этган.
Агар истеъмолчилар электр энергиясидан оқилона фойдаланишса, уни узлуксиз етказиш мумкин бўлади», — дейилади муносабатда.
👉 Навоий хабарлари