Қалбим мозорларин зиёрат этдим,
Аъшорларим ила қилдим дуолар.
Дўппайган қабрнинг ҳар бирин титдим,
Бор ғамин ташлабди менга дунёлар.
Секин кезиб чиқдим қалб мозорини,
Гоҳ катта, гоҳ кичик ўша қабрлар.
Бир пайт кезгандим қалб гулзоримни,
Ҳазондек сўлибди сарғиш сабрлар.
Мен учун қадрли мана бу қабр,
Унда жим ётибди ишқ мустарланиб.
Гўзал тақво эрур, қилсам гар Сабр,
Лек дилимнинг тори куйлар зорланиб.
Қабрнинг биттаси армон-ла тўлган,
Энди унинг қўлин ҳеч тутолмайман.
Яна бир қабрга орзуим кўмган,
Эсга олсам агар, сув ютолмайман.
Бир пайт тепкилаб кўмгандим севгим,
Унутиб қўйгандим анча йил нари.
Лек, юрак йиғларди, келарди билгим,
У ҳам унутдими, йил ўтган сари.
Аллоҳим кечирсин бўлса гар куфр,
Қалбим мозорини гулзор этайин.
Киприкдан гул экай бўлса ҳам қаҳр,
Бир томчи қоним-ла зеблар берайин.
Кўзимдан сел бўлган ҳар бир томчи ёш,
Қалбим гулзорини яшнатсин, ашким!
Энди мен бўлмасман ҳайкал, бағритош,
Қалбим гулзорида сурайин гаштим!
✍ Мунира Султон
😢😢😢😢😢😢😢😢😢
@munira_sulton
Аъшорларим ила қилдим дуолар.
Дўппайган қабрнинг ҳар бирин титдим,
Бор ғамин ташлабди менга дунёлар.
Секин кезиб чиқдим қалб мозорини,
Гоҳ катта, гоҳ кичик ўша қабрлар.
Бир пайт кезгандим қалб гулзоримни,
Ҳазондек сўлибди сарғиш сабрлар.
Мен учун қадрли мана бу қабр,
Унда жим ётибди ишқ мустарланиб.
Гўзал тақво эрур, қилсам гар Сабр,
Лек дилимнинг тори куйлар зорланиб.
Қабрнинг биттаси армон-ла тўлган,
Энди унинг қўлин ҳеч тутолмайман.
Яна бир қабрга орзуим кўмган,
Эсга олсам агар, сув ютолмайман.
Бир пайт тепкилаб кўмгандим севгим,
Унутиб қўйгандим анча йил нари.
Лек, юрак йиғларди, келарди билгим,
У ҳам унутдими, йил ўтган сари.
Аллоҳим кечирсин бўлса гар куфр,
Қалбим мозорини гулзор этайин.
Киприкдан гул экай бўлса ҳам қаҳр,
Бир томчи қоним-ла зеблар берайин.
Кўзимдан сел бўлган ҳар бир томчи ёш,
Қалбим гулзорини яшнатсин, ашким!
Энди мен бўлмасман ҳайкал, бағритош,
Қалбим гулзорида сурайин гаштим!
✍ Мунира Султон
😢😢😢😢😢😢😢😢😢
@munira_sulton