НИЛУФАР ТОҲИРОВА ШЕЪРЛАРИ dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Уч кун хаста бўлсанг атрофда зоғ йўқ,
Кўкарсанг, гулласанг улфатинг бисёр,
Онангдек меҳрибон, отангдек тоғ йўқ,
Уларни Худойим яратмас такрор!
Ниҳолдай кўкардинг чинорга етдинг,
Ким сабаб ҳур, гўзал баҳорга етдинг.
Эй, фарзанд ҳар нафас ёдингда тутгин,
Не қилсанг болангдан қайтишлари бор.
Умр оқар дарё, вақт отилган ўқ,
Сочингда бир кун қор, кўзингда нур йўқ.
Қайга ҳолга тушарсан боланг урса дўқ,
Қалбини оғритма, оғритма зинҳор.
Ҳар дардга вақт даво, аммо пушаймон,
Бир лаҳза тинч қўймас, қийнайди ёмон.
Эртага балки йўқ кўргани имкон,
Бугунин йўлингда қилма интизор.
Онанинг пойлари жаннат дейилган,
Отанинг дуоси давлат дейилган.
Кўп ичра кўп эмас, сендек суюлган,
Қўлларин кўзга сурт такрор ва такрор.
НИЛУФАР ТОҲИРОВА
https://t.me/Nilufar_Tohir_ijodi
Кўкарсанг, гулласанг улфатинг бисёр,
Онангдек меҳрибон, отангдек тоғ йўқ,
Уларни Худойим яратмас такрор!
Ниҳолдай кўкардинг чинорга етдинг,
Ким сабаб ҳур, гўзал баҳорга етдинг.
Эй, фарзанд ҳар нафас ёдингда тутгин,
Не қилсанг болангдан қайтишлари бор.
Умр оқар дарё, вақт отилган ўқ,
Сочингда бир кун қор, кўзингда нур йўқ.
Қайга ҳолга тушарсан боланг урса дўқ,
Қалбини оғритма, оғритма зинҳор.
Ҳар дардга вақт даво, аммо пушаймон,
Бир лаҳза тинч қўймас, қийнайди ёмон.
Эртага балки йўқ кўргани имкон,
Бугунин йўлингда қилма интизор.
Онанинг пойлари жаннат дейилган,
Отанинг дуоси давлат дейилган.
Кўп ичра кўп эмас, сендек суюлган,
Қўлларин кўзга сурт такрор ва такрор.
НИЛУФАР ТОҲИРОВА
https://t.me/Nilufar_Tohir_ijodi