Сионистлар Ғазода ўлдираётган одамларнинг 70 фоизи аёллар ва болалар. Аёллар ва болалар ўлсин, Ғазо наслсиз, келажаксиз қолсин, деб ҳаракат қиляпти...
Биздачи?Эркаклар кўчада тирикчилик ғамида юрибди. Соатлаб "заправка"да навбатда турибди. Уларнинг аёли ва болаларини ТВ заҳарлаяпти. "Куёв қайнона билан ётди", "Қайнота келинни зўрлади" каби сериаллар билан.
Юқоридаги ҳолатлар ўртасида икки фарқ бор.
Биринчи фарқ, сионистлар ғазоликларни жисмонан йўқ қиляпти. Бизни ТВлар эса руҳан ва маънан ўлдиряпти.
Иккинчи фарқ, сионистлар қуролларга ўзини пулини ишлатяпти. Қатлиом қилинаётган ғазоликлар пулини эмас. Бизни ТВлар эса халқимиз, яъни сизнинг пулингизга оилангиз, қўшнингиз, яқинингизни "ўлдиряпти". Солиқлар, жарималар ва божлар орқали йиғилган пулдан.
@sanjar_xoja