Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Ilm-fan

Muallifga yozish
Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Ilm-fan
Indeksga qo‘shilgan
06.07.2019 19:46
reklama
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
TGAlertsBot
Каналингиз репостлари ва эсловлари ҳақида хабар беради.
13 263
ta obunachilar
~4.3k
1 ta e’lon qamrovi
~3.3k
kunlik qamrov
~4
ta e’lon haftasiga
32.3%
ERR %
297.47
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
761 ta kanal eslovlari
0 ta e’lonlar eslovlari
66 ta repostlar
ХАҚИҚАТПАРВАР
20 Sep, 17:14
Xorazm.uz I Rasmiy
Motivation
Oldin & Keyin
Nimaga?
Techno_Port
Eng Yoki Birinchi
Soni Qancha?
platforma.uz
Motivation
Motivation
TEZKOR XABARLAR
Motivation
Motivation
Жиноят TV...
Motivation
AYYORLIKLAR
POP-CHUSTLIKLAR🇺🇿
DTM Axborotnoma
РАСТАМОЖКА
12 Jun, 10:31
Zafarbek Solijonov
Tarjima Kinolar | 2020
DTM Axborotnoma
Motivation
Mister M flw
31 May, 11:07
Utopia🥀💫🎶
Bored Panda
31 May, 09:55
Alimoff Live
@kuchli_duolar iqtibos olgan kanallari
Mehrob.uz
3 Dec, 13:39
Mehrob.uz
Mehrob.uz
Islom.uz
hadis.islom.uz
Muslimaat.uz
Siyrat.uz
Bintu Sodiq
arabic.uz (hikmatlar)
Islam.uz
QURAN.UZ
Hilol Nashr 🇺🇿
fiqh.uz
Islom.uz
Mehrob.uz
5 Nov, 21:26
Islom.uz
30 Oct, 07:51
hadis.islom.uz
Muslimaat.uz
Siyrat.uz
Bintu Sodiq
arabic.uz (hikmatlar)
Islam.uz
QURAN.UZ
Hilol Nashr 🇺🇿
fiqh.uz
Islom.uz
30 Oct, 07:51
Mehrob.uz
29 Oct, 21:12
Islom.uz
24 Oct, 18:20
Mehrob.uz
22 Oct, 21:09
Mehrob.uz
22 Oct, 21:08
Kuchli duolar
22 Oct, 21:08
Mehrob.uz
18 Oct, 12:20
Kuchli Duolar
Mehrob.uz
Mehrob.uz
Mehrob.uz
Mehrob.uz
Mehrob.uz
Mehrob.uz
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
Kuchli duolar 4 Dec, 21:59
Kaaba 360° da
Kuchli duolar 4 Dec, 21:58
Kuchli duolar 4 Dec, 13:55
Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ алайҳиссаломдан ривоят қилишларича, киши кеч кирганда комил ишонч билан ушбу дуони ўқиса ва шу кечада вафот этса, жаннатга киради. Тонг отганда ўқиб шу куни вафот этса ҳам, жаннатга киради (Имом Бухорий ривоят қилган).

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг
“Мўминнинг меърожи” китобидан.

Мақола Islom.uz дан олинди.
Kuchli duolar 3 Dec, 21:06
Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳу: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Жумъа куни ғусл қилмоқ ҳар бир балоғатга етган инсонга лозимдир!" деб айтганлар", — дейдилар.
Kuchli duolar 3 Dec, 13:40
Жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп саловот айтинг.

Қуйидаги линк орқали батафсил билиб олинг.
1 дақиқалик иш.
Kuchli duolar 3 Dec, 13:39
Kuchli duolar 1 Dec, 20:51
Mehrob.uz'dan repost
ТАҲОРАТ ҚИЛГАНДА ўқиладиган дуо

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таҳорат қилиб бўлиб:

أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ الله وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ

«Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳу», деса, унга жаннатнинг саккизта эшиги очилиб, хоҳлаганидан кираверади», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.
"Зикр ва дуолар" китобидан.
T.me/mehrob_uz
To‘liq o‘qish
Kuchli duolar 15 Nov, 13:58
ДАЛОЛАТ ҚИЛУВЧИ

@Savollar_kanal 7428-савол

Ассалому алайкум! Инсоннинг жамият учун фойдали ишларни қилишга молиявий томондан имконияти йўқ бўлса, шу ишни бирор танишига айтиб, унга бажартирса, шу инсонга ҳам ажр савоб бўладими?

ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом!

عَنْ أَبِي مَسْعُودٍ الْأَنْصَارِيِّ رضي الله عنه قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنِّي أُبْدِعَ بِي فَاحْمِلْنِي، قَالَ: لَا أَجِدُ مَا أَحْمِلُكَ عَلَيْهِ وَلَكِنِ ائْتِ فُلَانًا فَلَعَلَّهُ أَنْ يَحْمِلَكَ، فَأَتَاهُ فَحَمَلَهُ، فَأَتَى النَّبِىَّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم فَأَخْبَرَهُ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: مَنْ دَلَّ عَلَى خَيْرٍ فَلَهُ مِثْلُ أَجْرِ فَاعِلِهِ. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ. وَاللهُ تَعَالَى أَعْلَمُ

Абу Масъуд ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:«Эй Аллоҳнинг Расули! Йўлим кесилди, мени миндиринг», деди.«Менда сени миндирадиган нарса йўқ. Лекин фалончининг олдига бор. Эҳтимол, у сени миндирар», дедилар. Бас, унинг олдига борди. У унга мингани нарса берди. Бас, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, хабарни айтди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким яхшиликка далолат қилса, унга ўшани қилувчининг мислича ажр бор», дедилар».
Тўртовлари ривоят қилганлар. Аллоҳ таоло билгувчироқдир.

Шарҳ: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан улов сўраган саҳобийнинг исмлари Уқба ибн Амр розияллоҳу анҳу экан. Бу ҳадиси шариф яхшилик бобида катта қоидадир. Ким бир яхшиликка далолат қилиб, одамларни ўша ишга тарғиб этса, ўргатса, ўша яхшиликни қилган қанча савоб олса, унга далолат этган ҳам шунча савоб олар экан. Уламо аҳли «Устозлар, муршидлар, уламо ва муаллифлар бу борада пешқадам кишилардир. Улардан таълим ва маълумот олганлар қилган яхшиликлари учун қанча савоб олсалар, улар ҳам шунча савоб оладилар», деганлар. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
To‘liq o‘qish
Kuchli duolar 8 Nov, 19:48
Kuchli duolar 6 Nov, 20:48
Mehrob.uz'dan repost
ЭНГ АФЗАЛ ЗИКРЛАР

🍀 🌺 🍀 🌺 🍀 🌺 🍀
Зикрларнинг энг афзали ва бутуни бу – Қуръони каримдир. Унинг биргина оятини тиловат қилиш билан банда қанчадан-қанча савобга эга бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларида таълим берган зикрлар ҳам кўпки, булар ҳақида алоҳида китоблар таълиф этилган.

Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Икки сўз тилга енгил, тарозида оғир, Раҳмонга суюклидир:
🌱«СУБҲАНАЛЛОҲИ ВА БИҲАМДИҲИ, СУБҲАНАЛЛОҲИЛ АЗИЙМ», дедилар”.
(Имом Термизий ривояти).
Яна шу зотдан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
🌱«ЛА ҲАВЛА ВА ЛА ҚУВВАТА ИЛЛА БИЛЛАҲИ»ни кўпроқ айт. Aлбатта, у жаннатнинг хазиналаридан бир хазинадир”, дедилар”.
(Имом Термизий ривояти).
Каналга
уланиш: 👇
📲 t.me/mehrob_uz
To‘liq o‘qish
Kuchli duolar 6 Nov, 08:13
Islom.uz'dan repost
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси жума кунидир. Одам шу куни яратилган. У шу куни жаннатга киритилган, шу куни жаннатдан туширилган. Унда бир соат борки, қайси бир мусулмон банда ўша соатда намоз ўқиб, Аллоҳдан бирор нарса сўраса, Аллоҳ унга сўраган нарсасини албатта берур», – дедилар».
Абу Ҳурайра айтади: «Абдуллоҳ ибн Саломни учратиб, унга ушбу ҳадисни зикр қилдим. У менга: «Мен ўша соатни биламан», – деди.
«Менга унинг хабарини бер. У ҳақда менга бахиллик қилма», – дедим.
«У (соат) асрдан сўнг қуёш ботгунча», – деди.
«Қандай қилиб асрдан кейин бўлиши мумкин? Ахир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон банда ўша(соат)ни намоз ўқиган ҳолида топса», – деганлар-ку? Мазкур соатда намоз ўқилмайди-ку», – дедим.
Абдуллоҳ ибн Салом: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким намозга интизор бўлиб ўтирса, намозда бўлади», демаганларми?» – деди. «Ҳа», – дедим. «У худди шунинг ўзи», – деди».
Термизий, Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган.

Икковлари:
«У қуёш ботишидан олдинги охирги соатдир», – деганлар.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
To‘liq o‘qish
Kuchli duolar 6 Nov, 08:13
Islom.uz'dan repost
ЖУМАДА БИР СОАТ БОРДИР. БАНДА УНДА АЛЛОҲДАН НИМАНИ СЎРАСА, АЛЛОҲ УНИ АЛБАТТА БЕРУР

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم ذَكَرَ يَوْمَ الْجُمُعَةِ فَقَالَ: «فِيهِ سَاعَةٌ لَا يُوَافِقُهَا عَبْدٌ مُسْلِمٌ، وَهُوَ قَائِمٌ يُصَلِّي، يَسْأَلُ اللهَ تَعَالَى شَيْئًا إِلَّا أَعْطَاهُ إِيَّاهُ»، وَأَشَارَ بِيَدِهِ يُقَلِّلُهَا. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا أَبَا دَاوُدَ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилдилар ва: «Унда бир соат борки, қайси бир мусулмон банда ўша соатда намоз ўқиб туриб, Аллоҳдан бирор нарса сўраган ҳолида тўғри келса, У Зот унга ўшани албатта бергай», – дедилар ва қўллари билан у (соат)нинг озлигини кўрсатдилар».
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: «هِيَ مَا بَيْنَ أَنْ يَجْلِسَ الْإِمَامُ إِلَى أَنْ تُقْضَى الصَّلَاةُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ. وَلَفْظُهُ: «إِنَّ فِي الْجُمُعَةِ سَاعَةً لَا يَسْأَلُ اللهَ الْعَبْدُ فِيهَا شَيْئًا إِلَّا آتَاهُ اللهُ إِيَّاهُ». قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، أَيَّةُ سَاعَةٍ هِيَ؟ قَالَ: «حِينَ تُقَامُ الصَّلَاةُ إِلَى الِانْصِرَافِ مِنْهَا».

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ўша (соат) имом (минбарга) ўтирганидан бошлаб намоз ўқиб бўлингунича», – деганларини эшитдим».
Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Термизийнинг лафзида:
«Жумада бир соат бордир. Банда унда Аллоҳдан нимани сўраса, Аллоҳ уни албатта берур», – дедилар. Одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули, у қайси соат?» – де­йишди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Намозга иқомат айтилганидан бошлаб, уни тугатгунича», – дедилар».

عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «يَوْمُ الْجُمُعَةِ اثْنَتَا عَشْرَةَ سَاعَةً، مِنْهَا سَاعَةٌ لَا يُوجَدُ مُسْلِمٌ يَسْأَلُ اللهَ عَزَّ وَجَلَّ شَيْئًا إِلَّا آتَاهُ إِيَّاهُ، فَالْتَمِسُوهَا آخِرَ سَاعَةٍ بَعْدَ الْعَصْرِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жума куни ўн икки соатдир. Қайси мусулмон ўша соатлардан бирида Аллоҳдан бирор нарсани сўраган ҳолда топилса, Аллоҳ азза ва жалла унга ўша нарсани берур. Уни асрдан кейинги охирги соатдан изланглар», – дедилар».
Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «خَيْرُ يَوْمٍ طَلَعَتْ فِيهِ الشَّمْسُ يَوْمُ الْجُمُعَةِ، فِيهِ خُلِقَ آدَمُ، وَفِيهِ أُدْخِلَ الْجَنَّةَ، وَفِيهِ أُهْبِطَ مِنْهَا، وَفِيهِ سَاعَةٌ لَا يُوَافِقُهَا عَبْدٌ مُسْلِمٌ يُصَلِّي يَسْأَلُ اللهَ فِيهَا شَيْئًا إِلَّا أَعْطَاهُ إِيَّاهُ». قَالَ أَبُو هُرَيْرَةَ: فَلَقِيتُ عَبْدَ اللهِ بْنَ سَلَامٍ، فَذَكَرْتُ لَهُ هَذَا الْحَدِيثَ، فَقَالَ: أَنَا أَعْلَمُ بِتِلْكَ السَّاعَةَ، فَقُلْتُ: أَخْبِرْنِي بِهَا وَلَا تَضِنَّنَّ بِهَا عَلَيَّ، قَالَ: هِيَ بَعْدَ الْعَصْرِ إِلَى أَنْ تَغْرُبَ الشَّمْسُ، فَقُلْتُ: كَيْفَ تَكُونُ بَعْدَ الْعَصْرِ وَقَدْ قَالَ رَسُولُ اللهِصلى الله عليه وسلم: «لَا يُوَافِقُهَا عَبْدٌ مُسْلِمٌ وَهُوَ يُصَلِّي»، وَتِلْكَ السَّاعَةُ لَا يُصَلَّى فِيهَا؟ فَقَالَ عَبْدُ اللهِ بْنُ سَلَامٍ: أَلَيْسَ قَدْ قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «مَنْ جَلَسَ يَنْتَظِرُ الصَّلَاةَ فَهُوَ فِي صَلَاةٍ»؟ قُلْتُ: بَلَى، قَالَ: فَهُوَ ذَاكَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ. وَقَالَا: هِيَ آخِرُ سَاعَةٍ قَبْلَ أَنْ تَغِيبَ الشَّمْسُ.
To‘liq o‘qish
Kuchli duolar 5 Nov, 21:27
Жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп саловот айтиш суннатдир.

Қуйидаги линк орқали батафсил билиб олинг.
1 дақиқалик иш.
Kuchli duolar 5 Nov, 21:26
Kuchli duolar 5 Nov, 19:05
МEНГА НИМА БЎЛГАН?

@Savollar_kanal 7758-савол

Ассалому алайкум! Мeн Аллоҳни авваллари жудаям қаттиқ яхши кўрардим, лeкин ҳозир Аллоҳни ёмон кўраман, лeкин қўрқаман. Аллоҳни қайтарганларидан Аллоҳдан қўрққаним учунгина қўлимдан кeлганича қилмасликка ҳаракат қиламан, лeкин яхши кўрганимдан эмас. Бунга нима дeйсиз азизлар!?

ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом!

Уламолар “من عرف نفسه فقد عرف ربه” яъни “ким ўзини ким эканлигини яхши таниса, батаҳқиқ у Роббисини танибди” деганлар. Сиз ўзингизни нимадан пайдо бўлганингиз, сиздаги барча нарсани ким берган, баъзи бир кимсаларга берилмаган неъматлардан кўз, қулоқ, тилни ва эшитиш неъматини сизга ким берганлигини ва озгина бир имтиҳон билан сизга абадий саодатни раво кўрувчи Зот кимлигини, мабодо баъзи бир қийинчиликка йўлиққан бўлсангиз сабр қилиб, мардларча қийинчиликни енгсангиз охиратда сизга кўз кўриб, қулоқ эшитмаган неъматларни тайёрлаб қўйганини билганингизда эди, ўқиб маърифат ҳосил қилганингизда эди, Робингизни таниб олган бўлар эдингиз. Сизни мисолингиз подшоҳ билан ҳеч нарсаси йўқ фақир мискинга ўхшайди. Бир кун подшоҳ вазири билан муҳим бир масалада ғамга ботиб ўтирганида саройда хизмат қилиб юрадиган қўли юпқа, жулдур кийимдаги бир хизматчи хурсанд, ҳеч нарсадан ғами йўқ ҳолатда ҳузурига кириб, хурсанд ҳолатда чиқиб кетди. Шунда подшоҳ вазирига қараб “Қара Аллоҳ таоло бизга шунча мол-давлат ва подшоҳликни бериб қўйган бўлса ҳам шу фақирчалик хурсандчилигимиз йўқ” деди. Вазир “Подшоҳим, бу унинг қўлида ҳеч нарсаси йўқлиги туфайли шу ҳолатда юрибди. Агар уни ҳам 99 номли синовимиз билан имтиҳон қилиб кўрингда, кимлигини биласиз” деди. Подшоҳ “У синов қандай экан?” деди. Вазир хазиначига бир халтага 99 тиллони солиб, халта устига 100 тилло деб ёздириб кеч тушгач ўша хизматчининг уйига билдирмай ташлаб келишни буюрди. Кеч тушганда хизматчи уйига бориб дарвозасида бир халта тилла борлигини кўрди. Санаб кўрди, 99та чиқди, аҳли аёли ҳам санаб кўришди 99та чиқаверди. Шунда аёли ва фарзандларига қараб “Бу подшоҳни ҳузурида яхши хизмат қиланим учун у тарафидан менга берилган. Бир тиллоси йўлда тушиб қолган бўлса керак, ёруқ тушгунича одамлар топиб олмасин” деб саройгача ҳамма йўлни қараб келади. Фақир кечаси билан ухламай болалари билан уйи ва сарой ўртасидаги йўлни изғиб чиқди. Эрталаб подшоҳнинг ҳузурига худди подшоҳ уни ҳаққидан уриб қолгандек подшоҳни ёмон кўриб хўмрайган, кечаси билан ухламагани учун толиққан ҳолатда кириб келди. Вазир подшоҳга қараб “Кўрдингизми подшоҳим буни нонкўрлигини, 99 тилло текинга берилганлигига қарамай 1 тилло қолиб кетгандек сизга хўмрайиб турибди” деди.
Сизга шунча неъмат, ҳаёт ва охиратдаги жаннатни тайёрлаб қўйган Зот сизни бирор нарсада имтиҳон қилиб кўрган бўлса, ўшандай Зотнинг шукрини адо қилиш ўрнига, бир тилло каби кимгадир берилиб сизга берилмаган нарсага ношукурчилик қилиш бу нонкўрликдан бошқа нарса бўлмаса керак, ёки ўзингизни кимлигингизни танимаганингиздан бўлса керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш
To‘liq o‘qish
Kuchli duolar 3 Nov, 14:16
САҲИҲМИ?

@Savollar_kanal 7759-савол

Ассалому алайкум! Пайғамбаримиз айтадилар “Ким жума намозидан сўнг 100 марта “Ихлос” сурасини ўқиса, менга 100 марта саловот айтса ва 70 марта бу дуони ўқиса кейинги жумага қадар Аллоҳнинг изни билан бадавлат бўлади”. Дуо Аллоҳуммакфини би ҳалалика ан ҳаромика вағнини би фазлика амман сивака.
Бу ҳадис саҳиҳми? Амал қилса бўладими? Жавоб учун раҳмат.

ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом!

Айнан сиз келтиргандек ҳадисни билмаймиз.
442/5. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади : Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума намозидан кейин «Қул ҳуваллоҳу аҳад», «Қул аъузу бироббил фалақ» ва «Қул аъузу бироббин нас» сураларини етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло уни кейинги жумагача ёмонликдан сақлайди», дедилар. Ибн Сунний ривояти.
عَنْ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ مُكَاتَبًا جَاءَهُ فَقَالَ: إِنِّي قَدْ عَجَزْتُ عَنْ كِتَابَتِي فَأَعِنِّي، قَالَ: أَلَا أُعَلِّمُكَ كَلِمَاتٍ عَلَّمَنِيهِنَّ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم؟ لَوْ كَانَ عَلَيْكَ مِثْلُ جَبَلِ ثَبِيرٍ دَيْنًا أَدَّاهُ اللهُ عَنْكَ، قُلِ اللَّهُمَّ اكْفِنِي بِحَلَالِكَ عَنْ حَرَامِكَ وَأَغْنِنِي بِفَضْلِكَ عَمَّنْ سِوَاكَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ

«Бир мукотаб Али розияллоҳу анҳунинг олдига келиб:
«Мен келишилган маблағни топиб беришдан ожиз бўлдим. Менга ёрдам беринг», деди.
«Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга ўргатган калималарни ўргатиб қўяйми? Агар зиммангда Сабийр тоғича қарз бўлса ҳам, Аллоҳ уни сендан узади. «Аллоҳумма! икфинии биҳалолика ан ҳаромика ва ағнинии бифазлика амман сивока» дегин», деди».
Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Мукотаб – хўжаси билан маълум маблағ эвазига озод бўлиш учун шартнома ёзган қул. Сабийр – Ямандаги бир тоғнинг исми.
Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Менга ҳалолинг ила ҳаромингдан кифоя қилгин. Ўз фазлинг ила мени ўзингдан бошқалардан беҳожат қилгин».
Ким ушбу дуони ният ва ихлос билан фарз намозлардан кейин ўқиб юрса, Аллоҳ таоло унга қарзини узишда ёрдам беради. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш
To‘liq o‘qish
Kuchli duolar 2 Nov, 18:05
ЁРДАМ ҚИЛИШ

@Savollar_kanal 7755-савол

Ассалому алайкум! Кўчада баъзи одамларни кўрамиз, кўриниши бир аҳвол, бошпанаси йўқлиги ҳам билинади. Баъзиларининг ичкиликка муккасидан кетгани билиниб тургани боис, яқинлашгингиз ҳам келмайди. Яна шундайлари борки, қайсидир гунохи ёки хатоси учун шу ахволга тушгандир. Балки унинг иймони хам йўқдир. Лекин оддий бир тирик жон сифатида кишининг унга рахми келади. Баъзида оддий хайвонга хам ёрдам килинадику деб,  шу каби кишиларга озрок пул ёки егулик илинилса бу жоизми?

ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом!

Нафақат жоиз, аксинча бундай кишиларга фақат пул бериш билан чекланмасдан, уларни ҳаётини изга солишга ёрдам бериш керак. Кийим кечак билан таъминлаш ва қорнини тўйдиришга ёрдам бериш керак.
Умар розияллоҳу анҳу қариб ишга ярамай қолган тиланиб юрган аҳли китобни кўриб, “Сенга нима эй шайх” дедилар. Шунда “Мен яҳудийман жизя тўлаш учун тиланчилик қиляпман” деди. Шунда Умар розияллоҳу анҳу “Сенга инсоф қилмабмиз, ёшлигингда олиб қариганингда сени зое қилиб қўйибмиз, Аллоҳга қасамки сенга мусулмонларнинг молидан бериб тураман” дедилар.
عن أنس بن مالك ـ رضي الله عنه ـ قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: ما آمن بي من بات شبعان وجاره جائع إلى جنبه وهو يعلم به رواه الطبراني

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Қўшниси очлигини била туриб кечасини тўқ ҳолда ўтказган киши менга иймон келтирмабди” дедилар. Табароний ривояти.
عن ابن عباس قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: ليس المؤمن الذي يشبع وجاره جائع إلى جنبه. رواه الحاكم في المستدرك

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади :  
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Ёнидаги қўшниси оч бўла туриб тўйиб таом еювчи киши комил мусулмон бўла олмайди” дедилар.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: بَيْنَا رَجُلٌ يَمْشِي بِطَرِيقٍ اشْتَدَّ عَلَيْهِ الْعَطَشُ، فَوَجَدَ بِئْرًا فَنَزَلَ فَشَرِبَ، ثُمَّ خَرَجَ فَإِذَا كَلْبٌ يَلْهَثُ يَأْكُلُ الثَّرَى مِنَ الْعَطَشِ، فَقَالَ الرَّجُلُ: لَقَدْ بَلَغَ هَذَا الْكَلْبَ مِنَ الْعَطَشِ مِثْلُ الَّذِي كَانَ بَلَغَ مِنِّي، فَنَزَلَ الْبِئْرَ فَمَلَأَ خُفَّهُ مَاءً فَسَقَى الْكَلْبَ، فَشَكَرَ اللهُ لَهُ فَغَفَرَ لَهُ، قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، وَإِنَّ لَنَا فِي الْبَهَائِمِ لَأَجْرًا؟ فَقَالَ: فِي كُلِّ ذَاتِ كَبِدٍ رَطْبَةٍ أَجْرٌ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир одам йўлда бора туриб, қаттиқ чанқади. Бир қудуқ топиб, тушиб, сув ичди. Сўнгра чиқиб, қараса, бир ит чанқоқдан тили осилиб, тупроқ емоқда. Ҳалиги одам «Бу ит ҳам менга ўхшаб чанқабди», деди-да, қудуққа тушиб, махсисига сув тўлдириб чиқиб, итга тутди. Бас, Аллоҳ уни тақдирлади ва мағфират қилди», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, бизга ҳайвонларда ҳам ажр борми?» дейишди.
«Ҳар бир ҳўл жигари бор нарсада ажр бордир!» дедилар».
Икки Шайх ривоят қилганлар. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш
To‘liq o‘qish
Kuchli duolar 30 Oct, 14:13
ТАВАККУЛ ҲАҚИДАГИ ОЯТЛАР

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
To‘liq o‘qish
Kuchli duolar 30 Oct, 07:51