#янгилик #тренинг
Ассалому алайкум!
Бугун, яъни 2025 йил 24 февраль куни эрталабдан 🇸🇦 Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида Ўзбекистон тижорат банклари ва лизинг компаниялари вакиллари учун
«Ислом банк-молия тизими: амалий ёндашув» мавзусида тренинг-семинар бошланди.
Тренингда Asakabank, InFinbank, Trastbank, Xalq banki, Hamkorbank, Hayotbank банклари ҳамда UZBEK LEASING INTERNATIONAL, AUTOSANOAT AGRO LIZING, TRAST LEASING, XALQ LIZING, TAIBA FINANCE лизинг ташкилотлари вакиллари иштирок этишмоқда.
Ушбу тренинг 🇺🇿
Ўзбекистон лизинг уюшмаси ва
Islamic Business and Finance (IsBF) компанияси (Жахонгир Имамназаров ва Козимхон Тўраевлар) ҳамкорлигида, ҳамда 🇸🇦
Saudi National Bank (SNB) ёрдамида ташкил қилинди.
Тренинг Saudi National Bank шариат бўлимининг раҳбари Ҳамза Бавазир томонидан ўтилмоқда. Катта тажрибага эга амалиётчи мутахассиснинг тренинг-семинарни олиб бориши иштирокчиларга ўзларини қизиқтирган амалий саволарга жавоб олиш имкониятини тақдим этди.
Тренинг давом этмоқда...
✅@IslomMoliyasi саҳифаси