Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Фарзандингиз дунёга келиши билан унга, Роббисини танитинг,
Росулини таништиринг,
болажоним,
сен Ислом дини вакилисан, сен мўъмин мусулмонсан,
сен бу дунёда Роббинг Аллоҳнинг буйруқларини бажариб,
У Зотнинг Қуръон китобига биноан ҳаёт кечиришинг керак. Қуръон бу ҳар бир чин мўъминни ҳаёт дастури,
у Китобда Роббимиз, қандай яшасак дунё охиратда энг бахтли ҳаёт кечиришимизни ва қандай яшасак, дунёда ҳам, келажак охират ҳаётимизда ҳам бахтсиз бўлиб қолишимизни очиқ равшан оятларида баён қилган.
Болажоним бу ғайб, яъни кўзимиз кўролмаётган ҳаёт хақидаги ҳабарларнинг ҳар бири рўйи ростдир, чунки бу хабарни бизни яратган Аллоҳ билдирди,
демак Қуръон бизга икки йўлни қандайлигини кўрсатиб берди. Дунёга келган хар бир инсон мана шу Қуръон буюрган яхшиликларни қилиб, Қуръон қайтарган ёмонликлардан тийилса, демак у чин мўъмин бўлади, шундагина
уни Аллоҳ яхши кўради ,унга чиройли покиза ризқлар беради, қалби доимо розилик, қаноат, инсонларга яхшилик илинувчи, мехрибон, жасур ва халим, ростгўй ва халол бўлишига Аллоҳ муваффақ қилади.
Қуръонга осий бўлганлар эса, Аллоҳга осий бўладилар, вақтинчалик дунё ҳаётини ўзида уларга қийинчилик, мусибатлар, доимо қалбида қўрқув, умидсизлик, тушкунлик бўлади,, касалликларда, ҳаёт қийинчиликларида кимга суянишни, кимдан нажот кутишни, кимдан умид қилишни билмайди. Инсон Қуръондан айрилгач, хақиқий бахтдан,тўғри йўлдан айрилади, яхши ҳаёт умидида ҳар бир боши берк кўчага кириб яшаб кўради, сўнг умидсиз ортга қайтиб яна бошқа кўчалар қидиради.
Йўқ болажоним, сен ундай зулмат кўчаларига ўзингни урма,адашма, қийналмай гўзал яшамоқчи бўлсанг Қуръонга амал қилгин, ягона адаштирмайдиган, сени бахтсиз қилмайдиган йўлни фақат Аллоҳнинг китобидан топасан болам.
Бу йўлда Пайғамбаринг Мухаммад алайхиссалом сенга намуна бўлсин, сен У Зотни ҳаётларига эргаш, буйруқларини қилиб, қайтариқларидан қайтгин, чунки Росул алайхиссалом тирик Қуръон эдилар, Аллоҳ У Зотни биз мўъминларга чиройли намуна қилиб юборган.
Болажоним, сен ҳамиша ёруғ мунаввар бўлган Жаннат йўлдан кетгин.
𝐊𝐨'𝐳 𝐪𝐮𝐯𝐨𝐧𝐜𝐡𝐢