Koson.uz | Koson tumani hokimligi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Qashqadaryo viloyati Koson tumani hokimligining rasmiy telegram kanaliga xush kelibsiz!
Tuman hayotiga oid aniq, xolis va tezkor xabarlarni birinchi bizda kuzating!
Sayt: Kosont.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


DIQQAT EʼLON

Hurmatli Koson tumani fuqarolari hamda tadbirkorlari!

Aholining Kadastr sohasidagi murojaatlarini ko‘rib chiqish maqsadida Koson  tumani aholisi uchun sayyor qabul o‘tkaziladi.

Kadastr hujjatini tayyorlash, ko'chmas mulkka oid huquqlarni davlat ro'yxatidan o'tkazish bo‘yicha va kadastr bilan bog‘liq boshqa muammolaringiz bo‘lsa, joriy yilning 24-yanvar kuni soat 15:00 dan boshlab sayyor qabulda ishtirok etishingiz mumkin.

Sayyor qabul Davlat kadastrlari palatasi Qashqadaryo viloyati boshqarmasi  Koson tumani filiali rahbari Uktam Haitov boshchiligida bo‘lib o‘tadi.

📍Manzil: Koson tumani Yangi O'zbekiston  FO'O'BO, Madaniyat uyi binosi

☎️ Murojaat uchun telefon: +998755924686

@Kosontumani_uz


ҚАШҚАДАРЁЛИК СУВЧИЛАРГА ЯНГИ ТЕХНИКАЛАР ТОПШИРИЛДИ

Давлатимиз раҳбари топшириқларига кўра, Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги ташкилотлар учун бир вақтнинг ўзида 9 та янги техникалар харид қилинди.

Вилоятдаги 6 та туман - Кўкдала, Касби, Косон, Қарши, Қамаши ва Шаҳрисабз туманлари “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаларига экскаватор, Шаҳрисабз ва Касби туманлари давлат муассасаларига бетон қориш техникаси ва мотоцикл тантанали топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Муротжон Азимов, Сув хўжалиги вазири ўринбосари Рустам Қаршиев, Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Фозилжон Сиддиқов ҳамда вилоятдаги сув хўжалиги ташкилотлари раҳбарлари ва фахрий сувчилар иштирок этди.

Маълумот ўрнида, вилоятдаги барча туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаларини ана шундай техника билан таъминлаш учун шартномалар тузилган.

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|X


⚡️Koson tumanidagi 78 ta mahallada yoshlarning muammolari, takliflari va istaklarini o‘rganish maqsadida xatlov tashkil etilmoqda. Ushbu jarayonda barcha yoshlar yetakchilari faol ishtirok etib, o‘z vazifalarini uyushqoqlik bilan bajarishmoqda.
Ma’lumot o`rnida:
📌xatlov jarayoni 13-yanvardan boshlangan bo‘lib, 14-30 yoshdagi yoshlar Koson tumanida jami 77 ming 892 nafarni tashkil etadi. Bugungi kunga qadar 36 ming 351 nafar yoshlar xatlovdan o‘tkazildi.
👇
https://t.me/Koson_yoshlar


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Ҳар бир доллар инвестициянинг самарадорлигини ошириш ҳудуд ва тармоқлар раҳбарларининг асосий вазифаси бўлиши кераклиги таъкидланди.

Сўнгги етти йилда киритилган 120 миллиард доллар инвестиция ҳисобига 6 мингдан ортиқ корхона ишга тушди. Таҳлиллар кўрсатишича, жалб қилинган ҳар 1 минг доллар инвестиция йилига ўртача 530 доллар қўшилган қиймат яратмоқда.

Тоғ-кон саноатида бу кўрсаткич 700 долларга етгани сабабли соҳага Германия, Туркия, Хитой ва бошқа давлатлардан инвесторлар кириб келишни бошлади.

Лекин “Ўзбекнефтгаз”, "Ўзметкомбинат" ва қурилиш материаллари тармоғида инвестиция самарадорлиги бошқа тармоқларга нисбатан 2 баробар паст. Инвестиция ҳисобига қўшилган қиймат Сирдарёда республика кўрсаткичидан 3 баробар, Бухоро ва Қорақалпоғистонда 2 баробар кам.

230 та тадбиркорнинг божхона омборларида узоқ муддатдан буён сақланаётган 120 миллион долларлик ускуналар эгаларига етказилди. Лекин яна 105 та тадбиркорнинг 110 миллион долларлик ускуналари омборларда турибди.

Мутасаддиларга ушбу ускуналарни эгаларига етказиш бўйича “йўл харитаси”ни тасдиқлаш топширилди.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Президент 2025 йилдаги асосий вазифаларга тўхталди.

Ўтган йил якунида ҳокимларнинг ҳудудий режалари белгилаб олинди. Ҳар бир туман кесимида бажарилиши лозим бўлган индикаторлар тўплами ишлаб чиқилди.

Жумладан, бу йил 27 та туман ҳокими инвестицияни 200 миллион доллардан ошириш режасини олган. Масалан, сўнгги беш йилда Учкўприкда хорижий инвестиция 10 карра ошиб, 100 миллион долларга етди. Туман ҳокими 2025 йилда буни 200 миллион долларга етказишни ҳисоб-китоб қилган.

Лекин 10 та туман ҳокимининг режаси 40 миллион долларга ҳам етмаслиги кўрсатиб ўтилди. Булар Миришкор, Кўкдала, Боёвут, Бандихон, Узун, Шеробод, Бекобод, Тошкент, Риштон, Гурлан туманлари.

Мутасаддиларга ушбу туманларга янги лойиҳалар пакетини шакллантириб, камида 100 миллион долларлик режани тасдиқлаш топширилди.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди. Унда инвестиция масалалари кўриб чиқилмоқда.

Очиқлик ва кучли инвестиция сиёсати натижасида иқтисодиётимиз барқарор ўсиб келаётгани таъкидланди.

Хусусан, 2024 йилда ялпи ички маҳсулот 6,5 фоизга ошиб, 115 миллиард долларга етди, хорижий инвестиция 1,6 баробар ўсиб, 34,9 миллиард долларни ташкил қилди, қиймати 10 миллиард долларлик 242 та йирик ва ўрта лойиҳалар ишга тушди, экспорт илк бор 27 миллиард долларга чиқди.

Ўтган йили 50 та туманга 100 миллион доллардан кўп сармоя кириб келди (2023 йилда бундай туманлар 11 та эди).

Давлатобод, Янги Наманган, Мирзо Улуғбек, Чилонзор, Шайхонтоҳур туманлари, Наманган ва Самарқанд шаҳарларида инвестициялар 300 миллион доллардан ошган.

Тоғ-кон, нефтгаз, кимё, қишлоқ хўжалигида режа 2 карра ортиғи билан бажарилди.

Facebook|Instagram|X


Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида инвестицияларни кенг жалб этиш ва экспортни ошириш борасидаги ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги асосий вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по обсуждению результативности проводимой работы и основных задач в сфере привлечения инвестиций и увеличения экспорта.

Facebook|Instagram|X


ERTAGA KOSON TUMANINING AYRIM MAHALLALARIDA TABIIY GAZ TA'MINOTI VAQTINCHA TO‘XTATILADI!

Yuqori bosimli gaz quvurida aniqlangan avariya holatini bartaraf qilish maqsadida 2025-yilning 16-yanvar kuni (ertaga) 08:00 dan 17:00 ga qadar tumanning "Lolazor", "Paxtazor", "Chorbog‘", "Nartichuqur", "Do‘stlik", "Mash'al", "Arabxona", "Mesit" hamda "Nartibaland" mahallasidagi 5018 xonadon hamda yuqoridagi hududlarda joylashgan 5 ta ulgurji iste'molchida tabiiy gaz ta'minoti vaqtincha to‘xtatiladi.

Ta'mirlash ishlari yakunlangandan so‘ng ta'minot qayta tiklanadi.

"Hududgaz Qashqadaryo" GTF matbuot xizmati


Shavkat Mirziyoyev_press-service dan repost
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги

Праздничное поздравление в связи с 33-й годовщиной образования Вооруженных Сил Республики Узбекистан и Днём защитников Родины

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


13 мингдан ортиқ овоз тўплаб ғолиб бўлган кўча асфальт қилинди

"Openbudget" лойиҳасининг 2024 йил 2-мавсумида Косон тумани "Ўртаоброн" маҳалласи Тoғ шамоли кўчаси аҳолиси 13215та овоз тўплаб, ғолиб бўлганди. Куни кеча мазкур кўчада асфальтлаштириш ишлари якунланди.

👉 @Kosontumani_uz

10 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.