🔰
Ассалому алайкум азиз маҳалладошлар!
🔍 Юртимизда баҳор нафаси ҳукмрон. Бу йил қалбларимиздаги шукроналик, шукуҳ икки ҳисса кўпдир. Боиси, кўкламнинг илк куни муқаддас рамазон ойи билан бошланди.
🔍 Барчангизни аввало, баҳорнинг кириб келгани, бу йилги яшариш фасли эзгулик, хайр-у саховат ва меҳр-оқибат ойи бўлган Рамазони шарифни ҳам бошлаб келгани билан чин дилдан қутлаймиз.
🔍 Халқимизда
"Ободлик кўнгилдан бошланади" деган нақл бор. Аслида ҳар бир эзгулик, яшаришлар, янгиланишлар қалбдан бошланади, амалларимизда эса акс этади. Шу боис табиат ҳам бор гўзаллигини кўрсатиб, оламни яшилликка, гулларга буркайди. Бу жараёнда ҳар бир инсон ҳам она табиат билан монанд ҳаракат қилиб, хонадони, маҳалласига ободлик олиб кирса, гуллар экса, сарамжон-саришталикни канда қилмаса, юрт ҳам фаровон, кўнгиллар ҳам обод бўлади.
🔍 Айниқса, бундай кунларда халқимизга хос анъана ва қадриятларимиз, урф-одат ва анъаналаримиз янада яққолроқ намоён бўлади, бўй кўрсатади. Азалдан халқимиз уйини обод, кўнглини пок туйғулар, эзгу амаллар билан боғлайди, саришталикни хуш кўради, гўзалликдан кўзи қувнайди.
Ҳурматли маҳалладошлар, келинглар, ободликни хонадонимиздан, маҳалламиздан бошлайлик. Уйимизга кўчаларимизга файз, маҳаллага кирган ҳар бир инсон қалбига эса яшариш руҳини олиб кирайлик!
Қаҳрамон Қуронбоев
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси👉 Telegram |
Facebook |
Instagram |
Youtube