🔘 Ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини объектив баҳолаш тизими эндиликда барча шаҳар-туманларда жорий қилинади
🔹 Бугунги кунда барча ривожланган давлатларнинг гигант компаниялари, корхоналари ва ташкилотларида жорий этилган ҳамда ўз самарадорлиги билан бошқарувнинг бошқа технологияларидан фарқланувчи энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) тизими Ўзбекистонда ҳам татбиқ этила бошланди.
Давлат раҳбарининг 2020 йил 26-27 июнь кунлари Наманган вилоятига ташрифи давомида жорий йилнинг июль ойидан бошлаб, синов тариқасида Чортоқ тумани ҳокими ва унинг ўринбосарларининг фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида мунтазам баҳолаб бориш бўйича берган топшириқларига асосан Чортоқ туманида ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини объектив баҳолаш тизими жорий этилди.
Эндиликда жорий йилнинг ноябрь ойидан бошлаб республикадаги барча туман (шаҳар) ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини комплекс баҳолаш тизими йўлга қўйилиши белгиланди. Энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари бўйича дастлабки тушунчаларни бериш мақсадида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали томонидан режа жадвалга мувофиқ туман (шаҳар) ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарларига ZOOM иловаси орқали ўқув-вебинар ташкил этилди.
Мазкур вебинарда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги департамент мудири ўринбосари А.Эранов, агентликнинг вилоят филиали раҳбари Ш.Тўхтабаев, филиал ходимлари ҳамда Наманган шаҳар, Косонсой ва Мингбулоқ туманлари ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари иштирок этди.
А.Эранов вебинар иштирокчиларига энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолашнинг афзалликлари ҳамда баҳолаш тартиби тўғрисида кенг тушунчалар берди. Шундан сўнг филиал раҳбари Ш.Тўхтабаев вилоятда синов тариқасида Чортоқ тумани ҳокими ва унинг ўринбосарларининг фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш тажрибаси бўйича маълумотлар берар экан, мамлакатимизда энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тизими (KPI)ни жорий этиш давлат органлари ва ташкилотлари учун янги механизм эканлигини таъкидлади.
Шу сабабли дастлаб ўзига хос қийинчиликларни келтириб чиқариши табиий ҳолат эканлигини, аммо механизм ишлай бошлагандан сўнг, иш сифати ва самарадорлиги ортиб, маълум лойиҳаларни ва вазифаларни бажариш тезлашиши, давлат хизматчиларининг компетенциялари ривожланиб бориши тўғрисида фикр билдирди.
Семинар якунида иштирокчилар билан янги баҳолаш тизимини жорий этиш бўйича фикр-мулоҳазалар ҳамда таклифлар муҳокама қилинди.