🔘 Косонсойда яна бир таълим даргоҳи фойдаланишга топширилди
Бунёдкорона ислоҳотлар самарасида Наманган вилоятининг шаҳар ва туманларидаги таълим муассасалари ҳам замонавий кўринишга келтирилмоқда.
Косонсой туманидаги 35-умумтаълим мактаби 2008-йилда қурилган бўлиб, 420 ўринга мўлжалланган эди. Жорий йил инвестиция дастури доирасида 2 млрд. 900 минг сўм эвазига янги 180 ўринли қўшимча ўқув биноси қурилиб, мавжуд 420 ўринли бино мукаммал таъмирланди. Айни пайтда маскан 650 нафар ўғил-қизни ўз бағрига олади. Муассасанинг очилиш маросимида туман ҳокими барча ўқитувчи ва ўқувчиларни табриклаб, келгуси фаолиятларига зафарлар тилади.Тадбирда иштирок этган хитой ҳамда финландиялик меҳмонлар юртимизда таълим соҳасига қаратилаётган имкониятлар ҳақида илиқ таассуротга эга бўлдилар. Келажагимиз эгалари учун яратилаётган бундай қулай шароитлар натижасида фан олимпиадалари ғолиблари, жаҳон чемпионлари, давлат мукофоти соҳиблари етишиб чиқишига умид қиламиз.
Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати