Дунёнинг энг бой одами коронавирус ҳақида нима деди?
"Microsoft" асосчиси Билл Гейтс дунёнинг энг бадавлат одамларидан бири. У пандемия тарқалгандан бери бу ўлатни бартараф этиш ҳақида қайғуриб келади. Жумладан, Гейтс коронавирусга даво бўлувчи муқаррар вакцина учун маблағ ажратишга ҳам тайёр.
У куз келиб, инфекциялар мавсуми бошлангач, кузда вазият ёздагидан ҳам ёмон бўлишини башорат қилди. "Microsoft" асосчисининг сўзларига кўра, касалланиш кўрсаткичлари ҳозирданоқ ўсиб бормоқда, совуқ кунлар бошланиши билан одамлар вақтини ёпиқ хоналарда ўтказишади, бу ҳолат касалланиш сони ортишига олиб келиши аниқ.
Зарневс сайтининг ёзишича, дунёнинг энг бой кишиси вакцина пайдо бўлгунига қадар одамларда вирусга қарши кураш олиб боришнинг ягона йўли борлигини ва бу йўл ўз хатти-ҳаракатларини назорат қилиш эканлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, бир муддат олдин, Билл Гейтс коронавирус пандемияси камида 2022 йилга қадар давом этиши ҳақида айтган эди.
Бизни кузатишда давом этинг👇👇
@platformauzb