Namangan viloyati hokimligi dan repost
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов Чусткўча ва Чак маҳалласида аҳоли билан учрашди
Чуст кўча ва Чак маҳаллаларига тоза ичимлик суви тортиш, трансформаторни янгилаш, электр сим устунларни ўрнатиш ишлари вилоят бюджетидан ажратилган бир миллиард сўм маблағ эвазига эртадан бошланадиган бўлди.
Чак маҳалласидаги учрашув 27-мактабга белгиланган экан. Таълим даргоҳига кирган инсон борки, баҳру дили очиладиган даражада гўзаллика гувоҳ бўлди. Гулзорга экилган геран, картошкагул ва қиёгуллар кеч кузга қадар қийғос очилиб турар экан.
- Барча мактабларда шундай гўзаллик бўлиши керак. Фарзандларимиз шундай кўркам даргоҳларда таълим олиши керак. Намангани гуллар шаҳри деймиз, бу маскан эса гуллар мактаби экан,- деди вилоят раҳбари
Маҳалла кайвониси Мавлуда ая Қўшматованинг маҳаллага кутубхона ташкил этиш таклифи вилоят раҳбари томонидан маъқулланди. Қурилиш ишларига вилоят бюджетидан маблағ ажратилди.