Боғчада кечаси қолсам бўладими?
(Баъзи бирларимизни ҳаётимизда бўлиб турадиган оғриқли воқеалардан бир парча).
-Қани болажонларим бўлақолинглар кийимларимизни кийиб ташқарида ўйнаб турамиз, уйингиздагилар келиб олиб кетишади, мазза уйга кетасизлар?
Боғча опанинг бу сўзларидан хурсанд бўлган болалар қий-чув қилиб тезда ўз шкафчалари олдига бориб апил-тапил кийимларини олиб кийиб тайёрлана бошладилар.
- Гўзал сен нега ўтирибсан, тезрок кийина қол ўртоқларинг ҳаммаси кийиниб бўлишди-ку - деди боғча опа чекада жимгина ҳаммани кузатиб ўтирган қизчага.
- Опажон мен бугун кечаси боғгчада қолсам мийлими? - деди ёлворган ҳолда қизча мунгли нигохларини қадаб.
Гузалнинг бу гапларидан х,айратга тушган богча опа,унинг олдига якинлашиб бошини ва сочларини силаб: - Вой асалим нега унака дейсан ахир кечаси боғчада хеч ким қолмайди бир ўзинг нима қиласан - деди.
Шунда қизча майли ҳеч ким қолмаса ҳам бир ўзим устимдан қулфлаб кетсангиз ўтиравераман - деди митти кўзлари чақнаб.
- Нега уйингларга боргинг келмаяптими? - деди боғча опа уни сўроқга тутиб.
- Йўк уйимизга кетмайман?- деб кўзидан ёш оқизиб йиғлаб юборди қизча.
Боғча опаси Гўзални кўз ёшларини рўмолчаси билан артиб сочларини силаб:
- Йиғлама асал қизим, уйингларда сени хафа қилишдими?- деб сўради.
- Йўқ, мени эмас, дадам ойимни уриб хафа қилди деди, яна кўзига ёш олиб қизча!
Богча опа бўлса қизчани кўнгли оғриғанини ҳис этиб аста уни бағрига олиб овутган бўлди.
Ҳурматли азиз инсонлар бир-бирингиз билан арзимас нарсалар учун оилада ўз фарзандингиз кўз олдида унинг ҳис туйғуларни жажигина юракчаси оғриб қолишини ўйлаб кўрмасдан уруш-жанжал қилманг, акс ҳолда ўзингиз учун энг қиммат бўлган кўзингиз гавҳарлари булган ширинтой болангизни қалбида оиласига нисбатдан нафрат уйғотиб кўнглини оғритиб кўзидан ёш оқишига сабабчи бўласиз.✈️
@KOSONSOY