Kashonota jome masjidi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


🌙Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти Каттақурғон тумани "Кашонота" жоме масжидининг телеграмдаги расмий канали.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


АЛҚАМА

Алқама розияллоҳу анҳу таниқли саҳобалардан эди. Охират диёрига риҳлат қилиш вақти келиб, ажали етганида ҳар қандай сўзларга тили борса ҳам, фақат шаҳодат калимасига тили айланмай қолган эди. Унинг аҳли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бориб бу ҳолатни айтишди.
– Унинг ота-онаси борми? – сўрадилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
– Отаси ўтиб кетган, онаси ҳаёт, фалаж бўлиб қолган, – дейишди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Билол ва Аммор розияллоҳу анҳумога тайинладилар:
– Эй Билол, эй Аммор! Алқаманинг онаси олдига бориб: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сизни чорлаяптилар. Агар имконингиз бўлса, борар экансиз. Бўлмаса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари келар экан”, деб айтинглар.
Билол ва Аммор розияллоҳу анҳумо Алқаманинг онасига бу хабарни етказишди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг чорловларини эшитган онаизор йиғлаб юборди:
– Ота-нам сизга фидо бўлсин, эй Аллоҳнинг Расули! Сиз менинг олдимга келишингиздан кўра мен сизнинг олдингизга боришим муносиброқ, – деб ўзи фалаж бўлса-да, йўлга чиқди.
У етиб боргач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар:
– Эй Алқаманинг онаси, Алқама қандай?
– У яхшиликда. Намоз ўқийди, рўза тутади, ғанимат-ўлжага эга бўлади, – жавоб берди она.
– Сизга муомаласи қандай?
– Мен ундан қаттиқ хафаман!
– Нима учун?
– У хотинини мендан устун қўяди.
Бу сўзлардан кейин Расули акрам фарзандидан рози қилиш ва Алқамани дўзах азобидан сақлаб қолиш учун онанинг қалбида раҳм-шафқат қўзғатиб қўйишни хоҳлаб қолдилар.
– Эй Билол, эй Аммор! Боринглар, ўтин олиб келинглар! – дедилар.
– Нима учун, эй Аллоҳнинг Расули? – сўради она.
Алқама охиратда куймаслиги учун шу дунёдаёқ ёқиб юбормоқчиман! – жавоб бердилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
– Боламни, жигаргўшамни кўз олдимда ёқиб юборурмисиз?..
– Ё рози бўлурсиз ёки ёқиб юборишга буюраман!
Шунда Алқаманинг онаси қалбининг тубидан дод солиб юборди:
– Эй Аллоҳ! Сени гувоҳ қиламан! Эй Аллоҳнинг ердаги Расули! Сизни гувоҳ қиламан! Шу ерда турганларнинг ҳаммасини гувоҳ қилиб айтарман – мен Алқамадан розиман!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрдилар:
– Эй Билол! Эй Аммор! Алқаманинг олдига бориб қулоқ солинглар-чи, тили имон калималарига келдимикин? Балки унинг онаси қалбидан эмас, балки тилидангина айтгандир?
Билол ва Аммор розияллоҳу анҳумо борсалар, Алқама имон калималарини равон айтаётган ва охирги нафасини олаётган экан...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўринларидан туриб, жанозасига бордилар. Қабрига ҳам бориб насиҳат қилдилар:
– Эй инсонлар! Ким хотинини онасидан устун қўйса ёки онасига ғазаб қилса, қиёмат кунигача унга Аллоҳнинг лаънати бўлур!

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.


@Koshon_ota jomi masjidi


Макка шаҳри фатҳ қилинганида ҳижрий -қамарий нечанчи йил, қайси ойи эди?
So‘rovnoma
  •   Бешинчи йили, Рамазон ойи
  •   Олтинчи йили, Рамазон ойи
  •   Саккизинчи йили, Рамазон ойи
  •   Энди билиб оламан
21 ta ovoz


Куръони каримда битта оятда учта ҳайвон номи  келади. Қайси сура ва қайси оятда?
So‘rovnoma
  •   Наҳл сураси, 8-оятида
  •   Анкабут сураси, 14-оятида
  •   Тавба сураси, 12-оятида
  •   Энди билиб оламан
20 ta ovoz


Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалам қайси саҳобага " ...... , Мен сени Аллоҳ йўлида яҳши кўраман" -дедилар. Ўша бахтли саҳоба ким?
So‘rovnoma
  •   Абу Бакр Сиддиқ розиялллоҳу анҳу
  •   Али ибн Абу Толиб розиялллоҳу анҳу
  •   Муоз ибн Жабал розиялллоҳу анҳу
  •   Энди билиб оламан
20 ta ovoz


#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сафар азобдан бир бўлакдир. Чунки киши овқат, ичимлик ва уйқусидан қолади. Шундоқ экан, сизлардан бирингизнинг сафардаги режалаштирган иши битса, бола-чақаси ҳузурига қайтишга шошилсин», деб айтдилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

https://t.me/Koshon_ota


#эслатма

وَٱسۡتَغۡفِرِ ٱللَّهَۖ إِنَّ ٱللَّهَ كَانَ غَفُورࣰا رَّحِیمࣰا

Аллоҳга истиғфор айт! Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир.
(Нисо сураси 106-оят)

Саҳифаларимиз гуноҳларга тўла...
Роббимиз эса Ғаффор (гуноҳларни ўта кечирувчи) Зотдир.
Шунинг учун ҳам истиғфорни кўпайтирайлик азизларим!

Астағфируллоҳал Азийм ва атувбу илайҳ!

https://t.me/Koshon_ota


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Бисмиллаҳ

🌨Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳ!✨

❄️ Кимдир йиғлаб яшайди,
❄️ Кимдир тинмай ишлайди.
❄️ Кимдир "ОНА"излайди,
❄️ Кимдир уни хўрлайди.
❄️ Кимлардир нонга ҳам зор,
❄️ Кимдир буни сезмайди.
❄️ Кимдир буни ўқийди,
❄️ Кўплар парво қилмайди.
❄️ Ҳаёт шундай дўстларим
❄️ Ҳеч ким ўлмай қолмайди!

❄️ Хайрли тонг яқинларим!

🌨 Бугунги кунингиз соғлик саломатликда, тинчлик осойишталикда, хайр-баракали, энг муҳими Аллоҳни рози қиладиган амаллар билан ўтсин!

♻️Бошқаларга УЛАШИНГ.

https://t.me/Koshon_ota


Эй иймон келтирганлар!        
Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)

2025 ЙИЛ 2 ЯНВАР  (1446 ҳижрий йил  2 РАЖАБ) Пайшанба куни учун намоз вақтлари
Кашонота жоме масжиди
               ТАҚВИМИ


    Қуёш чиқиш вақти    07:59

                         Азон       Такбир
Бомдод         06:25 |   | 07:05
Пешин           12:55 |   | 13:00
Аср                 15:35 |   | 15:40
Шом               17:20 |   | 17:25
Хуфтон          18:45 |   | 18:
50

Нафл намозлари вақти:

Таҳажжуд  02:25

06:28 Саҳарлик
08:55 Ишроқ*
10:45 Зуҳо*
17:35 Аввобийн
17:18 Ифторлик



https://t.me/Koshon_ota


​​Бомдод намозини икки лаззати бор: бири ўқиган пайтимиздаги лаззат, бири Аллоҳнинг ҳимоя остида бўлганимиздаги лаззат.
Ҳадисларда «Ким бомдод намозини ўқиса, Аллоҳнинг ҳимоясида бўлади», дейилган.
Аммо ризқ учун тонгда уйғониб, Ризқ берувчи учун бомдодга уйғонмаслик ҳақиқий маҳрумликдир.


https://t.me/Koshon_ota


#Ҳадис 📖

Жамоат намозининг савобини билганингизда эди...

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бомдод ва хуфтон намозларидаги (жамоатга) ҳозир бўлишни лозим топ. Агар шу икки (намоз)нинг (жамоат билан ўқишдаги) савобини билганларингизда эди, эмаклаб бўлса ҳам келардингиз”, - дедилар.
Имом Табароний ривояти.

Аллоҳим намозларни хушуъ-хузуъ билан жамоат бўлиб адо этишимизга тавфиқ ато этгин!


https://t.me/Koshon_ota


#Ҳадис 📖

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Бомдодни жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунигача Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракъат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажридек бўлур", - дедилар". Ва яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "(Ҳаж ва умранинг савоби) Тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ", - дедилар.

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир кунлари" китобидан 📚


https://t.me/Koshon_ota


#Кун_ҳадиси

Набий алайҳиссаломнинг ражаб ойини кўрганда қилган амаллари

Ражаб ойи ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ санад ила собит бўлган қуйидаги ҳадис мавжуд:

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا دَخَلَ رَجَبٌ، قَالَ: "اللهُمَّ بَارِكْ لَنَا فِي رَجَبٍ، وَشَعْبَانَ، وَبَلِّغْنَا رَمَضَانَ".

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ражаб ойи кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма баарик ланаа фий ражабин ва шаъбана, ва баллиғнаа ромазона», дер эдилар» (Байҳақий ривоят қилган).

Маъноси: «Аллоҳим! Ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин».

«Рамазон ойига етказгин», деб дуо қилиш Рамазон ойига муштоқ бўлишдир.

Ушбу дуо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ санад билан собит бўлгандир.



🕋 @islomuz

Дўстларга ҳам улашинг!!!
🌐
https://t.me/Koshon_ota


#Кун_ҳикмати

قال الحسن البصري رحمه الله تعالى:
من علامة اعراض الله عن العبد ان يجعل شغله فيما لا يعنيه
Ҳасанул Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:
Аллоҳ таъолонинг бандадан юз ўгирганининг белгиси, уни беҳуда ишларга машғул қилиб қўйишидир.

https://t.me/Koshon_ota


Ражаб ойи

Ҳижрий – қамарий тақвимнинг еттинчи ойи Ражаб бўлиб, у ҳаром ойларнинг биридир. Бу муборак ойга боғлиқ бир неча маълумотлар бор. Уларнинг баъзилари мазкур ойнинг ҳаром ойлардан бири эканини баён этади.

Аллоҳ таоло «Моида» сурасида: «Эй иймон келтирганлар! Аллоҳнинг дини аломатларини, ҳаром ойни, аталган қурбонликни, осилган белгиларни ва Роббиларидан фазл ва розилик тилаб Байтул-Ҳаромни қасд қилиб чиққанларни ўзингизга ҳалол ҳисобламанг», деган (2-оят).

Оятдаги «ҳаром ой»дан мурод Ражаб, Зулқаъда, Зулҳижжа ва Муҳаррам ойларидир. Бу ойларда уруш қилишни Аллоҳ таоло ҳаром қилган. Мазкур тўрт ойда агар уруш қилинса, Аллоҳнинг ҳукмини ўзгартириб, ҳаром нарсани ҳалол ҳисоблаш бўлади. Бинобарин, бу катта гуноҳдир.

Давоми…

https://t.me/Koshon_ota


Ким вафот этганида Расулулоҳ алайҳиссалам: " Биродарингизга дуо қилинглар. Батаҳқиқ,у шошилиб жаннатга кириб кетди", деганлар?
So‘rovnoma
  •   Зайд ибн Амр розиялллоҳу анҳу
  •   Зайд ибн Ҳориса розиялллоҳу анҳу
  •   Зайд ибн Хаттоб розиялллоҳу анҳу
  •   Энди билиб оламан
61 ta ovoz


Сўфи Аллоҳёр бобомизнинг "Сабот ул-ожизин” асари халқ орасида  қандай  дея эътироф қилинган?
So‘rovnoma
  •   Энг зарур ақида
  •   Ҳамма билиши зарур
  •   Мағзи Қуръон
  •   Энди билиб оламан
61 ta ovoz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
✨🌙 Хайрли тун!!!

Қалби қордай оқларга,
Самимий, қувноқларга.
Бедорлар, уйғоқларга
Оқшом хайрли бўлсин!

Шукри бехисобларга,
Қалб кўзи офтобларга.
Алплар, моҳитобларга,
Оқшом хайрли бўлсин!

Осуда тун қаршилар,
Сизга меҳрим бахшида,
Кўнгилдошим, яхшилар,
Оқшом хайрли бўлсин!

Эртагача...

Хайрли тун Азизларим!!!

♻️Бошқаларга УЛАШИНГ.

https://t.me/Koshon_ota


Эй иймон келтирганлар!        
Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)

2025 ЙИЛ 1 ЯНВАР  (1446 ҳижрий йил  1 РАЖАБ) Чоршанба куни учун намоз вақтлари
Кашонота жоме масжиди
               ТАҚВИМИ


    Қуёш чиқиш вақти    08:10

                         Азон       Такбир
Бомдод         06:25 |   | 07:05
Пешин           12:55 |   | 13:00
Аср                 15:35 |   | 15:40
Шом               17:20 |   | 17:25
Хуфтон          18:45 |   | 18:
50

Нафл намозлари вақти:

Таҳажжуд  02:25

06:27 Саҳарлик
08:55 Ишроқ*
10:45 Зуҳо*
17:35 Аввобийн
17:17 Ифторлик



https://t.me/Koshon_ota


Қайси сурада қибла ўзгарганлиги ҳақида баёни зикр қилинган?
So‘rovnoma
  •   Оли-Имрон сурасида
  •   Бақара сурасида
  •   Исро сурасида
  •   Энди билиб оламан
73 ta ovoz


Умар ибн Хаттоб розиялллоҳу анҳу Абдуллоҳ ибн Масъуд розиялллоҳу анҳуни қайси шаҳарга Исломни ёйишлик учун юборган?
So‘rovnoma
  •   Кўфага
  •   Яманга
  •   Мисрга
  •   Энди билиб оламан
73 ta ovoz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.