Koronovirus info Uyda Qoling!

@koronovirusinfouz6 Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Ушбу канал Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, АОКА, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди
ҳамкорлигида ташкил қилинди.
Алоқа учун: @bot_askcoronauz & 71 276-49-66, 1003
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Yangiliklar va OAV
Indeksga qo‘shilgan
21.03.2020 21:55
reklama
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
Telegram Analytics
TGStat хизмати янгиликларидан бохабар бўлиш учун обуна бўл!
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
1 316
ta obunachilar
~311
1 ta e’lon qamrovi
~1.6k
kunlik qamrov
~6
ta e’lon 1 kunda
23.6%
ERR %
0.01
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
3 ta kanal eslovlari
0 ta e’lonlar eslovlari
2 ta repostlar
Korona Virus Xaqida
Korona Virus Xaqida
10 Apr, 23:08
Korona Virus Xaqida
UMUTFERZ OFICCALL
@koronovirusinfouz6 iqtibos olgan kanallari
Китоб тумани
31 May, 21:44
Qashqadaryo.uz | UYDA QOLING!
31 May, 21:44
UMUTFERZ OFICCALL
Китоб тумани
31 May, 21:44
Qashqadaryo.uz | UYDA QOLING!
31 May, 21:44
UMUTFERZ OFICCALL
31 May, 21:38
iQuiz
Uchtepa tuman hokimligi
31 May, 21:36
UMUTFERZ OFICCALL
UMUTFERZ OFICCALL
31 May, 10:24
Davr24
Prafessianal_Xackers
29 May, 12:32
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
❗️(+40) — 2020 йил 31 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3623 нафарни ташкил этмоқда.

📈 Янги касалланиш ҳолатларининг 38 нафари — Навоий вилоятидаги карантин муассасаларида, 2 нафари Самарқанд вилоятида коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган карантиндаги фуқаролар орасида тасдиқланди.

📎 Соғайганлар — 2837 (+54).

💉 Даволанаётганлар — 771.

〰️〰️〰️〰️

❗️(+40) — По состоянию на 23:00 31 мая 2020 года количество больных, инфицированных коронавирусом в Узбекистане, составляет 3623 человека.

📈 38 новых случаев заболевания выявлено в карантинных учреждениях в Навоийской области, 2 — среди граждан, находящихся на карантине, контактировавших с заражёнными коронавирусом в Самаркандской области.

@koronovirusinfouz6
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
To‘liq o‘qish
⚡️⚡️Самарқанддаги "юқори хавфли" ҳудудда 11 нафар тиббиёт ходими, 2 та мактаб ўқувчиси коронавирусга чалинган

Вилоятнинг Пайариқ тумани "қизил", яъни "юқори хавфли" ҳудуд бўлиб, у ерда 28 нафар фуқарода вирус аниқланган.

🦠 Беморларнинг 11 нафари — тиббиёт ходими, 1 нафари — туман газ идораси ходими, 1 нафари — ИИБ ходими, 3 нафари — мавсумий ишчи, 1 нафари — ҳайдовчи, 1 нафари — тадбиркор, 4 нафари — уй бекаси, 2 нафари — мактаб ўқувчиси, 4 нафари — пенсионер экани маълум қилинди.

🔎 30 май куни туман санитария-эпидемология осойишталик маркази ходимлари томонидан 186 та аҳоли хонадонида эпидемологик суриштурув ишлари олиб борилган.

🚧 Беморлар билан бирламчи мулоқотда бўлганлар жами 117 та хонадондаги 121 нафар фуқоро уй шароитида карантинга олинган.

@koronovirusinfouz6
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
To‘liq o‘qish
⚡️⚡️Тошкентда коронавирусга чалинган 63 ёшли аёл вафот этди

Беморда 30 май куни "Covid-19" аниқланиб, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига ётқизилган эди. У шу йилнинг январ ойида бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши (инсулт) ташхиси билан даволанган.

Реанимацион муолажаларга қарамасдан, сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор вафот этди.

〰️〰️〰️〰️

📈 (+29) — 2020 йил 31 май соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус аниқланганлар сони 3583 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

@koronovirusinfouz6
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
To‘liq o‘qish
Бу қиз 17 ёшда. У коронавирусга чалинган. 5 майдан буён касал ётибди. Ҳозир у сунъий нафас олдириш жиҳозига улаб қўйилган...

📹 Давомини видеода кўринг. Хулоса қилинг!

18+

〰️〰️〰️〰️〰️

Этой девушке семнадцать лет. Она заразилась коронавирусом. С 5 мая продолжает болеть. Сейчас она подключена к аппарату искусственной вентиляции легких...

📹 Смотрите продолжение на видео. Делайте выводы!

18+

@koronovirusinfouz6
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
To‘liq o‘qish
⚡️⚡️Китоб туманига кириш-чиқиш тақиқланди, коронавирус билан гумонланган шахс кўпчилик билан мулоқот қилган

Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани карантинга ёпилган.

🦠 Ҳудудда коронавирус билан касалланганлик бўйича гумонланиш ҳолати қайд этилгани, гумонланувчи кўплаб фуқаролар билан мулоқотда бўлгани муносабати билан эҳтиёт чоралари вақтинча кучайтирилган.

🚫 Ҳозирда туманга кириш-чиқиш йўллари тўсилган. Автотранспорт ва пиёдалар ҳаракатланиши қатъий назоратга олинган.

@koronovirusinfouz6
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
To‘liq o‘qish
⚡️⚡️Въезд-выезд в Китабский район запрещен. Человек, у которого подозревается коронавирус, контактировал со многими людьми

Китабский район Кашкадарьинской области закрыт на карантин.

🦠 В связи с тем, что в этом районе зафиксировано подозрение на наличие коронавирусной инфекции у человека, который контактировал со многими гражданами, меры предосторожности временно усилены.

🚫 В настоящее время въезд и выезд в район перекрыты. Движение транспортных средств и пешеходов строго контролируется.

@koronovirusinfouz6
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
To‘liq o‘qish
⚡️⚡️Тошкентда коронавирусга чалинган уч бемор реанимацияга олинди

Сўнгги соатларда Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида даволанаётган 3 нафар беморда ўткир нафас етишмовчилиги кузатилгани учун реанимация бўлимига олинган.

📈 (+8) —
2020 йил 31 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3554 нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги беморларнинг 3 нафари — Карантин марказида, 1 нафари — Тошкент шаҳрида карантинда бўлганлар орасида, 4 нафари — Бухоро вилоятида аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

@koronovirusinfouz6
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
To‘liq o‘qish
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 503 675 (+11 613)
⚡️Соғайганлар ➖ 216 881 (+9 993)
⚡️Вафот этганлар ➖ 6 074 (+217)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 396 575 (+8 952)
2. 🇧🇾 Беларусь ➖ 41 658 (+894)
3. 🇺🇦 Украина ➖ 23 204 (+393)
4. 🇰🇿 Қозоғистон ➖ 10 858 (+476)
5. 🇦🇲 Арманистон ➖ 8 927 (+251)
6. 🇲🇩 Молдова ➖ 8 098 (+202)
7. 🇦🇿 Озарбайжон ➖ 5 246 (+257)
8. 🇹🇯 Тожикистон ➖ 3 807 (+121)
9. 🇺🇿 Ўзбекистон ➖ 3 554 (+41)
10. 🇰🇬 Қирғизистон ➖ 1 748 (+26)

📎 Манба: Worldometers

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных ➖
503 675 (+11 613)
⚡️Выздоровевших ➖ 216 881 (+9 993)
⚡️Погибших ➖ 6 074 (+217)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 396 575 (+8 952)
2. 🇧🇾 Беларусь ➖ 41 658 (+894)
3. 🇺🇦 Украина ➖ 23 204 (+393)
4. 🇰🇿 Казахстан ➖ 10 858 (+476)
5. 🇦🇲 Армения ➖ 8 927 (+251)
6. 🇲🇩 Молдова ➖ 8 098 (+202)
7. 🇦🇿 Азербайджан ➖ 5 246 (+257)
8. 🇹🇯 Таджикистан ➖ 3 807 (+121)
9. 🇺🇿 Узбекистан ➖ 3 554 (+41)
10. 🇰🇬 Кыргызстан ➖ 1 748 (+26)

📎 Источник: Worldometers

@koronovirusinfouz6
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
To‘liq o‘qish
📈 Бугун Тошкент, Самарқанд ва Наманганда аҳоли орасидан 21 кишида коронавирус чиқди

Жами 58 ҳолатнинг қолган 33 таси — карантин муассасаларида қайд этилди. Беморларнинг 4 нафари ҳайдовчи (халқаро юк ташувчи).

Кун давомида 55 нафар бемор соғайди.

🏠 Уй карантинига — 1379 нафар фуқаро олиниб, 698 нафар фуқаро чиқарилди.

🏥 Стационар карантинга — 1267 нафар фуқаро олиниб, 1479 нафар фуқаро уйига кузатилди.

@koronovirusinfouz6
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
To‘liq o‘qish
🙇🏻♂ Коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият туфайли мамлакатимизда ўқув йилининг тўртинчи чораги масофадан ташкил этилди. 200 нафардан ортиқ педагог тайёрлаган 3900 дан ортиқ видеодарслар учта телеканалда эфирга узатилди.

🔔 2019-2020 ўқув йили натижаларига кўра, юртимизда 9-синфни жами 490 мингга яқин, 11-синфни 451,3 мингдан зиёд ўқувчи битирди.

🌏Дунё масофадан таълим олиш воситаларга жуда муҳтож. Юртимиздаги кўнгиллилар ушбу муаммони ҳал қилишга ўз ҳиссасини қўшмоқдалар, барча фанлар бўйича турли даражадаги ўқув тестлар базаси яратилмоқда.

📌 "iQuiz" — турли хил фанлардан Ўзбекистондаги барча сифатли тестларни ўзида жамлаган ягона платформа. Мазкур лойиҳа телеграм ижтимоий тармоғи томонидан ижобий баҳоланмоқда. Бугунги кунга келиб Ўзбекистонлик кўнгиллилар жамоаси яратган тестлар дунё рейтингида биринчи ўринда турибди.

📊Тестларни ечинг, уларга овоз беринг ва жамоани қўллаб-қувватланг.

https://t.me/joinchat/AAAAAE4zZxbfBQiq6uMRLQ

@koronovirusinfouz6
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
To‘liq o‘qish
❗️"Фарҳод" бозори 1 июндан бошлаб 15 кунга ёпилиши ҳақидаги хабарлар ёлғон

Фейсбук ижтимоий тармоғидаги гуруҳлардан бирида 2020 йилнинг 1 июнидан Тошкент шаҳридаги "Фарҳод" бозори 15 кунга ёпилиши тўғрисида хабар тарқалди.

Учтепа тумани ҳокимлиги ушбу маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

🧪 Туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош шифокори А.Ҳасанов таъкидлашича, бозор ҳудудида корорнавирус инфекциясидан зарарланиш билан боғлиқ бирорта ҳам ҳолат аниқланмаган.

📌 Бозор белгиланган тартибда иш фаолиятини давом эттирмоқда.

@koronovirusinfouz6
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
To‘liq o‘qish
⚡️(+23) — 2020 йил 30 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3546 нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 4 нафари — Самарқанд вилоятида аҳоли орасидан аниқланган.

✈️ 19 нафари — Карантин марказидан, жумладан, Санкт-Петербург – Тошкент йўналишидаги чартер рейси орқали келган 14 нафар, 26 май куни Москва – Тошкент йўналишидаги чартер рейси орқали 2 нафар, 26 май куни Қозоғистон ва худди шу куни Россия – Қозоғистон орқали мамлакатимиз ҳудудига кириб келган яна 3 нафар фуқарода қайд этилди.

💉 Даволанмоқда — 749.

@koronovirusinfouz6
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
To‘liq o‘qish
⚡️⚡️"Ўрикзор" бозорида коронавирус чиққан сотувчининг ўғли ва қизида ҳам инфекция аниқланди

Аввалроқ Тошкент шаҳридаги "Ўрикзор" савдо мажмуаси сотувчиси коронавирусга чалингани ҳақида хабар берилган эди.

🦠 Эндиликда унинг ўғли ва қизида ҳам коронавирус аниқланган.

〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️⚡️Коронавирус также выявлен у сына и дочери ранее инфицированного вирусом продавца на рынке "Урикзар"

Ранее сообщалось, что продавец торгового комплекса "Урикзар" в городе Ташкенте был заражен коронавирусом.

🦠 Теперь у его сына и дочери также выявлен коронавирус.

Министерство здравоохранения

@koronovirusinfouz6
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
To‘liq o‘qish
КОРОНАВИРУС — МИРОВЫЕ НОВОСТИ

😷
Ношение защитных масок, дезинфекция и соблюдение дистанции в семье могут предотвратить заражение коронавирусом на бессимптомной стадии ➖ CNN

🇺🇸 В США количество заявлений на получение пособия по безработице превысило 40 млн ➖ The Telegraph

🇳🇦 Президент Намибии, вице-президент и премьер-министр были оштрафованы за нарушение карантинных ограничений против COVID-19 за празднование 60-летия своей партии ➖ The Guardian

✈️ "Аэрофлот" ввел новые правила по обслуживанию пассажиров. Отныне, на борт пассажиры смогут пройти только в масках и перчатках, при отсутствии повышенной температуры ➖ Аэрофлот

🇫🇷
Во Франции со 2 июня разрешат открыть кафе и рестораны в "зеленых" зонах ➖ Интерфакс

🏃🏻‍♂️🥈 Из-за пандемии впервые за всю его 124-летнюю историю отменен Бостонский марафон. Вместо него в этом году будет проведено "виртуальное мероприятие". Его участники должны будут предоставить доказательства того, что самостоятельно пробежали дистанцию, чтобы получить медаль марафонцаNew York Times

@koronovirusinfouz6
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
To‘liq o‘qish
КОРОНАВИРУС — ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ

😷
Ҳимоя ниқобини тақиш, дезинфекция ва оилада масофани сақлаш коронавирус билан аломатларсиз зарарланишнинг олдини олиши мумкин ➖ CNN

🇺🇸 АҚШда ишсизлик нафақасини олиш учун аризалар сони 40 миллиондан ошди ➖ The Telegraph

🇳🇦 Намибия президенити, вице-президенти ва Бош вазир партияларининг 60 йиллигини нишонлашда COVID-19 га қарши карантин чекловларини бузганликлари учун жаримага тортилди ➖ The Guardian

✈️ "Аэрофлот" йўловчиларга хизмат кўрсатишда янги тартибларни жорий қилди. Эндиликда йўловчилар иситма бўлмаганда фақат ниқоб ва қўлқопларда бортга чиқиш мумкин ➖ Аэрофлот

🇫🇷 Францияда 2 июндан бошлаб "яшил" ҳудудларда кафе ва ресторанлар очилишига рухсат берилди ➖


🏃🏻‍♂️🥈 Пандемия туфайли 124 йиллик тарихи давомида илк марта Бостон марафони бекор қилинди. Унинг ўрнига бу йил "виртуал тадбир" ўтказилади. Тадбир иштирокчилари марафон югурувчиси медалини олиш учун мустақил белгиланган масофада югурганликларини исботлашлари керак бўлади ➖


@koronovirusinfouz6
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
To‘liq o‘qish
⚡️(+10) — 2020 йил 30 май соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3523 нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 9 нафари — Тошкент шаҳрида АҲОЛИ ОРАСИДАН, яна 1 нафари — Карантин марказидаги хориждан келган фуқаролар орасидан аниқланган.

🔎 Соғайганлар — 2783 (+55).

💉 Даволанмоқда — 726.

〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️(+10) — По состоянию на 17:00 30 мая 2020 года количество больных, инфицированных коронавирусом в Узбекистане, составляет 3523 человека.

🦠 9 новых случаев заболевания выявлено среди населения города Ташкента и еще 1 — среди граждан, находящихся в карантинном центре, прибывших из-за рубежа.

🔎 Выздоровевшие — 2783 (+55).

💉 Продолжают лечение — 726.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
To‘liq o‘qish
⚡️(+25) — 2020 йил 30 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3513 нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 2 нафари — Тошкент шаҳри, 4 нафари — Самарқанд вилояти, 2 нафари — Наманган вилоятидан, жами 8 нафар АҲОЛИ ОРАСИДА қайд этилди.

🚧 Беморларнинг 13 нафари — Карантин марказидаги фуқаролар, 27 май куни 2 нафар Россиядан, 28 май куни 1 нафар Қозоғистон ва яна 1 нафари Сирдарё вилоятиги "Гулистон" чегара пости орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари.

🔎 Соғайганлар — 2728.

💉 Даволанмоқда — 771.

❗️Аҳволи оғир — 7 нафар. Ўта оғир — 1 нафар.

〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️(+25) По состоянию на 10:00 часов 30 мая 2020 года число больных коронавирусом составляет 3513 человек.

🦠 Из подтвержденных новых случаев 2 выявлено в городе Ташкенте, 4 — в Самаркандской области, 2 — в Наманганской области, в общей сложности 8 — СРЕДИ НАСЕЛЕНИЯ.

🚧 13 выявлено среди находящихся на карантинном центре. Из них 2 водители грузового автомобиля дального следования, прибывшие из России 27 мая, 1 — из Казахстана и 1 — из пограничного поста "Гулистан" Сырдарьинской области 28 мая.

🔎 Выздоровевшие — 2728.

💉 Проходят лечение — 771.

❗️Состояние 7 — тяжелое, 1 — в критическом состоянии.

@koronovirusinfouz6
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
To‘liq o‘qish
‼️ Қуйидагилар жорий йилнинг 1 СЕНТЯБРИГА ҚАДАР УЗАЙТИРИЛДИ:

📗 хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга берилган виза муддатлари;

🌐 муайян муддатга визасиз ва электрон виза билан кириш ҳуқуқига эга хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддати;

🚓 Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиб, 2020 йил ҳисобидан қайтариб олиб чиқиш муддати тугайдиган хорижий автотранспорт воситаларини республикамиз ҳудудидан қайтариб олиб чиқиш муддати.

〰️〰️〰️〰️〰️

🚘 ❌ Шахсий автотранспорт воситаларининг вилоятлараро ҳаракатланишига йўл қўйилмаслиги (Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига ҳамда Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб-чиқиш бундан мустасно) талаби устидан қатъий назорат ўрнатиш белгиланди.

🔎🕵🏻‍♂️ Деҳқон бозорлари ва аҳоли гавжум бўладиган ҳудудларда карантин талабларига риоя этилишини назорат қиладиган кўнгилли гуруҳлар тузиш топширилди.

🎒🗺 Шунингдек, Мамлакатда карантин ва ундан кейинги даврда фуқароларнинг республика бўйлаб саёҳат қилишлари юзасидан вақтинчалик тартиб ҳамда Карантин даврида санаторийлар ва болалар ёзги оромгоҳларининг фаолиятини ташкил этиш бўйича вақтинчалик талаблар тасдиқланди.

@koronovirusinfouz6
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
To‘liq o‘qish
📣 Юқоридагилар билан бир қаторда БАРЧА ҲУДУДЛАРДА уларнинг тоифасидан қатъи назар қуйидаги карантин талаблари сақлаб қолиниши белгиланди:

🚧 жамоат жойларида ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаш,

😷 уч кишидан ортиқ йиғилмаслик, фуқароларнинг тиббий ниқобдан ҳамда антисептик воситаларидан фойдаланиши;

🎓 таълим ташкилотлари (боғча, мактаб, лицей, коллеж, техникум, институт, университет ва бошқалар), ўқув курслари фаолиятини йўлга қўймаслик;

💃🏻 🍽 кўнгилочар объектлар — тунги клублар, дискотека, ресторан, кафе, ошхона, чойхона, спа ва массаж салонлар, караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) ва компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига йўл қўймаслик;

🎬 🏓 концерт, театр, кинотеатр ва спорт тадбирларини (профессионал футбол клублари ўқув машғулотлари ва Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатлари бундан мустасно) ўтказмаслик;

🚌🚇 жамоат транспорти ҳаракатига рухсат бермаслик;

🛍 буюм бозорлари фаолиятига рухсат бермаслик;

🌡 деҳқон, қурилиш бозорлари, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат савдо нуқталари (супермаркет ва бошқа йирик дўконлар) кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш ҳамда ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37ºС ва ундан юқори бўлган ҳолатда, ушбу мажмуаларга киритмаслик чораларини кўриш;

💼 барча ташкилотлар кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион "тўшак"лар билан таъминлаш ҳамда ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш;

🛠 қурилиш-таъмирлаш ишларида объектларнинг ҳудуди тўлиқ карантинга олиниши ва ҳудудий санитария-эпидемиология осойишталик марказлари билан биргаликда объектларда санитария-гигиена тадбирларининг амалга оширилиб борилиши. Бунда, ушбу ташкилотларнинг фаолият олиб бориш даврида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиш, ўз фаолиятини фақатгина тегишли объект ҳудуди доирасида ташкил этиш.

〰️〰️〰️〰️〰️

📌 "Қизил" тоифага кирувчи ҳудудларда карантин чекловлари талабларини бажармаслик, шунингдек, "яшил" ва "сариқ" тоифага кирувчи ҳудудларда рухсат берилган фаолият турларини ўрнатилган махсус талабларга риоя этмаган ҳолда амалга ошириш тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.

@koronovirusinfouz6
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
To‘liq o‘qish
⚽️ Шу билан бирга футбол бўйича халқаро ва ички мусобақаларга юқори даражада тайёргарлик кўриш ҳамда уларда қатнашиш мақсадида профессионал футбол клубларига ўз ўқув машғулотларини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда бошлашга ҳамда

🇺🇿 2020 йил 5 июндан бошлаб Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатларини ТОМОШАБИНЛАР ИШТИРОКИСИЗ давом эттиришга рухсат берилди.

@koronovirusinfouz6
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
To‘liq o‘qish