Korona Virus uz ism | Uyda Qoling!📎

@korona_virus_uz_ism Yoqdi 64
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Хитойдаги "Короновирус" хакида энг сунги янгиликлар бизнинг каналда🇺🇿
Бундай балолардан Аллох Барчамизни Асрасин☝️
Каналга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-jjE-kZbdyQDbrgA
Админ Билан алока: @bekuz_studio
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Yangiliklar va OAV
Indeksga qo‘shilgan
28.01.2020 06:23
reklama
Telegram Analytics
TGStat хизмати янгиликларидан бохабар бўлиш учун обуна бўл!
TGAlertsBot
Каналингиз репостлари ва эсловлари ҳақида хабар беради.
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
4 983
ta obunachilar
~2.7k
1 ta e’lon qamrovi
~21.6k
kunlik qamrov
~9
ta e’lon 1 kunda
53.4%
ERR %
4.92
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
56 ta kanal eslovlari
9 ta e’lonlar eslovlari
9 ta repostlar
CybersUz | Uyda qoling!
★ SILVER XAKKER ★
Texno yangiliklar kanali
Texno yangiliklar kanali
Texno yangiliklar kanali
ҲАР СОҲАДАН
Texno yangiliklar kanali
🧠 YONG‘OQ UZ
Texno yangiliklar kanali
Texno yangiliklar kanali
Texno yangiliklar kanali
Texno yangiliklar kanali
Texno yangiliklar kanali
Texno yangiliklar kanali
Texno yangiliklar kanali
20 Mar, 13:05
Texno yangiliklar kanali
Texno yangiliklar kanali
Texno yangiliklar kanali
@korona_virus_uz_ism iqtibos olgan kanallari
Xushnudbek.uz
Sherzod Shermatov
19 May, 21:43
Huquqiy axborot
18 May, 16:32
15 May, 13:59
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
Бухорога коронавирус қайтди. Вирус аҳоли орасида аниқланди.

🔺
2020 йил 27 май соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3369 (+14) нафарни ташкил этмоқда.

⚠️ Янги касалланиш ҳолатларининг 7 нафари Бухоро вилоятида аҳоли орасида (Шофиркон туманидаги битта оила аъзолари) аниқланган. Мазкур ҳолат ушбу вилоятга коронавирус инфекцияси қайтганини кўрсатмоқда. Шунингдек, 5 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган. 2 нафари эса Тошкент вилоятидан (1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, яна 1 нафари аҳоли орасидан аниқланган).

❗️Айни пайтда юртимизда 2668 (+32) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 687 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1 нафари ўта оғир аҳволда, 3 нафари эса оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


👉
@xushnudbek 👈
To‘liq o‘qish
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
САМАРҚАНД ВА ТОШКЕНТДА 9 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ, УЛАР ОРАСИДА ТОЖИКИСТОН ФУҚАРОСИ ҲАМ БОР


Айни соатларда Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 5 нафар, пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 4 нафар, жами 9 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

❗️Самарқандда шифо топганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (3 нафари Самарқанд шаҳридан, Пастарғом ва Тойлоқ туманларидан эса 1 нафардан) бўлиб, 2 нафари эркак, 3 нафар аёл. Улар орасида ёши каттаси 62 ёшда, ёши кичига 5 ёшда. Вилоятда айни пайтга қадар 249 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда 254 нафарга етди.

❗️Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 2 нафари Тошкент вилоятидан, 1 нафари Сурхондарё вилоятидан, яна 1 нафари эса Тожикистон Республикасидан. Уларнинг 3 нафари эркак, 1 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 60 ёшда, ёши кичига 34 ёшда. Эндиликда Тошкент шаҳрида соғайганлар 980 нафарга етди.

‼️Шундай қилиб, бугун 32 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2668 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
To‘liq o‘qish
Бир куни бозорнинг ўртасида битта чол бор овози билан “Ўзбекистонга кетаман, Ўзбекистонга кетаман”-деб бақир-чақир қилаётганмиш. Бозор эмасми, атрофига тумонат одам йиғилган, ҳамма чолни “қариб, мияси суюлган шекилли. Бўлмаса, Ўзбекистонда яшаб туриб ҳам Ўзбекистонга кетаман дейдими”-деб ўйлаб турганмиш. Уни ҳеч овутишнинг иложини қила олмай туришган экан, шу пайт милиция ходимлари етиб келишибди.

-Отахон, адашиб қолдингизми? Юринг уйингизга олиб бориб қўямиз, қаерда яшайсиз ?, деб савол беришибди.

-Йўқ, уйимга бормайман, уйимда аҳвол чатоқ... Мени ўша Ўзбекистон телевидениясида кўрсатадиган Ўзбекистонга олиб бориб қўй болам, деганакан чол бечора.

😂😂😂
To‘liq o‘qish
🔺2020 йил 27 май соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3355 (+22) нафарни ташкил этмоқда.

⚠️Янги касалланиш ҳолатларининг 5 нафари Тошкент шаҳрида, яна 4 нафари Тошкент вилоятида, 2 нафари Карантин марказида, қолган 11 нафари ҳам карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган. Жами касалланганларнинг 16 нафари хориждан кириб келган фуқароларда, қолган 6 нафари эса юртимизда коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинганлар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 2659 (+23) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
To‘liq o‘qish
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
МАМЛАКАТИМИЗДА 23 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР 2659 НАФАРГА ЕТДИ


Бугун пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 20 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 1 нафар ҳамда Навоий вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 2 нафар, жами 23 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

❗️Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 10 нафари эркак, 10 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 67 ёшда, ёши кичиги 5 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент шаҳридан 5 нафар, Фарғона ва Тошкент вилоятларидан 3 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Андижон вилоятидан 2 нафардан, Жиззах, Сурхондарё, Бухоро, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларидан 1 нафардан.

❗️Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан эса 56 ёшли эркак фуқаро тузалиб чиқди.

❗️Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 955 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 976 нафарга етди.

❗️Навоий вилоятида тузалганларнинг 1 нафари 30 ёшли эркак, яна 1 нафари эса 35 ёшли аёл бўлиб, Зарафшон шаҳридан. Вилоятда эндиликда соғайганлар 12 нафарга етди.

‼️Шундай қилиб, бугун ҳозирга қадар 23 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб жами соғайганлар 2659 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
To‘liq o‘qish
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 3333тага етди

Шифохоналарда 683 нафар бемор даволанмоқда, улардан 4 нафарининг аҳволи оғир.
2020 йил 26 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3290 (+9) нафарни ташкил этмоқда.

⚠️ Янги касалланиш ҳолатларининг 3 нафари Карантин марказида, қолган 6 нафари Самарқанд вилоятида карантинга олинган фуқаролар ичида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 2636 (+29) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Аввал хабар қилганимиздек, соғайганларнинг 15 нафари Тошкент шаҳри, 2 нафари Андижон вилояти, 7 нафари Наманган вилояти, 3 нафари Хоразм вилояти ҳамда 2 нафари Самарқанд вилоятидан.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 640 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
To‘liq o‘qish
Самарқандда коронавирус беморларининг яна бири вафот этди

Бу Ўзбекистонда коронавирусдан 14-ўлим ҳолати бўлди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ЮРТИМИЗНИНГ УЧТА ҲУДУДИДАН 12 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ, ҲОЗИРЧА ХОРАЗМДА КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАНЛАР ҚОЛМАДИ

Айни соатларда Хоразм вилоятида 3 нафар, Наманган вилоятида 7 нафар ҳамда Самарқанд вилоятида 2 нафар, жами 12 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

❗️Хоразмда бугун тузалган 3 нафар фуқаро билан вилоятда коронавирус инфекцияси қайд этилган жами 233 нафар беморнинг барчаси соғайди.

❗️Наманганда шифо топганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (5 нафари Наманган шаҳри, Уйчи ва Наманган туманларидан 1 нафардан) бўлиб, 5 нафари эркак, 2 нафар аёл. Улар орасида ёши каттаси 75 ёшли онахон бўлса, ёши кичига 17 ёшда. Вилоятдан ани пайтга қадар 240 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда 247 нафарга етиб, даволанаётганлар 3 нафарни ташкил этмоқда. Ушбу вилоят ҳам коронавирусдан ҳоли ҳудуд бўлишга яқин турибди.

❗️Самарқандда тузалганлар ҳам (30 ёшли ва 24 ёшли эркак) ушбу вилоятдан бўлиб, Тойлоқ ва Самарқанд туманларидан. Эндиликда вилоятда соғайганлар 249 нафарга етиб, даволанаётганлар 89 нафарни ташкил қилмоқда.

‼️Шундай қилиб, бугун 29 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2636 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
To‘liq o‘qish
⚡️(+20) — 2020 йил 26 май соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3281 нафарни ташкил этмоқда.

⚠️ Янги беморларнинг 15 нафари — Карантин марказидан, 4 нафари — халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари, 1 нафари эса — Тошкент шаҳридан бўлиб, коронавирусга чалинган бемор билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган.

📈 Соғайганлар — 2624 (+17) нафар.

💉 Даволанмоқда — 644 нафар.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
To‘liq o‘qish
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
БУГУН 17 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЮРТИМИЗДА ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР 2624 НАФАРГА ЕТДИ


Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 2 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 13 нафар ҳамда Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 2 нафар, жами 17 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

❗️Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 1 нафари (26 ёшли эркак) Бухоро вилоятидан бўлса, яна 1 нафари (45 ёшли аёл) Тошкент вилоятидан.

❗️Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 12 нафари эркак, 1 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 63 ёшда, ёши кичиги 20 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Фарғона, Хоразм ва Самарқанд вилоятларидан 2 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 1 нафардан, 2 нафари эса Тожикистон Республикаси фуқаролари ҳисобланади.

❗️Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 940 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 955 нафарга етиб, айни пайтда даволанаётганлар 426 нафарни ташкил этмоқда.

❗️Андижон вилоятида тузалганларнинг 2 нафари ҳам аёл (65 ёшли ва 46 ёшли) бўлиб, Андижон шаҳридан. Вилоятда эндиликда соғайганлар 169 нафарга етиб, айни пайтда даволанаётганлар сони 6 нафарни ташкил этмоқда.

❗️Шундай қилиб, бугун ҳозирга қадар 17 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб жами соғайганлар сони 2624 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
To‘liq o‘qish
⚡️(+46) — 2020 йил 26 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3261 нафарни ташкил этмоқда.

⚠️ Янги беморларнинг барчаси хориждан — 44 нафари Россиядан (Қозоғистон орқали) келган, 2 нафари — чегера пост орқали Россиядан кирган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси.

📈 Соғайганлар — 2607 нафар.

💉 Даволанмоқда — 641 нафар.

😷 Аҳволи оғир — 2 нафар. Ўта оғир — 1 нафар.

〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️(+46) по состоянию на 10:00 26 мая 2020 года количество людей, инфицированных коронавирусом в Узбекистане, составляет 3261 человек.

⚠️ Все новые случаи выявлены у граждан, прибывших из-за рубежа, 44 — из России (через Казахстан). 2 являются водителями международных грузовых машин.

📈 Выздоровели — 2607 человек.

💉 Проходит лечение — 641 пациент.

😷 2 из них находятся в тяжёлом состоянии и 1 — в критическом.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
To‘liq o‘qish
⚡️(+26) — 2020 йил 25 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3215 нафарни ташкил этмоқда.

🚧 Янги беморларнинг 25 нафари Карантин марказида аниқланган: 23 нафари Россиядан (Қозоғистон орқали) келган. 2 нафари эса — Тошкент шаҳридан, коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали юқтирган.

🚚 1 нафари Тошкент вилоятида — Қозоғистондан келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида коронавирус инфекцияси аниқланган.

📈 Соғайганлар — 2607 (+42) нафар.

💉 Даволанмоқда — 595 нафар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
To‘liq o‘qish
+ gruppasi ham bor 450tadan koʻp gruppasi @uxandagilar_uhandagilar_korona
Diqqat kanal srochni sotilvotti oladiganlar lich @bekuz_studio faqat Realni oladiganlar yozsin kanal nomiga oʻtkaziladi puli naqtlaga kelishtiriladi
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ҲАМ 21 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЮРТИМИЗДА ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 2600 НАФАРДАН ОШДИ


Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 8 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 11 нафар, 3-сонли туғруқ мажмуасидан 2 нафар, жами 21 нафар бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

❗️Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 7 нафари эркак, 1 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 63 ёшда, ёши кичиги эса 20 ёшда.

Беморлардан 4 нафари Тошкент вилоятидан, 2 нафари Қашқадарё вилоятидан, Андижон ва Наманган вилоятларидан 1 нафардан. Улардан 1 нафари Шаржа – Тошкент йўналишида чартер рейс орқали, 2 нафари Россиядан, яна 2 нафари Қозоғистондан, 1 нафари Тожикистондан юртимизга кириб келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Қолган 2 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб юқтириб олган.

❗️Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг барчаси эркак бўлиб, ёши каттаси 57 ёшда, ёши кичиги эса 25 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент шаҳри, Наманган ва Тошкент вилоятларидан 2 нафардан, Қашқадарё, Сирдарё, Самарқанд вилоятлари, Россия Федерацияси ва Қирғизистон Республикасидан 1 нафардан. Улардан 6 нафари Россиядан, 2 нафари Қозоғистондан, 1 нафари эса Санкт-Петербург – Тошкент йўналишида чартер рейс билан келишган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Қолган 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб юқтириб олишган.
3-сонли туғруқ мажмуасидан тузалган 2 нафар аёл эса (27 ёшли ва 24 ёшли) Тошкент шаҳридан бўлиб, коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган.

❗️Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 919 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 940 нафарга етиб, айни пайтда даволанаётганлар 362 нафарни ташкил этмоқда.
Шундай қилиб, бугун ҳозирга қадар 42 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб жами соғайганлар 2607 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
To‘liq o‘qish
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ РЕСПУБЛИКА “ИПОТЕКА БАНК” ХОДИМИДА КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ АНИҚЛАНДИ

Жорий йил 24 май куни республика “Ипотека - банк” бош бошқармаси ходимида коронавирус инфекцияси аниқланган.


❗️Маълумотларга қараганда, касалликка чалинган фуқаро яқин 20 кун ичида ўзи ва оила аъзолари меҳмонга бормаган, қўни-қўшниларникига ҳам чиқмаган. Унинг яшаш манзили бўйича мулоқотда бўлган барча оила аъзолари белгиланган тартибда карантинга олинди. Қўшимча эпидемиологик суриштирув ишлари давом этмоқда.

❗️Бемор билан мулоқотда бўлган ҳамкасблари ҳам белгиланган тартибда 14 кунлик карантин назоратига олинган. Қолган ходимлар эса яшаш манзиллари бўйича тиббий назоратга олинди. Барча мулоқотда бўлганлардан лаборатор таҳлил учун намуналар олинган.

❗️Банк биносида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария эпидемиологик осойишталиги агентлиги мутахассислари томонидан зарарсизлантириш ишлари ўтказилди.

‼️Аҳоли орасидан коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари учраб турганини ҳисобга олиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолидан, яна бир бор, карантин қоидаларига, жумладан, ижтимоий масофани сақлаш, яъни қўл бериб ёки қучоқлашиб кўришишдан тийилиш, жамоат жойларида тўпланмаслик, қўлларни тез-тез ва яхшилаб ювиш, тиббий ниқоб тақиш каби эҳтиёт чораларини кўришни ва санитария қоидаларга қатъий амал қилишларини сўрайди.

‼️Ўзингиз ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
To‘liq o‘qish
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ВА САМАРҚАНДДА 21 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР 2586 НАФАРГА ЕТДИ


Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар, Самарқанд вилоятида 17 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

❗️Қорақалпоғистонда соғайганларнинг барчаси узоқ масофага қатновчи юк автомашинаси ҳайдовчилари бўлиб, Россиядан Қозоғистон орқали юртимизга келган.Таҳлил натижаларига кўра, касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Ҳудудлар бўйича олидаган бўлсак, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ҳамда Самарқанд вилоятларидан 1 нафардан. Уларнинг барчаси эркак бўлиб, ёши каттаси 36 ёшда, ёши кичиги эса 23 ёшда.
Эндиликда Қорақалпоғистон Республикасида тузалганлар 122 нафарга етди, даволанаётганлар эса 9 нафарни ташкил этмоқда. Яъни, Қорақалпоғистон коронавирусдан ҳоли ҳудуд бўлишга жуда яқин турибди.
Самарқандда тузалганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (6 нафари Оқдарё туманидан, Самарқанд шаҳри ва Самарқанд туманидан 4 нафардан, Иштихон, Пайариқ ва Тойлоқ туманларидан 1 нафардан) бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Улардан 8 нафари эркак, 9 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 67 ёшда, ёши кичиги эса 2020 йилда туғилган чақалоқ. Эндиликда вилоятда соғайганлар 247 нафар, даволанаётганлар 90 нафар ташкил этмоқда.

❗️Шундай қилиб, бугун ҳозирга қадар 21 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2586 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
To‘liq o‘qish
​🔺 2020 йил 25 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3180 (+16) нафарни ташкил этмоқда.
⚠️Янги касалланиш ҳолатларининг 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида аниқланиб, улардан 3 нафари хориждан келган халқаро юк ташувчи автомобил ҳайдовчилари (улардан 2 нафари украиналик), 1 нафари чегара божхона пости ходими. 5 нафари эса Самарқанд вилоятида аниқланган. Уларнинг 4 нафари касалликка чалинганлар билан мулоқотда бўлиб юқтирган. 1 нафари эса аҳоли орасидан аниқланган. Ҳозирда эпидемиологик суруштирув ишлари олиб борилмоқда. Яна 1 нафар Тошкент вилоятида чегара божхона пости ходимида аниқланган. Қолган 6 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида қайд этилди.
❗️Айни пайтда юртимизда 2565 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган. Ҳозирда мамлакатимизда 602 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
3 нафар беморнинг аҳволи оғир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
To‘liq o‘qish