ҲОЗИРГИ КУНДА "АЁЛЛАР ДАФТАРИ"ГА ҚАНДАЙ ТОИФАДАГИ АЁЛЛАР КИРИТИЛМОҚДА ?
📃 Ҳукуматнинг 31.03.2022 йил кунги 145-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра,
➖ “Аёллар дафтари”га 30 ёшдан ошган қуйидаги хотин-қизлар киритилади:
🟢 Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар;
🟢 Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
🟢 Боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
🟢 Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;
🟢 Уй-жойга муҳтож хотин-қизлар;
🟢 Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзандлари бор эҳтиёжманд хотин-қизлар.
❗️«Аёллар дафтари» рўйхатига киритиладиган хотин-қизлар юқоридаги тоифалардан фақат биттасига киритилиши мумкин.