Гапирмайдиган келинлар
Маълумки, оилаларимизда сақланиб келаётган урф-одатлар –бу оиланинг энг муҳим қадриятларидан биридир. Урф-одатлар ҳар бир оиланинг, миллатнинг ўзига хос бўлган, асрлар давомида синовдан ўтиб сайқал топган, мукаммаллашган кўникмаларидир. 2019 йилда нашр қилинган “Оила энциклопедияси”да қадриятларга шундай таъриф берилади: ”Шундай қадриятлар ҳам мавжудки,.улар муайян бир миллат ,элат ва халқ ҳаёти, турмуш тарзи, уларнинг ўтмиши, келажаги ва яшаётган ижтимоий муҳити билан боғлиқдир.Улар миллий қадриятлар дейилади....Қадриятларни мазмун ва тусига кўра ,ижобий ёки салбий жиҳатларга ажратиш мумкин”.
Хоразм вилоятининг Хива тумани, Хива шаҳри ва Қўшкўпир туманларида ижобий маънодаги “гапирмайдиган келинлар” қадрияти мавжуд. Бу қадриятнинг асл моҳияти шундаки, янги келинлар қайнота ва қайнонаси билан овоз чиқариб гаплашмайдилар. Улар олдида овоз чиқариб гапирмаслик ҳурмат белгиси ҳисобланади. Бу ҳолат ҳар хил муддатгача давом қилиши мумкин. Қачонки, қайнота ва қайнона ўзлари бирорта совға бериб, энди гапирмай юрманг деса, келин ўша кундан гапириша бошлайди. Бу қадриятни ижобий маънода қайд қилишимиз шундаки, бу жараёнда қайнона ва қайнота келиннинг овозини йиллаб эшитмайди. Шундай ҳолатлар бўлганки, қайнота умуман умри давомида келинининг овозини эшитмай ўтиб кетган. Бир қараганда бу одат кимларгадир эриш туюлиши мумкин, лекин аслини олганда бу одат келинларни турмуш ўртоғининг ота ва онаси юзига тик қарамасликка, овозини баланд қилиб гапирмасликка яна ҳам тўғрироғи катталарнинг сўзини муҳокама қилмасликка ўргатади. Сўзим қуруқ бўлмаслиги учун битта ҳаётий воқеани келтириб ўтсам, 2018 йилда “Оила”маркази ташкил қилиниши муносабати билан иқтидорли кадрлар танлови ўтказилди. Мана шундай танлов суҳбатларида ҳурматли раҳбаримиз Д.Ташмуҳамедова Қўшкўпир туманидан бўлган аёлга: “Агар “Оила”марказида ишласангиз, ишни нимадан бошлаган бўлар эдингиз?,- деб савол берганларида ,Қўшкўпирлик бу аёл:” Бувиларимиздан мерос келаётган удумларни қайтарган бўлар эдим”,- деб жавоб беради.
Кўп ўтмай бу аёл- Матяқубова Сорабиби опа “Оила”маркази туман бўлими раҳбари сифатида Қўшкўпир туманидаги Хосиён қишлоғида бир тўйда меҳмон бўлиб , халққа шундай мурожаат қилади: - “Азиз элдошлар, мен “Оила”марказига ишга қабул қилиндим. Мен раҳбаримизга Қўшкўпирда унут бўлаётган келинларнинг қайнота ва қайнонаси билан гаплашмаслиги каби удумларимизни қайтаришга ваъда бердим, сизлар нима дейсизлар мени қўллаб-қувватлайсизми?”,-деганида барча меҳмонлар оёққа қалқиб қарсаклар билан бу ташаббусни маъқуллаганлар . Бундан кўринадики ,бу удум заминида шу ҳудудда яшовчи кишилар учун ҳеч қандай инсонни камситиш ёки ҳуқуқини чеклаш аломати сезилмайди. Аксинча, оиладаги катталарга нисбатан хурматни ва шу орқали келинларимизнинг гўзал хулқли, тарбияли эканликларини билдиради.
Мен Хива туманидаги бир аёл билан суҳбатлашдим. Суҳбат жараёнида у аёлнинг қайнонаси билан 7 йилгача гапиришмаганлиги, қайнотаси билан эса умуман гапиришиб кўрмаганлигини айтди.Ўзи келин тушириш арафасидаги бу аёлга “Қийин бўлмаганми қайнота ва қайнонангиз билан гапиришмай юриш?” - десам, бу одат уни қайнота ва қайнонасининг нима демоқчилигини сўзсиз англаб олишга ,бу инсонлар унинг учун энг ҳурматли инсонлар эканлигини англашига ёрдам берганлигини айтиб-”Мен ҳозирги кунда қўлини белига қўйиб қайноталарининг юзига тик боқиб, бор овозда бақираётган келинларни кўрганимда қийналаман”,- деб жавоб берди.