𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀 dan repost
❗️3 МАРТА ХУЖЖАТ ТОПШИРДИМ, ЛЕКИН МЕНГА БОЛА ПУЛИ ЧИҚМАЯПТИ..
❓САВОЛ: Мен икки нафар фарзандимга бола пули олиш учун уч марта хужжат топширдим, лекин менга болалар нафақаси берилмаяпти. Фарзандларим каттаси 7 ёш кичиги 4 ёшда. Эр-хотин хар иккимиз хам ишсизмиз. Нима учун бизга болалар нафақаси берилмаётган бўлиши мумкин ?
✅ЖАВОБ: Аввало болалар нафақасини олиш учун уч марта мурожаат қилган бўлсангиз Сизга нима сабабдан болалар нафақаси берилмаслигини сабаби кўрсатилган ҳолда телефонингизга СМС хабари келган бўлиши керак эди. Балки телефон рақамингиз билан боғлиқ муаммо сабаб Сизга СМС келмагандир. Майли, айнан саволингиз бўйича жавоб беришга ҳаракат қиламиз.
✏️ Сиз саволингизда эр-хотин ҳар иккимиз хам ишсизмиз деб айтяпсиз. Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, болалар нафақаси олиш учун мурожаат қилган оилада расмий давромадга эга бўлмаган шахс бўлса (Айрим истиснолардан ташқари) ўша оилага болалар нафақаси берилмаслиги кўрсатилган. Агар кичик фарзандингиз 3 ёшдан катта бўлмаганида бундай талаб Сизни ўзингизга нисбатан тааллуқли бўлмас эди, бироқ, ҳар икки фарзандингиз хам 3 ёшдан катта бўлганлиги сабабли эр-хотин ҳар иккингизга хам бу норма бирдек амал қилади. Яъни, болалар нафақаси учун топширган аризангиз ўрганилаётган вақтда Сизлар расмий даромадга эга эмасликларинг (Бирор жойда расман ишламасликларинг) учун аризангиз рад қилинаверади.
Катта эҳтимол билан Сизларга мана шу сабаб билан болалар нафақасига топширган аризангиз рад қилиняпти. Шу ҳолатни бартараф этмасангиз уч марта эмас, 13 марта ариза топширсангиз хам фойдаси йўқ. Билсангиз керак, бизда бундай нормалар бекам-кўст ишлайди. Бизда Қонунлар ишламай қолиши мумкин, лекин ўшандаям бу нормалар ишлайди..
https://t.me/mahalla_raislari