Кореяда Е-8 мавсумий ишчи бўйича ва келганларнинг ноқонуний қолиб кетишларини олдини олиш чораларини кўриш орқали кириб келувчиларни кўпайтириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сабаб:
"Мавсумий ишчи" машинага ўтириб, кечаси ҳеч кимга билдирмай қочиб кетди, “Гангвондо” вилоятидаги помидор фермаси хўжайини шикоят қилди.
Хорижий мавсумий ишчилар тизими (Е-8 визаси) 2017-йилда Кореяда қишлоқ хўжалиги ишчиларининг етишмаслиги сабабли фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий қилинган. Қишлоқ хўжалигининг қизғин мавсумида 5 ойдан 8 ойгача чет эллик ишчиларни ёллашдир. Мавсумий ишчилар сони 2022 йилдаги 12027 нафардан 2023 йили 18050 нафарга, 2024 йилда эса 39411 нафарга кўпайган.
Аммо муаммо шундаки, мавсумий ишчилар иш жойларини ташлаб, ноқонуний муҳожирга айланган ҳолатлар кўп бўлган. 2022-йилда огоҳлантирилмасдан кетган мавсумий ишчилар сони 1151 нафарни ташкил этди, бу умумий сонининг 9,6 фоизини ташкил этади. Маълум қилинишича, 2023 йили ҳам 925 киши нелегалга қочиб кетган.
Сабаби, мавсумий ишчилар кам маош ва чекланган виза муддати туфайли ноқонуний бўлишга мойил бўлади, чунки бошқа соҳаларда маош ва бошқа имтиёзлар бироз юқорироқ. Бошқа томондан, бу ишчилар маълум фирмалар ёки бошқа йўллар орқали мавсумий ишчи сифатида келиш учун кўп пул сарфлашининг сабабларидан биридир.
Тафтиш ва назорат кенгашининг маълумотларига кўра, қишлоқ хўжалигида ишчи кучи етишмаслиги йилига тахминан 44,000 дан 2032 йилда тахминан 165,000 гача кўтарилади.
Мавсумий ишчилар оқими тобора ортиб бориши муқаррар. Шу сабабли, ушбу тизимга ечим топиш учун кўриб чиқиш бошланди.Ўзбекистон учун ҳам Е-8 визаси бўйича яхши хабарлар кутиб қоламиз.
Biz sizga hamisha eng yaxshisini ravo ko‘ramiz rasmiy sahifamiz @Kareya_News