Zarnigorbegim ⚜️ dan repost
Пост тушунарсиз бўлганини ва халқчил тилда ёзишимни сўрашди
Россияга мигрантлар керак, Путинга эса уни севувчи мигрантлар кераклигини айтмоқчи бўлгандим.
Путин "кенг маънода россияликлар" деганда уни ва унинг ҳокимияти қилаётган ишларни сўзсиз қўллаб-қувватловчи одамларни назарда тутган. Ўзини кенг маънода россиялик ҳисобловчилар эса Россия қонунчилигида "соотечественники" ватандошлар, дейилади.
Путинни севувчи ватандошлар қаерда бор? Донецк, Луганск, Белорусь ва Марказий Осиё давлатларида бор. Прибалтика тарафларда Путинни севувчи ватандошлар йўқ, демак у тарафларга эътиборини қаратмайди.
Конституцияга киритилган ва бугундан кучга кирган ўзгаришлардан бири - хориждаги ватандошларни ҳимоя қилиш. Энг хатарли ўзгартириш. Демак, янги фуқаролар учун айтилган ҳудудларда мантиқли ва мантиқсиз лойиҳалар билан фаол бўлиши, босимни кучайтиришни режалаштираяпти, деб тушунинг.
Лекин ҳақиқатдан Россия иқтисодиёти учун мигрантлар зарурлигини тан олиб,бу масалани ҳал қилиш учун қонунчилик,норматив-ҳуқуқий базани қайта кўриб чиқиш режасида йўқ. Акс ҳолда 1-2 кун аввал Сovidга тест каби ҳукумат қарорлари (!), ребуссифат президент қарорлари қабул қилинмасди.
Минг афсуслар бўлсинки, ҳозирги пайтда В.Путин мигрантлар етишмаслиги муаммосини ташқи сиёсий ҳаракат стратегияси эвазига ечилади, деб ўйлаяпти. Мигрантларни "ушлаб" қоладиган ички вазиятнинг йўқлигини эса инобатга ҳам олмаяпти ёки олгиси келмаяпти.
@zarnigor1