Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Sizning qulayligingiz — bizning vazifamiz!

Kettik Travel bilan aeroportdagi noqulayliklarni unuting. Biz taklif qilamiz:
✅ Launj zonalar 40% gacha chegirma bilan — osoyishtalik va qulaylik.
✅ Eng yaxshi narxlarda aviachiptalarni qidiring.
✅ Bir necha daqiqada bron qiling.

Sayohatingizni hoziroq qulaylik bilan boshlang!
👍Tafsilotlar va bron qilish: kettik.travel

Saytga kirish

#reklama
kettik.travel


Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон уч давлатнинг давлат чегаралари туташган нуқтаси ҳудуди тўғрисидаги шартномани имзолайди. Бу ҳақда Эмомали Раҳмон бугун Бишкекда маълум қилди.

Ушбу тарихий ва рамзий ҳужжат жорий йилнинг 31 март куни Хўжанд шаҳрида уч мамлакат лидерлари томонидан имзоланади.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йили Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон ўртасида худди шундай шартнома имзоланган эди.

Бу каби ҳужжатлар моҳиятан узоқ йиллар давомида ечилмай келаётган чегара баҳсларига нуқта қўйилаётганига ишора ҳисобланади.


Шавкат Мирзиёевнинг Францияга давлат ташрифи доирасида имзоланган айрим ҳужжатлар тафсилоти:

➖Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларация;

➖Франциянинг Voltalia компанияси Ўзбекистонда қуёш, шамол станциялари ва энергия сақлаш тизимларидан иборат гибрид кластер учун электр энергияси сотиш бўйича 25 йиллик шартнома;

➖”Навоийуран” давлат корхонаси билан Франциянинг Orano компанияси ўртасида Жанубий Жонгелди конини ўзлаштириш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича битим. Лойиҳанинг инвестиция қиймати биринчи босқичда 214 млн доллар;

➖"SUEZ" компанияси билан "Сурхондарё вилоятининг ичимлик сув таъминотини модернизация қилиш" лойиҳасининг биринчи босқичи бўйича муҳим ҳужжат – Termsheet (шартноманинг асосий шартлари);

➖Ўзбекистон-Франция университетини ташкил этиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим;

➖дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан ўзаро озод қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим;

➖Тошкент трамвай тизимини амалга ошириш бўйича йўл харитаси.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қамоққа олинмаган гумонланувчиларнинг Ўзбекистондан чиқиши вақтинча чекланиши мумкин

Жиноят иши доирасида қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилмаган гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг Ўзбекистондан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаб қўйиш тартиби белгиланмоқда. Депутатлар тегишли қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.

Бош прокурор ўринбосари Шерзод Тўхтабоевга кўра, 2020-2024 йилларда қидирувга берилган шахсларнинг 89 фоизи чет элга чиқиб кетган.


Ozonda mahsulotlaringizni sotishni boshlang

Ozon O’zbekistonda jadal rivojlanmoqda va yangi sotuvchilarni hamkorlikka taklif qiladi. Ozonda muvaffaqiyatli hamjamiyatga qo’shiling va 56 million xaridorga ega bo’lish imkoniyatidan foydalaning! Bepul o’qish va tahlil qilish vositalari maydonchaga tez moslashishga yordam beradi. Bepul ro’yxatdan o’ting va bugunoq o’z biznesingizni boshlang!

Registratsiya

#reklama
seller.ozon.ru


❗️Вилоятлар марказида айрим лойиҳаларни амалга ошириш тақиқланади

2025 йил 1 майдан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида қуйидаги йўналишларда янги лойиҳаларни амалга ошириш тақиқланади:

➖ асбест, цемент ишлаб чиқариш, шлам ва шлаклар;

➖ тери-кўнчилик, паррандачилик фабрикалари;

➖ самарадорлиги юқори бўлган чанг-газ тозалаш иншоотлари билан жиҳозланмаган ҳар қандай турдаги кўмир ёқиш;

қора ва рангли металлургия заводлари, таркибида заҳарли аралашмалар бўлган ойна, заҳарли кимёвий моддалар билан ишлаш;

➖ хавфлилик даражасининг I ва II синфига мансуб чиқиндиларни
қайта ишлаш ва ёқиш корхоналари.


“ONZE PHARM” Farmatsevtik kompaniyasiga Yurist yordamchisi ishga olinadi!

Bizning kompaniyamizga yuridik hujjatlar bilan ishlash bo‘yicha tajribaga ega, mas’uliyatli va ishbilarmon Yurist yordamchisi ishga olinadi.

Majburiyatlar:
Qarzdor hamkorlar undiruvi huquqiy bartaraf etish
✅ Kompaniyaning yuridik hujjatlarini tayyorlash, tahlil qilish va yuritish
✅ Shartnomalarni huquqiy ekspertizadan o‘tkazish
✅ Mehnat qonunchiligi, fuqarolik va xo‘jalik huquqi bo‘yicha huquqiy maslahat berish
✅ Davlat organlari va sudlarda kompaniya manfaatlarini himoya qilish
✅ Kompaniyaning ichki hujjatlarini qonunchilikka muvofiqlashtirish

Talablar:
✔️ Oliy yoki o’rta mahsus yuridik ma’lumot
✔️ Shu sohada kamida 2-3 yillik ish tajribasi
✔️ O‘zbek va rus tillarini yaxshi bilish
✔️ Farmatsevtika yoki tijorat sohasidagi tajriba afzallik hisoblanadi

Biz taklif qilamiz:
⭐️ Rasmiy ishga qabul qilish
⭐️ Barqaror oylik maosh
⭐️ Professional jamoada ishlash imkoniyati

Agar siz ushbu vakansiya bo‘yicha qiziqsangiz, +99899 9505905 orqali bog‘laning!


❗️Эртага “Ташаббусли бюджет”да овоз бериш жараёни давом этмоқда

10 мартдан 2025 йил 1-мавсуми учун саралашдан ўтган лойиҳаларга овоз бериш босқичи бошланди.

Мазкур жараён 20 март соат 23:59 га қадар давом этади.


“Навоий азот” АЖда содир бўлган ёнғин бартараф этилди. Чақнаш оқибатида 1 нафар фуқаро ҳалок бўлган ва 11 нафар фуқаро тан жароҳати олган. Ҳозирда жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

ФВВ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
“Навоий азот” акциядорлик жамияти лабораториясида портлаш содир бўлган

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилишича, лабораторияда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ҳодисаси рўй берган. Натижада ёнғин келиб чиққан.

Ҳодиса жойига 10 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб бориб, ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.

ФВВ қўшимча маълумот тақдим этилишини билдирган.


Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов:

“Ҳозир бутун дунёда инвестицияларнинг кўчиши кузатилмоқда. Президентимиз саъй-ҳаракатлари билан Ўзбекистонда иқтисодиёт ривожланяпти. Очиқ ва прагматик сиёсат олиб бориляпти. Мамлакатга кўплаб сармоядорлар кириб келмоқда. Албатта, бу ривожланаётган давлат учун нормал жараён.

Қолаверса, мамлакатимизга нафақат Хитой, балки бошқа давлатлардан, масалан, Германия, Франция, Туркия, Ҳиндистон, Эрон, Саудия Арабистони, Малайзия кабилардан ҳам кўплаб инвесторлар ҳамда тадбиркорлар келиб, фаолият юритмоқда.
Шу жумладан, ўзбекистонлик тадбиркорлар ёки мигрантлар турли давлатларда, хусусан, Хитойда ҳам фаолият юритмоқда. Ҳозир дунёнинг исталган мамлакатида ўзбек маҳаллаларидан тортиб, ўзбек тилида ёзилган номлари магазин ва миллий ошхоналаригача топиш мумкин.

Хитой масаласига келсак, аҳоли сони бўйича дунёда етакчи, ҳатто Ғарбий Европа, Шимолий Америкада катта диаспоралар бор. Лекин ҳеч ким уларнинг хавфи борлиги тўғрисида гапирмайди. Шундай экан бу борада ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ. Бу ҳуддики марказлашган ҳолда учинчи томоннинг манфаати билан бошқарилаётган манипуляцион компанияга ўхшайди. Шунинг учун юртдошларимиздан провокаторларнинг турли манипуляцияларига ишонмасликни сўраймиз.

Хитой Ўзбекистоннинг тарихий ва яқин ҳамкори ҳамда стратегик шеригидир. У бизнинг ҳудудий яхлитлигимиз ва суверенитетимизни ҳурмат қилади ҳамда қатъий қўллаб-қувватлайди. Ҳатто бу бўйича алоҳида шартнома ҳам имзоланган. Яъни, бундан ваҳима кўтаришга асос йўқ.

Яна бир мисол: Ўзбекистонда таҳсил олаётган талабалар орасида ҳиндистонликлар ҳам кўпчиликни ташкил қилади. Бугунги кунда, агар адашмасам, олти минг нафардан зиёд ҳиндистонлик айнан Ўзбекистон ОТМларида таҳсил олмоқда. Лекин бу дегани Ўзбекистонни ҳиндлар эгаллаб олади, дегани эмас-ку!

Қайтараман, Ўзбекистон аввалгидек ёпиқ давлат эмас. Одамлардан бироз тоқатли бўлишни, турли хил ёлғон ёки провокацион ахборотларга учмасликни сўраймиз”.

Манба


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 11-13 март кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.


Қонунчиликка кўра, ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Агар ишни қисқартириш имкони бўлмаса (масалан, узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда) ортиқча ишлаганлик учун ходимга қўшимча дам олиш вақти берилади ёки ўша вақт учун 2 ҳисса ҳақ тўланади.


Wildberries текширув натижаларига кўра 50 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўлади

Wildberries маркетплейсининг Ўзбекистон Республикасидаги фаолияти солиқ қонунчилигидаги айрим талабларига мос келмаслиги аниқланди.

Ташкилотда солиқ аудити ўтказилиб, 2022–2024 йиллар учун бюджетга қўшимча ҳисобланган 51,2 млрд сўм (шундан, 42,8 млрд сўм ҚҚС) солиқ тўловлари тўланди.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Мудофаа вазирлиги ҳаво-десант бўлинмалари ҳарбий хизматчилари Марказий десантчилар тайёрлаш базасида машғулот ўтамоқда.


Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга Грузиянинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини қатъий қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди.


Энергетика вазирлиги 6 март куни соат 09:00дан эътиборан барча ҳудудларда метан заправкалар фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилишини маълум қилди.


Ректорлар талаба ва ёшларнинг коррупцияга қарши лойиҳалари, стартап ва инновацион ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизимини йўлга қўйиши зарур — Президент


❗️Хизмат транспортида юришни кескин қисқартириб, маҳаллий автомобиль ва мебелдан фойдаланишга ўтиш зарур — Президент


Бундан буён секторлар фаолияти билан прокурор, ички ишлар ва солиқ шуғулланмайдиПрезидент.

Уларнинг ўрнига эндиликда Бош вазир ўринбосарлари ўзига тегишли соҳалар билан ўз кучи ва тизими билан шуғулланиши белгиланди.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.