КОНИМЕХ_ТУМАНИ_ҲОКИМЛИГИ

@konimex_tumani_axborot_xizmati Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat
Indeksga qo‘shilgan
24.12.2019 01:05
reklama
Telegram Analytics
TGStat хизмати янгиликларидан бохабар бўлиш учун обуна бўл!
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
TGAlertsBot
Каналингиз репостлари ва эсловлари ҳақида хабар беради.
466
ta obunachilar
~210
1 ta e’lon qamrovi
~2.2k
kunlik qamrov
~11
ta e’lon 1 kunda
45.1%
ERR %
0.27
iqtibos olish indeksi
@konimex_tumani_axborot_xizmati iqtibos olgan kanallari
Huquqiy axborot
23 May, 02:10
Huquqiy axborot
21 May, 20:16
67 studio
67 studio
18 May, 13:37
"NAVOIYAZOT" АЖ
15 May, 02:10
15 May, 02:07
Poytaxt Bank
15 May, 02:07
«Orient Finans» XATB
15 May, 02:07
Ipak Yuli Bank
15 May, 02:07
АКБ «Hamkorbank»
15 May, 02:07
Turonbank
15 May, 02:07
MIKROKREDITBANK
15 May, 02:07
Bank va Mijoz
15 May, 02:07
Suv xo‘jaligi vazirligi
11 May, 11:46
Sirdaryo_press
7 May, 06:32
Huquqiy axborot
6 May, 11:11
Huquqiy axborot
6 May, 11:11
Huquqiy axborot
6 May, 09:08
Samarqand viloyati hokimligi
6 May, 09:04
Bank va Mijoz
5 May, 10:18
Huquqiy axborot
5 May, 09:44
Huquqiy axborot
5 May, 07:32
Dori-Darmon | Rasmiy
5 May, 07:25
Bosh prokuratura
3 May, 11:01
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
❗️ Ўзбекистон фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди (2020 йил 1 сентябрдан кучга киради).

⏳ Унга кўра, фуқаро янги яшаш жойига келган кундан эътиборан 15 кун ичида миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари (МваФРБ), Давлат хизматлари марказлари (ДХМ) ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтишлари шарт (ҳозир 10 кун муддатда).

🔺 ДХМлар ва ЯИДХП орқали рўйхатнинг 1, 6 ва 7-бандларига мансуб фуқаролар доимий рўйхатдан ўтишлари мумкин.

🏢 Доимий рўйхатга олиш учун ариза берувчи МваФРБга мурожаат қилади ва белгиланган ҳужжатларни тақдим этади.

🔎 Фуқаро ҳақидаги маълумотлар автоматик тарзда тегишли маълумотлар базаларидан текширилади.

🎫 Мурожаат қилинган куннинг ўзида фуқаронинг паспортига аввалги доимий рўйхатини бекор қилинганлиги тўғрисида штамп босилади ва фуқаронинг хоҳишига кўра доимий рўйхатга олинганлиги ҳақида QR-CODE билан ҳимояланган қайд варағи тақдим этилади.

⏰ Яъни, рўйхатга олишни расмийлаштириш учун 1 кун талаб этилади (ҳозирда 3 кун).

Каналга уланиш: 👇
@konimex_tumani_axborot_xizmati
To‘liq o‘qish
☀️ Бугун Ўзбекистон ҳудудида Эрон томондан иссиқ ҳаво киришига сабаб бўлган юқори барик ўркач (баландликдаги юқори босимли қатлам) таъсири сақланиб туради.

😎 Бутун республика бўйича об-ҳаво очиқ бўлади. Кундузги ҳарорат 36-39 даражани ташкил қилади, шимолий ҳудудлар ва чўл зонасида айрим жойларда 40-41 даражагача етади.

Баландликдаги юқори босимли қатлам ҳафтанинг охиригача мамлакатмиздаги об-ҳаво шароитларига таъсир қилади. Об-ҳаво асосан кам булутли бўлади. Республиканинг шимоли ва чўл зоналарида 27-28 май кунлари шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин

Каналга уланиш: 👇
@konimex_tumani_axborot_xizmati
To‘liq o‘qish
Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги ноқонуний миграцияга қарши курашишда ҳамкорлик тўғрисидаги Ҳукуматлараро битим кучга кирди

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг 2019 йил 15 апрель куни Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида ноқонуний миграцияга қарши курашишда ҳамкорлик тўғрисидаги Битим 2020 йил 22 майдан кучга кирди.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/konimex_tumani_axborot_xizmati
To‘liq o‘qish
⚠️Бугун касаллига тасдиқланган 49 нафар беморнинг 5 нафари хориждан келган, 8 нафари карантин муассасаларидан, 36 нафари эса аҳоли орасидан аниқланган.

❗️Айни пайтда 3164 нафар касалликка чалинган беморлардан 2565 нафари бутунлай соғайди.

❗️Ҳозирда эса юртимизнинг 7 ҳудудидаги даволаш муассасаларида 586 нафар бемор даволанмоқда.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/konimex_tumani_axborot_xizmati
To‘liq o‘qish
​​🔺 2020 йил 24 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3164 (+14) нафарни ташкил этмоқда.

⚠️Янги касалланиш ҳолатларининг 8 нафари Самарқанд вилоятида, 2 нафари Тошкент вилоятида, 4 нафари эса Карантин марказида (Қозон – Тошкент йўналишидаги чартер рейс билан келган ва карантинга олинган) аниқланди.

❗️Айни пайтда юртимизда 2565 (+33) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, соғайганларнинг 13 нафари Тошкент шаҳридан, 12 нафари Самарқанд вилоятидан ҳамда яна 8 нафари Навоий вилоятидан.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 586 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/konimex_tumani_axborot_xizmati
To‘liq o‘qish
«Касалланиш ҳолатлари шу темпда ўсса, қатъий карантин қайтади» — Вазирнинг биринчи ўринбосари билан суҳбат

Каналга уланиш: 👇

https://t.me/konimex_tumani_axborot_xizmati
Навоий вилоятида коронавирус юқтириб олганлар сони олти нафарга ошди. @navoiuz_official
https://t.me/konimex_tumani_axborot_xizmati
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА АҲОЛИ ОРАСИДА КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНИШЛАР СОНИ ОРТМОҚДА

Мамлакатимизда сўнгги кунларда карантин қоидалари босқичма-босқич юмшатилиб, ҳудудлар

🟢 “яшил”,
🟡 “сариқ”
🔴 “қизил”

тоифаларга ажратилган ҳолда иқтисодий ҳаётни фаоллаштириш, аҳолининг эркин ҳаракатланиш имконияти яратилмоқда. Аммо карантин тадбирларининг бирмунча юмшатилганидан тўғри хулоса чиқариб, ҳамиша ҳушёр бўлишимиз лозим.

❗️Чунки, ҳамон юртимизда коронавирусни юқтирганлар аниқланмоқда. Жумладан, бугун кун давомида коронавирус инфекцияси аниқланганлар 61 нафарни ташкил қилмоқда. Хавотирли жиҳати, улардан 39 нафари аҳоли орасида қайд этилган бўлса, улардан 24 нафари Самарқанд, 15 нафари эса Навоий вилоятларига тўғри келмоқда. Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.

❗️Айни пайтда Навоий вилоятида 66 нафар коронавирусга чалинган беморлар қайд этилиб, уларнинг барчаси ушбу ҳудудда касалликка чалинган, уларнинг орасида хориждан келганлар йўқ. Шундан 2 нафари соғайган бўлса, қолган 64 нафари даволанмоқда (инфографикага қаранг). Навоий вилояти бор йўғи 3 фоиз соғайиш кўрсаткичи билан касалликдан даволаниш бўйича мамлакатимизда энг сўнгги ўринда бормоқда. Ваҳоланки, юртимизда соғайиш кўрсаткичи 81 фоиздан ошган.

Карантин қоидаларига қатъий риоя этилмаганлиги оқибатида вилоятда сўнгги икки ҳафтада касалликка чалинганлар сони кескин ошди. Мисол учун, 20 май куни 17 нафар, 21 май куни 5 нафар қайд этилган бўлса, бугун соат 10.00 ҳолатига яна 15 нафар фуқарода касаллик тасдиқланиб, вилоятда сўнгги уч кунда вирус юқтирганлар 37 нафарга кўпайди. Касаллик тарқалишининг асосий ўчоғи Зарафшон шаҳри бўлиб турибди.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Навоий вилояти, шунингдек, бошқа коронавирус инфекциясига чалинганлар аниқланаётган бошқа ҳудудларда карантин қоидаларини кучайтириш, Миллий гвардия, Мудофаа ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамда маҳаллий хокимлик вакиллари билан биргаликда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, беморларни самарали даволаш ҳамда карантиндаги фуқароларни тиббий кузатувга олишни янада самарали йўлга қўйиш борасида изчил фаолият олиб борилмоқда.

⛔️Айни ҳолатда нафақат Навоий ёки Самарқанд вилоятлари, балки юртимизнинг барча ҳудудларидаги аҳоли ҳам хушёр бўлишлари, бундан тўғри хулоса чиқаришлари талаб этилади.

‼️Соғлиқни сақлаш вазирлиги, яна бир бор, карантин қоидаларига, жумладан, ижтимоий масофани сақлаш, жамоат жойларида тўпланмаслик, қўлларингизни тез-тез ва яхшилаб ювиш, қўлни кўкракка қўйиб саломлашиш, тиббий ниқоб тақишда давом этиш каби қоидаларга қатъий амалга қилишларингизни сўрайди.

⚠️ Шунингдек, муборак Рамазон ҳайити байрами арафасидамиз. Ушбу муқаддас кунда гуруҳ-гуруҳ бўлиб, хонадонма-хонадон юришларни чеклаш, турли маросимларни ўтказмасликни қатъий сўраб қолади. Чунки атрофимизда касалликка чалинганлар йўқлигига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Демак, сиз ҳам касалликка чалинишингиз, уйга келиб, оила аъзоларингизга юқтиришингиз эҳтимоли катталигини асло унутманг. Бу эса жуда жиддий оқибатларга сабаб бўлиши мумин.

❗️Коронавирус юқтириб олишнинг эҳтимолий хавфидан ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Каналга уланиш👇👇
https://t.me/konimex_tumani_axborot_xizmati
To‘liq o‘qish
ИБРАТ🗒

​​✍Ўз ГУНОҲларини дафтарчасига "ЁЗИБ" борган болакай!

Суриядаги бир жангдан сўнг шаҳидларнинг таналарини қидириб юриб мусулмонлар, ўн
олти ёшлар чамасидаги бир ўсмир боланинг танасига дуч келдилар. Улар у боланинг чўнтагидан кичик бир ён дафтарчани топиб олдилар.
Маълум бўлишича, болакай
ўзининг ҳафта давомида қилган гуноҳларини дафтарчасига ёзиб борган экан. Агар бу ёзган нарсаларини гуноҳ деб аташ мумкин бўлса...

ДУШАНБА: Таҳорат қилмасдан ухлаб қолдим...

СЕШАНБА: Овозим борича бақириб кулиб юбордим...

ЧОРШАНБА: Хуфтонни бироз шошиб ўқидим...
ПАЙШАНБА: Футбол ўйнаётганимизда мен гол урдим ва шунда ўзимдан ғурурланиш ҳис қилдим...

ЖУМЪА: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга 1000 марта САЛОВОТ айта олмадим. 700 та бўлиб қолди.

ШАНБА: ...
ЯКШАНБА: Эрталабки зикрдан машғул бўлиб қолдим...

Биз эса қилаётган ишларимизнинг ичида қайси бири гуноҳлигини ҳам СЕЗМАЙ умримизни ўтказиб юборябмиз...

Каналга уланиш👇👇
https://t.me/konimex_tumani_axborot_xizmati
To‘liq o‘qish
АРАФА КУНИ АЙТИЛАДИГАН ЭНГ ЯХШИ ДУО!

➖Росулуллоҳ ﷺ айтдилар: «Дуонинг энг яхшиси арафа кунида қилинган дуодир. Мен ва мендан илгари ўтган пайғамбарлар дуода айтган энг яхши сўзлари:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

➖«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шай`ин қодийр»

➖Аллоҳдан ўзга (барҳақ) илоҳ йўқ. У ёлғиз, шериксиз. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уники ва У барча нарсага қодир.

Имом Термизий ривояти

Яқинларингизга улашинг!!!

Каналга уланиш👇👇
https://t.me/konimex_tumani_axborot_xizmati
To‘liq o‘qish
Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қарорга кўра, мудофаа ва ҳуқуқ тартибот органларининг тадбирлари ҳамда уларга Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурида кўзда тутилган жами 1,150 трлн сўм миқдоригача бўлган бюджет маблағлари мақбуллаштирилади.

✅ Мақбуллаштириладиган маблағлар қуйидагиларга йўналтирилади:

👉 2020 йилда Президент топшириқларига мувофиқ ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича харажатлар ҳисобидан қуйидагиларга ажратилган маблағлар ўрнини қоплаш учун:

Президентнинг Ф–5569-сон фармойишига асосан Сирдарё вилояти маҳаллий бюджетига ажратилган маблағ;

Президентнинг ПҚ–4581-сон қарорига асосан 2019 йил 1 декабрга қадар хусусий шериклар томонидан нодавлат боғчаларни ташкил этиш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари 25 фоиздан кам бўлмаган ҳажмда бажарилган давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар бўйича кредитларни молиялаштириш учун ажратилган маблағ;

Ҳукуматнинг 950-сон фармойишига асосан фуқаролар ва тадбиркорларга тегишли ер участкалари олиб қўйилиши ҳамда кўчмас мулк объектларининг бузилиши оқибатида етказилган зарар миқдори бўйича вужудга келган қарздорликни қоплаш учун Жиззах, Тошкент, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона вилояти ҳамда Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига ажратилган маблағ;

Президентнинг ПФ–5953-сон Фармонига асосан янги ташкил этиладиган кичик саноат зоналарига барча зарур инфратузилмаларни етказиб бериш учун кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияларига ажратилган маблағ;

👉 Президентнинг Ф–5567-сон фармойишига асосан Бухоро вилояти маҳаллий бюджетига маблағ ажратиш (шу жумладан, олдин ажратилган маблағ ўрнини қоплаш) учун;

👉 Президентнинг ПҚ–4700-сон қарорига мувофиқ ер майдонларини фойдаланишга киритиш мақсадида туман бюджетларига ажратилган маблағ.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/konimex_tumani_axborot_xizmati
Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар Сардобада ҳодисасидан жабрланганларни уй-жой билан таъминлаш ва инфратузилмани тиклаш учун 100 млн доллар ажратилади “Сардоба сув омбори“ тўғонида юзага келган фавқулодда ҳодиса оқибатида жабрланган фуқароларни манзилли қўллаб-қувватлаш ва инфратузилмани тиклаш чора-тадбирларини молиялаштириш тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4722-сон, 21.05.2020 й.) қабул қилинди. 💰Қарорга мувофиқ, Сардобадаги фавқулодда ҳодисадан зарар кўрган фуқароларни уй-жой билан таъминлаш ва инфратузилмани тиклаш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан қайтариб бермаслик асосида Давлат бюджетига 100 млн доллар эквивалентидаги маблағлар ажратилади. 🔻 Ушбу маблағлар, тегишлича вазирлик ва идораларга талафот кўрган ҳудудларда йўл-транспорт инфратузилмасини, тоза ичимлик суви ва канализация тизимларини, ижтимоий соҳа объектлари в.б. ларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари учун йўналтирилади. 🏠 Шунингдек, маблағлар Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида уй-жойи бузилган ва яшаб бўлмайдиган аҳволга…
To‘liq o‘qish
Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини молиялаштиришга
доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"
Президент қарори (ПҚ–4720-сон, 20.05.2020 й.) қабул қилинди.

💰Қарорга мувофиқ, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан қўшимча равишда 100 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар қуйидаги ваколатли банкларга ажратилади:

“Агробанк” АТБга – 40 миллион АҚШ доллари эквивалентида;

• АТ Халқ банкига – 30 миллион АҚШ доллари эквивалентида;

• “Микрокредитбанк” АТБга – 30 миллион АҚШ доллари эквивалентида.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/konimex_tumani_axborot_xizmati
To‘liq o‘qish
​​​​​​🔺 2020 йил 22 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3036 (+8) нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 6 нафари Навоий вилоятида, 1 нафари Тошкент вилоятида аниқланган бўлиб, инфекция юқтирган яна 1 нафар фуқаро эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси ҳисобланади. Касаллиги қайд этилганларнинг 7 нафари аҳоли орасидан аниқланди. Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.

Юртимизда 2492 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Ҳозирда мамлакатимизда даволаниш кўрсаткичи 82 фоизни ташкил этмоқда.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/konimex_tumani_axborot_xizmati
To‘liq o‘qish
Мактаб ўқитувчилари юритиши лозим бўлган ҳужжатлар сони қисқаради

✍️ “Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома”га ўзгартириш киритилмоқда

✅ Бунда умумтаълим мактабларининг ўқитувчилари томонидан юритиладиган ҳужжатлар сонини 3 тадан (синф журнали, йиллик тақвим-мавзуий режa, кундалик дарс ишланмалари (конспект) дафтари) – 1 тагача (синф журнали (босма ёки электрон) қисқартириш кўзда тутилмоқда.

📈 Ушбу ўзгартиришлар ўқитувчиларнинг педагогик юкламасини оптималлаштириш, уларни асосий юкламадан ташқари бошқа ҳисобот ва ортиқча қоғозбозликдан озод қилиш ҳамда дарс ўтиш сифати ва мазмунига кўпроқ вақт ажратиши учун шароит яратади.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/konimex_tumani_axborot_xizmati
To‘liq o‘qish
‼️ "Сардоба иши" бўйича икки шахс қамоққа олинган

🛡 Бу ҳақида Бош прокуратура Ахборотхизмати хабар бермоқда.

❌ Хабарда айтилишича, “Сардоба” сув омбори билан боғлиқ жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳозирда жиноят иши бўйича 2 нафар шахс гумонланувчи тариқасида ишга жалб қилиниб, уларга нисбатан "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилган.

▶️ Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмаслиги, тергов ҳаракатлари давом этаётгани маълум қилинган.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/konimex_tumani_axborot_xizmati
To‘liq o‘qish
Уй-жойга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашнинг янги тизими жорий этилади

🏗 Жорий йилда Андижон вилоятида 6 196 та – ўтган йилгига нисбатан 2 баробар кўп уйлар қурилмоқда.

❗️ Давлатимиз раҳбари уй-жойга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиб, Андижон вилоятида 819 та оилага субсидия ажратиш зарурлигини таъкидлади.

Бу йил 642 километр автомобиль йўли, 85 километр ичимлик суви тармоқлари қурилиши ва таъмирланиши белгиланди.

🎓 Таълим сифатини яхшилаш, ўқувчиларни 7-синфдан қизиққан касбига йўналтириш бўйича кўрсатмалар берилди. Бу келгусида уларнинг бандлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади.

➖ Мени энг кўп ўйлантирадиган масала – ёшлар ва хотин-қизлар. Уларга эътибор, кўмак керак. Билими, қўлида касб-ҳунари бўлса, ҳаётда ўз ўрнини топиб кетади, дунёқараши ҳам бошқача бўлади. Ота-онаси, оиласи ҳам давлатдан рози бўлади, – деди Шавкат Мирзиёев.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/konimex_tumani_axborot_xizmati
To‘liq o‘qish
Биласизми

Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари қўллаб-қувватланади

Батафсил ушбу ролик орқали танишинг

Конимех туман адлия бўлими

Каналга уланиш👇👇👇
@konimex_tumani_axborot_xizmati
Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Бирламчи бозордан уй сотиб олганда тўланадиган 5 фоизлик ставка бекор бўлди

“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” Қонун (ЎРҚ-619-сон, 20.05.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

❎ Киритилган ўзгартишларга кўра, Ўзбекистонда доимий яшовчи ва республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга бўлган Ўзбекистон фуқаролари томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида янги қурилган кўчмас мулк сотиб олинганда мол-мулкнинг олди-сотди шартномаларини тасдиқлаганлик учун шартнома суммасининг 5 фоизи миқдордаги давлат божининг алоҳида ставкаси чиқариб ташланди.

Каналга уланиш👇👇👇
@konimex_tumani_axborot_xizmati
To‘liq o‘qish