Водий бозор dan repost
Биздаги маълумотларга кўра, Андижон вилоятида ҳар бир оилани тадбиркор қилиш бўйича дастур ижросига аллақачон 90 миллиард сўмдан ортиқ маблағ молиялаштирилган❗️
Аммо муаммо шундаки, ушбу маблағларнинг катта қисми мақсадсиз сарфланган ва сарфланмоқда. Айтишларича, дастур қоидаларига кўра банклар аввал бўлажак тадбиркорларни камбағаллар, кам таъминланганлар орасидан қидиришди, камбағаллар эса кредит олишни истамади, кейин эса ҳокимият органлари-ю, Тошкентда келган кураторларнинг "давай-давайи" ортидан кредитлаш туйнуклари-ю, эшиклари ланг очиб юборилди.
Уддабуронлар бир оилада беш-олти кишигача ҳар бир киши учун 17 млн.дан олаяпти ва маблағлар асосан уй, автомобиль сотиб олишга сарфланаяпти.
Банкирларнинг ҳазиллашиб айтишларича, Андижонда одамлар автокредит олмай қўйган. Учта имтиёзли кредит олсангиз, 52 млн сўм бўлади, ойлик тўлови эса бор-йўғи 303 минг сўм. Айримлар эса 2-3та кредит олиб, бу пулни ипотека кредитининг дастлабки взносига ишлатаяпти. Қисқаси, ҳеч қанақа тадбиркорлик йўқ. Спекуляция, хуллас.
Мазкур пост кўпчилик ўйлаётганидек шўринг қурғур банкирларни яна бир бор сабаб-бесабаб муттаҳам қилиш мақсадида қайдга туширилмади.
Мақсад аҳолини ёппасига тадбиркор қилиш Дастури бозор қоидалари ва принциплари асосида ташкил этилмаганлигини, иқтисодиётни топшириқлар-у, директивалар орқали бошқариб бўлмаслигини, ижтимоий ҳимоя байроғи остида озиқланадиган қатлам ҳамиша бошқа олғир тоифалар бўлишини юрт оғаларига эслатиш ва кеч бўлмасдан туриб бунга зарур ислоҳлар киритиш эканига эътибор қаратиш.
Зеро ҳозир, шу кунларда дастур бўйича кредитлаш механизми ва жараёни танқидий қайта кўриб чиқилмаса, ура-урачиликка чек қўйилмаса, охир-оқибатда яна банкирлар жувонмарг бўлади, ёмонотлиқ ва айбдор бўлади камида.
Манба: Давлетовуз
👉 @vodiybozor