ЎзЛиДеП арзон ПиАр йўлини танлаб, «Миллий тикланиш» қармоғидаги хўракка тутилди
Ижтимоий тармоқларни кузата туриб, шахсан менда бир нечта савол пайдо бўлди:
1. Тушунишимча, сиёсий жараёнларда одамларнинг сочи узун ёки калта, этаги узун ёки қисқа, рўмолли ёхуд рўмолсиз деб ажратишни ЎзЛиДеП бошлаб бердими?! Ахир бунақа майдалашадиган даражадан ўтиб кетмаганмизми?! «Инсон ҳуқуқлари» деб, оламга жар солган Кушербаев жаноблари қаерда қолди(лар)? Ёки яна беш йиллик «тинч жой»га «эсон-омон» етишиш йўлида, виждонни ҳам еб қўйдиларми? Виждон гўшт эмас-ку ахир! Ишончим комил, «дўстлар бу нотўғри иш, инсон ҳуқуқлари бор бу ерда» деган бўлишлари керак... Қулоқ солишмаган.
2. ЎзЛиДеПга «ўхшаган» партиялар учун инсоннинг ташқи кўринишидан кўра, унинг қалби устувор эмасми?! Ёки митингларидаги баъзи артистларнинг кийиниши бинойидекми? Фактлар бор «ташлавор, кўрайлик-чи» десангиз, анаққиса...
3. Бордию ЛиДеП тадбирида худди шундай бошқа миллат вакиллари қатнашса, уларни «этагинг калта экан» деб ҳайдаб юборадими?!
4. Ва доимгидек мен учун қизиқ: Бундай арзон тарғиботга ЎзЛиДеП томонидан қанча тадбиркор ёки фермер(нинг пули) жалб қилинди экан?! Ёки халқнинг ғазнаси ҳисобиданми яна?
5. Борингки, бу сайловда ҳам ЎзЛиДеП парламентда кўп жойни банд қилди (тавба қилдим), кейин нима бўлади? Мамлакатдаги шу тарзда кийинадиганларнинг аҳволи не кечаркан? Ажратиладими бир томонга?! Ахир улар ҳам орамиздаги одамлар-ку!
Савол кўп, мободо жавоб берадиганлар топилса...
P.S.: Ҳа айтганча, сарлавҳада «хўрак» сўзини бежиз ишлатмадик. Одатда хўрак балиқларга ташланади. Балиқ гўшти ҳам инсонларга фойдали. Яна гўштми?!
👉@Bayonoff
@kojven_andijon