Вилоят раҳбари Қўрғонтепа тумани Қорасув массивининг “Муҳаммад” фермер хўжалигида бўлди.
Вилоятимизнинг шимолий ҳудуди ҳисобланган Қўрғонтепа туманида пахта йиғим-терими бошқа туманларга нисбатан сал кечроқ бошланди. Фермер хўжалигининг жами 20 гектар майдонда пахта ҳосили бўлиб, шу кунга қадар жами 9 гектар майдондаги ҳосил териб олинди. Яна 11 гектар майдонда биринчи терим ҳосили мавжуд. Хўжалик давлатга пахта сотиш режасини 12 октябр кунига бажаришни режалаштирган. Вилоят раҳбари теримчиларни ҳолидан хабар олиб, теримчи опа-сингилларимизни рағбатлантирувчи совғалари билан тақдирлади.
Маълумот учун Қўрғонтепа туманида жами 77 та отрядлар шакиллантирилган бўлиб, тумандаги жами 5976 гектар майдондаги ҳосил қўл терими кучи билан, 2100 гектар пахта ҳосили эса тумандаги мавжуд 17 дона пахта терим машиналари ёрдамида териб олиш режалаштирилган. Туманда пахта йиғим-теримига жами 16483 нафар теримчилар ва 152 та қишлоқ хўжалиги техникалари, трактор тиркамалари жалб этилган.
Бир кунда давлатга 4.02 % дан пахта сотаётган Қўрғонтепаликлар, шу кун ҳолатига йиллик режани 87.4 % га бажардилар. Туманда яна 1385 гектар биринчи терим ҳосили мавжуд.
Хирмонингизга барака, азиз Қўрғонтепаликлар!
www.andijan.uz
------------
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube