Китоблар маскани


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: ko‘rsatilmagan



Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳрида жойлашган Қишлоқ қурилиш банки ходимлари ва мижозлари иштирокида китоб ярмаркаси


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Ассалому алайкум! Барча юртдошларимизни Ийд қурбон айёми билан муборакбод этамиз!




Тарих. Ўзбекистондаги китоб бозори (1909 йил)


#ҲИКМАТ

Одамларга ҳар қандай яхшиликни раво кўринг, шунда қалбингиз шод юради.

Ўкинма китобидан

@fitratuz


#лайфхак

Болалар китоб ўқимаяпти. Жаҳлим чиқиб уйдаги вай-файнинг паролини ўзгартириб қўйдим. 2 ҳафта ялинишлар бефойда. Охири ўғлим масаланинг бошқача ечим йўлларини излай бошлади ва топди!

Ҳар бир ўқиб тугатган китоби эвазига паролнинг 1 та белгисини берадиган бўлдим.

Парол 7 белгидан иборат, демак, 7 та китоб ўқийди камида! Ажойиб!

Бу ечимни ўзи топиб таклиф қилгани қувонтиряпти ҳаммадан.

Фойдаланинг!

@shahnozxon


1. Бола миясининг 90% унинг 3 ёшига қадар ривожланиб бўлади. Шу даврда болага китоб ўқиш мия ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.

2. Уч ёшлик боланинг сўз бойлигига қараб у 3 синфда "ўқиш"дан неча баҳо олишини олдиндан билса бўлади.

3. Кунига 15 дақиқа давомида болага китоб ўқиб берилса, у 1 йил мобайнида 1 миллионга яқин янги сўзни эшитган бўлади.

4. Биринчи синф китобларини ўқий олмаган бола, кейинчалик 4 синф китобларини ҳам ўқий олмайди.

5. Мактабгача ёшдаги болаларга кўп китоб ўқилган бўлса, улар 1-синфга қадар бошқаларга нисбатан тезроқ алифбени ўрганади, 20 гача санай олади ва ўз исмларини ёза олади.

6. Боланинг мактаб ёшигача бўлган даврида ота-онаси билан китоб ўқиши, уни мактаб даврида китобга қизиқувчанлиги ошишига олиб келади.

7. Ёшлигидан китоб ўқишга одатланган болада тил нуқсонлари, гапиришда қийинчиликлар бўлиши кам намоён бўлади.

8. Ўқиш бошқаларнинг ҳиссиётларини тушунишга ёрдам беради.

9. Ўқиш боланинг билимлари асосидир.

10. Китобдан олинган маълумот телевизор, интернет ва радиодаги қабул қилинган маълумотдан кўра кўпроқ мияга ижобий таъсир қилади. Ундан ташқари китоб ўқиш зеҳнни чархлаб, бола диққатини бир жойда узоқ вақт ушлай олиш қобилиятини кучайтиради.

11. Статистикани кўрсатишича, мактабгача ёшдаги болаларга ота-она китоб ўқиб берса, китобга бўлган қизиқиш 100% бўлади. Тўртинчи синфга келиб китобга бўлган қизиқиш 54%гача тушиб кетади. Бунинг сабаби, бола билан ота-она бирга ўқимаслигида экан.

12. Китоб тили адабий ва чиройлидир.

13. Китобни қизиқиш ва иштиёқ билан болага ўқиб бериш, кейинчалик унда китобга меҳр уйғонишига олиб келади.

14. Телевизордаги берилаётган "луғат"дан кўра китобда берилаётган матндаги "луғат" икки баробар кўпдир.

15. Уйда 6-8 ёшли болаларга ота-онаси китоб ўқиб бериш даврини болаларнинг бири китобни севганлари учун хуш кўрсалар, бири ота-онаси билан ажойиб вақт ўтказаётганлари учун яхши кўрар эканлар.

https://t.me/dba_uz


AOKA - Rasmiy kanali dan repost
​​МИБ директори ўринбосари: "Ходимларимиз бирорта бадиий китоб ўқимаса, имтиҳондан ўтказилмайди"

Аввал хабар берилганидек, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ходимлари ва журналистлар иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Тадбирда МИБ тизимидаги ходимларнинг малакасини ошириш масаласига тўхталиб ўтилди. Маълум қилинишича, туман ёки бошқа бўлим раҳбарлари белгиланган аттестациядан ўтаётган вақтда биринчи бўлиб “Сиз қайси бадиий китобни ўқигансиз?” мазмунидаги савол берилади.

“Агар ходим маълум вақт ичида бирорта бадиий китоб ўқимаса, берилган саволларга жавоб бера олмаса, у имтиҳондан ўтказилмайди, — МИБ директори ўринбосари Содиқжон Бердиалиев. — Бошқатдан тайёрланишига тўғри келади. Бундан ташқари, ватанпарварлик руҳида ёзилган халқ оғзаки ижоди намуналаридан саволлар берамиз. Ватани учун жон фидо қилган ҳақиқий ватанпарвар бўлган жадидчилар ҳаётини ўрганишга мажбур қиламиз. Бизга ватанпарвар ходимлар керак. Улардан ватанпарварлик руҳида ишлашни талаб қиламиз”.

Мулоқот давомида ходимларни ватан ва халқ дардида яшашга ундаш учун олиб бориладиган тарғибот ишлари фақат имтиҳонлар доирасида чекланиб қолмаслиги, бу борада бошқа амалиётлар ҳам йўлга қўйилгани таъкидланди.

“Ўзбекистоннинг исталган чеккасида жойлашган МИБ биносига кирсангиз, ҳазрат Алишер Навоийнинг қуйидаги жумласига дуч келасиз:

Кимки бир кўнгли бузуқни хотирин шод айлагай,
Онча борким Каъба вайрон бўлса обод айлагай,

— деди Бердиалиев. — Нима учун бу ҳикматни биз ўша ерга ёзиб қўймоқдамиз. Ходимларимиз доимий равишда халқ билан ишлайди. Бизга доим қийналган ва ёрдамга муҳтож инсонлар келади. Уларнинг дардини эшитиб ёрдам қилсак, шунчалик катта савобга эга чиқамиз”.


Ассалому алайкум каналимизнинг содиқ аъзолари. Айрим сабабларга кўра каналимиз фаолияти вақтинча тўхтаб қолди. Тез кунда янгиликларни кутинг.






Ассалому алайкум азизлар! Ойлар султони Рамазон муборак бўлсин! Юртимиздан тинчлик, барака аримасин!


23 апрель – Бутунжаҳон китоб ва муаллифлик ҳуқуқлари куни. 1995 йилнинг 15 ноябрь куни ЮНЕСКО Бош конференцияси 28-сессиясида резолюция қабул қилди. Унга кўра, 1996 йилдан бошлаб ҳар йили 23 апрельда Бутунжаҳон китоб ва муаллифлик ҳуқуқлари куни нишонланади.
————
23 апрель - Всемирный день книги и авторского права. Вполне естественно, что проходившая в 1995 году в Париже Генеральная конференция ЮНЕСКО решила отдать в этот день дань уважения книгам и авторам, призывая всех, и особенно молодежь, находить удовольствие в чтении и уважать незаменимый вклад тех, кто содействовал социальному и культурному прогрессу человечества. Тогда и был учрежден Всемирный день книги и авторского права.


#kunhikmati
Китоблар жонсиз, аммо содиқ дўстлардир. Гюго
Янги кун муборак бўлсин!


AOKA - Rasmiy kanali dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
«Китобхонлик бизни бирлаштиради!»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги 23 апрель, “Халқаро китоб куни» муносабати билан
1 апрелдан 23 апрелга қадар
Ўзбекистон бўйлаб «Китобхонлик бизни бирлаштиради» хайрия акциясини эълон қилади!

Сиз бу хайрия акциясида иштирок этишни хоҳлайсизми?
Бу жуда осон!

Бунинг учун китоб жавонингиздаги қизиқарли китобларни ўзингиз таҳсил олган таълим даргоҳига олиб келинг ва бу жараённи албатта ижтимоий саҳифангизга #kitobulash ҳештеги билан жойлаштиринг!

Хайрия акциясида иштирок этинг ва юртимизда китобхонлик, мутолаа маданиятининг ошишига ўз ҳиссангизни қўшинг!
Унутманг, энг яхши совға бу — китобдир.


Ўзбекистон Республикасининг Давлат солиқ хизмати тўғрисидаги Қонунига ўзгартириш киритилди

Унга кўра,
солиқ хизмати органларига солиқ тўловчи қайд этилган манзилда бўлмаган, шунингдек солиқ ҳисоботи ва молиявий ҳисобот, камерал назорат натижалари бўйича тафовутларнинг асосларини белгиланган муддатларда тақдим этмаган ҳолларда банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш ваколати берилди (илгари суд тартибида чоралар кўрилган).
Манба: @huquqiyaxborot

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/adolatmarkazi


“Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони тўғрисида низом тасдиқланди

Ҳукумат қарори (240-сон, 22.03.2019 й.) билан “Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони тўғрисида низом тасдиқланди. Бу ҳақида "Ҳуқуқий ахборот" канали маълум қилди.

Низомга мувофиқ, кўкрак нишони билан давлат органлари ходимлари аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишдаги хизматлари учун тақдирланади.

Давлат органлари ўз ходимларини кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни ҳар йили 1 октябрга кадар адлия органларига тақдим этиши лозим.

Адлия вазирлигида номзодлар бўйича ҳужжатлар ўрганилиб, ҳар йили 20 ноябрга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса чиқарилади.

Кўкрак нишони Конституция куни арафасида адлия вазири томонидан тантанали равишда топширилади.

Кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти олади.

www.uza.uz

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/adolatmarkazi




Ассалому алайкум! Янги кун муборак бўлсин!

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

93

obunachilar
Kanal statistikasi