Масъуллар ва табиркорлардан иборат Қашқадарё делегацияси ХитойдаАйни кунларда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги делегацияси Хитой Халқ Республикасида амалий ташриф билан бўлиб турибди. Делегация вакиллари томонидан 16 декабрь куни Гуанджоу шаҳридаги “JIncaiInternational Group” корхонаси бош офисида 6 та Хитой компаниялар билан музокаралар ўтказилди.
Ташриф чоғида бир нечта Хитой компаниялари билан Қарши шаҳрида
қиймати 15 млн.доллар бўлган электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаси,
қиймати 3 млн.доллар бўлган спорт маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаси,
қиймати 5 млн.доллар бўлган фармацевтика ва косметология маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаси ва таълим иммиграцияси бўйича музокаралар бўлиб ўтди.
Мамлакатнинг Гуандун вилояти Фошан шаҳридаги йирик керамик плиталар ишлаб чиқариш йўналишида фаолият кўрсатувчи “Monalisa Group” компаниясига ташриф буюрган делегациямиз вакиллари компания фаолияти билан яқиндан танишди. Мазкур компания раҳбари билан мулоқотда компания фаолиятини
вилоятнинг Китоб тумани ва Шаҳрисабз шаҳарларида амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.Бундан ташқари, Фошан шаҳрида илк бор "Қашқадарё ва Фошан ҳамкорлик форуми” ўтказилди. Форум давомида Фошан шаҳрининг 30 дан ортиқ компаниялари билан музокаралар ўтказилди.
Сафар давом этмоқда.
Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|X