Оналар ҳақида
Чарчаган ва оғриқ азобларидан холдан тойган бўлса-да сени қўлларига олиб, ўзига ҳам сенга ҳам тушунарсиз бўлган қандайдир илоҳий туйғу билан йўғрилган меҳрли нигоҳ...
«Алла айтай, жоним болам ухлаб қолгин алла...»
Овқатингни есанг кааатта бола бўласан...
Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим-қадим замонларда...
Биринчи синфга қадам қўйганингда, галстукларни тақволиб аслида чурвақа бўлиб турсанг-да «Вой мени президент болам» деган самимий гаплар ва кўз ёшлар...
Мактабдан 5 баҳо олиб келсанг, худики жаҳон чемпиони бўлганингдай хурсанд бўлишлар...
Даданг болалигингда гўёки ўта қудратли ва жиддий шахс бўлиб кўринганлиги учун кўп нарсаларни ойингдан сўрашинг, ойинг билан мандраж бўлмасдан бемалол гаплаша олишинг...
Каттароқ синфларда мойловинг сабза уриб, ўзингга қарашни бошлаб, турли комплексларга учраганингда ойингни сени кўркамлигингни айтиб мақтагани, ҳар қандай мотивациядан кучли бўлганлиги, ўзингга ишонч ортишининг кафолати эди.
Институтга ўқишга кирганингдаги хурсандлиги, бор умиди сенданлигини айтиб дуо қилганлари эсингдами? Оқлаяпсанми шуни?
Маҳаллада, гапда, меҳмонда хуллас ҳамма ерда кўзига чиройли ва одобли бўлиб кўринган қизни келин қилгиси келиб сенга тавсия қилгани, сен эса ичингда вачач деб турсанг-да сир бой бермасдан уялкетган братни ёқволишинг...
Сени фарзандингни сендан-да кўпроқ яхши кўриши...
Сен болалигингда ойинг орзу қилган нарсаларни ана энди ҳаммасини амалга оширишга қодир бўлсанг-да, йўқ болам керакмас деб туришлари... Оналар нега бундайлар? Чунки улар, биз фарзандлар кучли бўлиб етишишимиз
учун бизга шундай мотивация беришади. Аслида улар учун муҳими ўша орзу қилинган нарсага эришиш эмас, сен шундай инсон бўлиб етишишингни кўришдир.
Оналар, айниқса ўзбек онаси ўз фарзанди учун яшаркан. Улар бизга ўхшаб денгизда дам олишни орзу қилишмайди, ҳовлига сувларни сепиб барча болалари билан дастурхон атрофида ўтириш улар учун афзал Таиланд пляжларидан. Бизни шароитимиз яхши бўлса-да бувимларникига борсак бувим доим бир нарсалар бериб юборардилар мажбурлаб. Мен буни тушунмасдим, ҳозир эса тушунаман, чунки бувим ҳам онамнинг онаси эди...
Каналга уланиш👉
@nurbekalimov